Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
121K subscribers
4.3K photos
641 videos
2.98K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Мутасаддиларга барча туман ва маҳаллаларда бир ой давомида кўчат ярмаркаларини ташкил қилиш ва куз мавсумида 30 миллион туп кўчат етказиб бериш топширилди.

Тайёргарлик ишлари, кўчат тарқатиш, экиш жараёнларини туманма-туман телевидение ва радио орқали ёритиб бориш муҳимлиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари кузги мавсумида ўтган йиллардаги хатоларни такрорламаслик шарт эканига эътибор қаратди.

Жумладан, кўчат экишда манфаатдорликни ошириш лозим.

Бу борадаги вазиятни ўзгартириш учун эндиликда автомобиль, темир йўл, дарё, каналлар ёқалари аҳоли ва тадбиркорларга шартнома билан ер тоифаси ўзгартирмасдан бўлиб берилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда аҳолининг дарахт экишга бўлган қизиқишини ошириш ва рағбатлантириш ишларини янада кучайтириш зарурлиги қайд этилди

Бандлик вазирлигининг Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари бундан буён маҳаллаларни ўзига йўналтирилиши, улар эса бу маблағларни дарахт экиш, парваришлаш ва тозалик тадбирларига йўналтириши таъкидланди.

Ўрмон хўжалиги агентлигига жорий мавсумда ҳар бир маҳаллага 200 тадан кўчатни бепул етказиб бериш топширилди. Бундан ташқари ҳар бир вилоят ҳокими ҳам 300 минг дона кўчатни маҳаллаларга текинга тарқатади.

Ҳар бир маҳалла ва туманда қайси дарахт яхши кўкаришини одамларнинг ўзи яхши билиши, шу боис кўчат турини аҳоли билан бамаслаҳат танлаш кераклиги айтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўрмон хўжаликларида 5 миллион дона дарахт экиш, чиқинди полигонлари атрофида ва йирик саноат корхоналари ҳудудида “яшил белбоғ” яратиш, дала четларида 20 миллион туп терак, тут ва узум экиш, боғча, мактаб, олийгоҳ ва шифохоналар ҳудудида 3,5 миллион дона кўчат экиш, Оролнинг қуриган тубида 100 минг гектарда “яшил қоплама”ларни барпо этиш режалари қўллаб-қувватланди.

Йиғилишда дарахтлар ва яшил ҳудудларни парвариш қилишни яхшилаш мақсадида ободонлаштириш бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш масаласи кўриб чиқилди.

Бу борада ҳозирда шаҳар ва туманлардаги ободонлаштириш хизматини хусусий секторга бериш, ҳар бир кўчани дарахтлари билан алоҳида-алоҳида лот қилиб, бир йиллик маблағи билан очиқ танловга қўйиш таклифи ўрганилмоқда.

Бу тартибни аввало тажрибадан ўтказиб кўриш, натижасига қараб барча туман ва шаҳарларни ушбу тизимга ўтказиш лозимлиги қайд этилди.

Йиғилиш давомида ҳудудлар, вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Туризм ва маданият масканлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда "Яшил макон" кузги мавсумини самарали ташкил этиш бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президент Шавкат Мирзиёев МДҲ саммитида қандай ташаббусларни илгари сурди ва нима учун Ҳамдўстликнинг олий мукофотига сазовор бўлди?
- Ўзбекистон нимаси билан дунёни мафтун этмоқда, унинг жозибадорлигини ошириш учун яна нималар қилмоқ лозим?
- Заминимизда яшилликнинг кўпайиши нимага ва кимга боғлиқ
?

Кўрсатувни бугун, 14 октябрь куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 15 октябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеясининг 25-сессияси очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюради.

Давлатимиз раҳбари БМТ тизимидаги ушбу етакчи тузилманинг бош саммити очилишида нутқ сўзлайди.

Ташриф дастури доирасида, шунингдек, ЮНВТО бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказиш ҳамда туризм кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит город Самарканд для участия в открытии 25-й сессии Генеральной Ассамблеи Всемирной туристской организации (ЮНВТО).

Глава нашего государства выступит на открытии главного саммита этой ведущей отраслевой структуры системы ООН.

В рамках программы запланировано также проведение встречи с генеральным секретарем ЮНВТО Зурабом Пололикашвили и ознакомление с выставкой туристической индустрии.

Facebook|Instagram|Twitter
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида сув муаммоси кун сайин долзарб бўлиб бораётгани таъкидланди.

Сўнгги икки йилда сув хўжалигига, жумладан сув тежовчи технологияларга катта миқдорда субсидия ажратилган.

Лекин ўтган йили истеъмол қилинган 39 миллиард куб метр сувнинг 36 фоизи тупроқ ўзанли канал ва ариқларда йўқолгани кўрсатиб ўтилди.

Бундан ташқари, ерларнинг 70 фоизи эски усулда суғорилгани боис, 5-6 миллиард куб метр сув беҳуда сарфланиб, коллекторларга ташланаётгани айтилди.

Бугунги кунда 2,5 миллион гектар майдонни суғориш учун 5 мингдан зиёд насос ишлатилиб, йилига 7 миллиард киловатт соат электр сарфланади. Лекин, 80 фоиз насослар 35-40 йилдан бери ишлатилиб, ўз ресурсини ўтаб бўлган.

Давлатимиз раҳбари сув хўжалигидаги бундай вазиятдан чуқур ташвишдалигини қайд этиб, соҳа мутасаддиларига қаттиқ эътироз билдирди.

Каналларни бетон қилиш орқали йўқотишларни камайтириш, насосларни энергия тежамкорига алмаштириш, сув иншоотларида автоматлашган ҳисоблагич ўрнатиш юзасидан топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кечаги видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев йўлларимиздаги ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият анча аянчли аҳволда эканини кўрсатиб ўтди.

Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ўлим ва жароҳатланиш ҳолатлари кўплигини, тегишли раҳбарлар бунга лоқайд бўлиб ўтирганини жиддий танқид қилди.

"Ёшлар ўляпти, 4000 та, 4200 та одам авариядан ўляпти. Бекордан бекор. Сен ҳам, транспорт вазири бўла туриб, шунга бефарқ бўлмасдан, Президент қабул қилган қарорини, светофорларни жой-жойига қўйишга масъулмисан, йўқми? Нимага одамлар ўлиши керак чорраҳалар тўғирланмагани учун?" - дея савол қўйди Президент транспорт вазирига.

Масъулларнинг қониқарсиз фаолиятига депутатларимиз бефарқ бўлиб ўтиргани ҳам афсус билан қайд этилди.

"Нимага Президент ташвиш қилиб, ҳаммани "ёндириши" керак? Нимага сизлар (депутатлар) "ёнмайсизлар"? Шунча одам ўлиб кетяпти, ижтимоий тармоқларга қараб бўлмайди - дод-фарёд одамлар ўлгани учун. Ижтимоий тармоқ дегани - халқни овози дегани", - деди давлатимиз раҳбари.

Президент мисол сифатида Хитой пойтахти Пекин ва Россия пойтахти Москвадек йирик шаҳарларда тирбандлик деярли кузатилмаслигини тилга олди, бизда ҳам шунга интилиш шартлигини кўрсатиб ўтди.

Умуман, транспорт вазири ва бошқа мутасаддиларга жамоат транспортини ривожлантириш, светофорлар ва йўл чизиқларини ўрнатиш, тирбандликнинг олдини олиш, пойтахт кўчалари ва ҳудудлардаги йўлларни тартибга солиш бўйича қатъий чоралар кўриш топширилди. 2024 йил бу борада жиддий ўзгаришлар йили бўлишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президент Шавкат Мирзиёевнинг Пекинга амалий ташрифи тафсилотлари;
- Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг юбилей анжумани нега айнан Ўзбекистонда ўтказилди?;
- Келгуси йилга мўлжалланган бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишлаб Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида қандай вазифалар белгилаб олинди?

Кўрсатувни бугун, 21 октябрь куни соат 20:20 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 22 октябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Қарши шаҳри Ойдин маҳалласида истиқомат қилаётган ўқитувчи Дилшод Набиев хонадонида меҳмон бўлди. Хонадон эгалари билан бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашди.

Президент побывал в гостях у преподавателя Дилшода Набиева в махалле Ойдин города Карши. Состоялась теплая беседа за пиaлой чая.

Facebook|Instagram|Twitter
Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўтаётган йиғилишда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши ҳақида эълон қилинди.

На проходящем в городе Карши под председательством Президента Шавката Мирзиёева совещании по вопросам социально-экономического развития Кашкадарьинской области объявлено о назначении министра высшего образования, науки и инноваций Иброхима Абдурахмонова министром сельского хозяйства.

Facebook|Instagram|Twitter
Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари дунёдаги вазият ва зиддиятлар тобора кучайиб бораётгани, бундай шароитда бефарқ бўлиб, “кун ўтса бўлди” қабилида иш тутадиган раҳбарлар энг катта душман эканини қайд этди.

Мамлакатимиз, халқимиз тинчлиги, фаровонлиги ва келажаги учун янги корхоналар, иш ўринлари, янги бозорлар, инвестиция, катта-катта тушумлар керак”, - деди Президент.

Ҳоким ва вазирлар асосий ҳамкор давлатлар бозоридаги тебранишлар, савдо чекловлари давом этаверса, маҳсулотларни қаерга ва қандай сотиш керак, қайси корхонага қандай кўмак бериш зарур, деган масалалар устида бош қотириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда вилоятда ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммо ва имкониятлар ечимлари билан кўриб чиқилди.

Келгуси йилда вилоятга 1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш заминини ҳозирдан яратиш лозимлиги қайд этилди.

Жумладан, Деҳқонобод, Китоб ва Қарши туманларидаги саноат зоналарида бўш турган 100 гектар ерларга тадбиркорлар 300 миллион доллар инвестиция киритиб, 3,5 мингта иш ўрни яратиш ташаббуси билан чиққан.

Шу каби, Қарши шаҳри ва Китобда ишлатилмаётган пахта терминалларида саноат технопаркини ташкил қилиб, камида 5 мингта доимий иш ўрни яратиш имконияти бор.

Гўшт, сут, мева-сабзавотни қайта ишлаш соҳасида 50 миллион долларлик лойиҳаларни ишга тушириш топширилди.

Қозон шаҳрида имзоланган 337 миллион долларлик 21 та лойиҳа ва Ўзбекистон-Хитой бизнес форумида келишилган 352 миллион долларлик 20 та лойиҳани якунига етказиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлат раҳбари Қашқадарё иқтисодиёти фақатгина йирик корхоналарга қараб қолмаслиги кераклигини кўрсатиб ўтди.

Масалан, вилоятда истеъмол товари ишлаб чиқаришда ўсиш суръатлари республика кўрсаткичидан 3 баробар кам. Айниқса, кичик бизнеснинг саноатдаги улуши энг охирги ўринларда.

Ваҳоланки, Қамашида цемент, гипс ва мармар, Шаҳрисабзда графит, Яккабоғда кварц қуми, Чироқчида марганец, Китобда доломит ва чинни конларини ўзлаштириб, ишлаб чиқаришни
каррасига ошириш мумкин.

Бундан ташқари, Қашқадарёда йилига 150 минг тонна полиэтилен грануласи ишлаб чиқарилса-да, уни атиги 4 фоизи вилоятнинг ўзида қайта ишланади. “Шўртангаз кимё мажмуаси” атрофидаги 200 гектар бўш ерда 100 турдаги импорт маҳсулотини ишлаб чиқаришни йўлга қўйса бўлади.

Мутасаддиларга тадбиркорлар билан учрашиб, йирик саноат корхоналари билан кооперация асосида 10 мингта иш ўрни яратиш топширилди.

Умуман, Қашқадарёда саноат ҳажмини келгуси йилда 40 триллион сўмга, экспортни 500 миллион долларга етказиш белгилаб олинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Вилоятда йилнинг тўрт мавсумида туристларни жалб қилиш учун салоҳият бор.

Лекин, бу ҳозир Шаҳрисабз тумани, Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб билан чекланган. Йил бошидан вилоятга 180 минг хорижий сайёҳ келган, холос.

Янги тажриба қилиниб, германиялик ҳамкорлар билан Шаҳрисабз туманидаги 3 та туризм маҳалласининг мастер-режаси тайёрланди.

Бунда, 450 миллион доллар қўшимча инвестиция ва йилига 1 миллион сайёҳ жалб этадиган инфратузилма яратилмоқда. Натижада тадбиркорларда иштиёқ кучайиб, бу лойиҳаларнинг 367 миллион доллари ёки 81 фоизини уларнинг ўзи тикаяпти.

Буни ҳисобидан Шаҳрисабзни ўзида йилига қўшимча 500 миллиард сўм тушум кутилаяпти, 5 мингта янги доимий иш ўрни пайдо бўлаяпти.

Мутасаддиларга шу тажриба асосида йил якунигача Қамаши тумани ва Қарши шаҳрида ҳам лойиҳаларни ишга тушириш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда Шаҳрисабз аэропортида фуқаро авиацияси йўлга қўйилиши таъкидланди.

1 январдан бошлаб Шаҳрисабз аэропортига янги ATR самолёти парвозлари йўлга қўйилиб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятларига маҳаллий рейслар кўпайтирилади. Тошкент-Қарши йўналишида авиарейслар ҳафтасига 2 мартадан 7 мартага оширилади.

Натижада, авиачипталар нархи 2 баробар арзонлашади, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқими эса 3 баробар кўпаяди.

Мутасаддиларга “Тахтақорача” довонидан ўтиш талабларини енгиллаштириш топширилди.

Келгуси йилда “Тахтақорача” довонида янги тоннел ва йўл қуриш лойиҳаси бошланади. Хитойлик инвесторлар билан бирга Самарқанд билан Шаҳрисабзни боғловчи 30 километр йўлни таъмирлаш ишлари бошланади.

Шунингдек, “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” йўлининг Қашқадарёдан ўтган 100 километр қисмини таъмирлашга 122,5 миллион доллар жалб қилинади.

Умуман, келгуси йилда хорижий сайёҳларни 500 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Қашқадарё республикада энг кўп дон ва пахта етказиб беради.

Лекин вилоятда иш ўрнини кўп яратадиган мато тўқиш 30 фоиздан ошмайди, матони бўяш йўлга қўйилмаган. Ваҳоланки, буни ҳисобидан қўшимча 60 минг ёшлар ва аёлларни банд қилиб, 500 миллиард сўм тушумни таъминлаш мумкин.

Шу боис келгуси йил давомида вилоятда 370 миллион долларлик 33 та йирик лойиҳа ишга туширилади. Бу орқали тайёр трикотаж маҳсулот ишлаб чиқариш 1,6 баробар, мато ишлаб чиқариш 3,1 баробар ошиб, 8 мингта иш ўрни яратилади.

Вилоятда Тўқимачилик технопаркини ташкил қилиш ва у ерга Европанинг таниқли брендларини олиб келиш топширилди.

Президент бу йилги мавсумдан тўғри сабоқлар чиқариб, қишлоқ хўжалигидаги ёндашувларни ҳам ўзгартириш вақти келганини кўрсатиб ўтди ҳамда ҳозирда келгуси йилдан бошлаб фермерларга кластерларни ихтиёрий танлаш ҳамда ҳосилнинг шартномадан ортиқча қисмини эркин сотиш имкониятини бериш масаласи муҳокама қилинаётганини айтди.

Facebook|Instagram|Twitter
Келгуси йилда Қашқадарёда экин майдонларининг агрокимёвий тупроқ таҳлилини ўтказадиган 10 та мобиль лаборатория ташкил қилинадиган бўлди.

Яна бир масала – вилоятда 1,4 миллион гектар яйлов бор. Бу – 7 миллион бош қорамол ва қуй-эчки учун табиий озуқа базаси.

Лекин, Миришкор, Муборак ва Нишонда 20 фоиз яйлов деградацияга учраган, яна 25 фоизида яшил қоплама йўқ.

Шу боис, келгуси йилда 100 минг гектар яйловни яшил экинлар билан қоплаш дастурини амалга ошириш вазифаси қўйилди.

Бунда қурғоқчилик, иссиқ ва чўлланишга қарши уруғчилик хўжаликлари ташкил қилинади, мева-сабзавот ва доривор ўсимликлар экилади, кўп йиллик дарахтзорлар барпо қилинади, сув тежовчи технологиялар жорий этилади ҳамда қуёш энергиясида ишлайдиган насослар ўрнатилиб, ёмғирлатиб суғориш пилот лойиҳаси ишга туширилади.

Бундан ташқари, Чорва моллари генетик тадқиқоти лабораторияси ташкил қилиниб, Испаниянинг “Ассаф” қўйларидан янги миллий зотлар кўпайтирилади.

Мутасаддиларга 1,4 миллион гектар яйловнинг электрон харитасини яратиш ва 100 минг аҳолини банд қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент экинларни сув билан таъминлаш масаласи йилдан йилга тобора қийинлашиб бораётганига эътибор қаратди. Бу муаммо Қашқадарё учун айниқса долзарб.

Лекин сув тежовчи технологиялар 515 минг гектардан атиги 16 фоизида жорий қилинган.

Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш суръати Китоб, Чироқчи, Касби ва Нишонда орқада. Косон, Миришкор, Касби ва Нишонда ерни лазерли текислашга эътибор берилмаяпти.

Шу боис, вилоятга 15 та лазерли текислаш техникаси олиб келиниб, сув таъминоти оғир Косон, Миришкор, Касби ва Нишонда деҳқонларга арзон ва сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Суғориш тармоғини босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказиб, 30 фоиз сувни тежаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга 50 километр каналларни бетонлаш лойиҳасини бошлаш, қўшимча насос ва техника олиш, “Пахтаобод” каналини модернизация қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter