Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
116K subscribers
4.13K photos
585 videos
2.81K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистондаги вазият ҳақида тўхталиб ўтди.

"Бу ерда содир бўлган нохуш воқеалар барчамизда ташвиш ва изтироб уйғотиши табиийдир.

Нукус шаҳрида юз берган воқеалар натижасида, афсуски, бир қанча фуқаролар ҳалок бўлди ва жабр кўрди.

Шу муносабат билан ўз яқинларини йўқотган оилаларга чин юракдан ҳамдардлик билдираман. Шифохоналарда даволанаётган беморларга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилайман.

Мана шундай дақиқаларда тинчлик ва инсон ҳаёти нақадар бебаҳолигини, уни асраб-авайлаш нақадар муҳим эканини, бунга барчамиз масъул эканимизни янада чуқур ҳис этамиз".

Facebook|Instagram|Twitter
"Албатта, бу воқеалар бир кунда ёки ўн кунда ташкил қилинган эмас.

Бу ҳаракатларга четдаги ғаразли кучлар томонидан йиллаб тайёргарлик кўрилган.

Уларнинг асл мақсади Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилиш ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга қаратилган.

Бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бошчилигида тергов ва суриштирув гуруҳи иш олиб бормоқда.

Бу жараёнга холис томонларни, яъни, жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаолларни ҳам жалб қилиш зарур.

Шунинг учун, Бош прокурор Н.Йўлдошевга топшириқ ҳар бир ҳолат чуқур ва холисона ўрганилсин ва воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо берилсин.

Шу ўринда, куч тузилмаларининг ҳаракатлари ҳам чуқур таҳлил қилинсин. Агар улар томонидан нотўғри куч ишлатилган бўлса, амалдаги қонунчиликка асосан уларнинг ҳам жиноий жавобгарлиги таъминлансин".

Facebook|Instagram|Twitter
“Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистондаги вазият изга тушмоқда. Энг асосийси, аҳолининг тинчлиги ва ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ.

Иқтисодиёт тармоқлари ишламоқда. Одамлар кундалик ишлари ва юмушлари билан банд. Деҳқонлар ўз даласида ишламоқда, пешона тери билан яратган ҳосилларини йиғиштирмоқда.

Бозорлар, дўконлар ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари фаолият юритмоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан бу ерга озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берилмоқда.

Давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари томонидан ҳудудда барқарор вазиятни таъминлаш бўйича уюшган ва мувофиқлашган ҳолда иш олиб борилмоқда".

Facebook|Instagram|Twitter
"Юз берган воқеаларни таҳлил қилар эканмиз, биз бир нарсани ҳеч қачон унутмаслигимиз керак: агар ўз вақтида қатъий чора кўрилмаса, меҳнаткаш ва бунёдкор халқимиз ўн йиллар давомида машаққат билан эришган ютуқ ва марралар ғаразли ташқи кучларнинг таъсири билан жиддий хавф остида қолиши мумкин экан.

Агар доимо ҳушёр ва огоҳ, қатъиятли бўлиб иш кўрмасак, юртимиз, хонадонларимиз тинчлиги ва осойишталиги, фарзандларимиз келажаги осонгина хавф остида қолиши ҳеч гап эмас экан.

Мана шу ҳақиқатни, бугунги кунда қандай нотинч ва мураккаб замонда яшаётганимизни жойлардаги барча раҳбарлар яна бир бор ҳар томонлама чуқур тушуниб олишлари лозим".

Facebook|Instagram|Twitter
"Ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида янги кескинлик ўчоқлари пайдо бўлмоқда, миллатлар ва конфессиялар ўртасида қарама-қаршиликлар кучаймоқда, радикализм ва экстремизм хавфи тобора ортиб бормоқда.

Мана шундай таҳликали шароитда биз барқарорлик ва хавфсизлигимизга зиён етказадиган ҳар қандай таҳдид ва хатарларга кескин қарши туришимиз шарт.

Айни вақтда шуни эътироф этиш керакки, мамлакатимизнинг изчил ва барқарор ривожланишидан манфаатдор бўлмаган турли бузғунчи ташқи кучлар ҳам мавжуд.

Ушбу кучлар томонидан юртимиздаги осойишта вазиятни издан чиқариш, фуқароларимизнинг ишончига кириб, уларни тўғри йўлдан чалғитишга қаратилган ғаразли мақсадлар амалга оширилди ва бундай уринишлар бундан кейин ҳам содир бўлиши мумкин".

Facebook|Instagram|Twitter
"Халқимизни қатъий ишонтириб айтмоқчиман: давлатимиз, эл-юртимизга нисбатан душманлик кайфиятида бўлган бундай кучларнинг ҳар қандай ёвуз фитна ва ҳаракатларига ўз вақтида ва кескин зарба беришга қодирмиз.

Ишончим комилки, биз бугунги барча қийинчиликларни албатта муносиб равишда, мардона енгиб ўтамиз.

Чунки халқимиз азал-азалдан ўзининг донишмандлиги, мардлиги ва матонати, дўстлик ва тинчликсеварлик фазилатлари билан дунёда обрў-эътибор ва ҳурмат қозониб келади.

Бундай эзгу қадриятлар бизнинг қонимизга, руҳимизга ёшлик чоғимиздан бошлаб чуқур сингиб кетган. Ва ҳеч ким уларни биздан тортиб ололмайди.

Бугунги кунда бутун халқимиз ва жамоатчилигимиз янада жипслашиб, барча даражадаги раҳбарлар ҳушёрлик ва огоҳликни кескин ошириб, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, мамлакатимизни жадал ривожлантириш, халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш ҳамда одамларни рози қилиш борасида белгилаб олган вазифаларимизни амалга ошириш учун барча куч-имконият ва ресурсларни сафарбар этишимиз шарт", деди Президент сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда сўнгги беш йилда қурилиш соҳаси иқтисодиётимизнинг “драйвер” йўналишига айлангани таъкидланди. Бу даврда:

- 250 минг хонадонли 8 мингдан ортиқ кўп қаватли уйлар, 21 минг сервис-хизмат кўрсатиш ва 10,5 минг ижтимоий соҳа объекти қурилди, 31 минг корхона ташкил этилди;

- қурилишда рухсат бериш жараёнлари 17 тадан 6 тагача, ер ажратишдан бошлаб қурилишга рухсат олишгача бўлган муддат 286 кундан 86 кунга қисқарди;

- “Шаффоф қурилиш” дастури яратилиб, тендерларда қатнаша оладиган қурилиш корхоналари сони 18 мингга етди;

- натижада қурилиш ишлари ҳажми 4 бараварга ошиб, 2021 йилда 107 триллион сўмни, жорий йил 5 ойида эса 46 триллион сўмни ташкил этди.

“Очиқ айтиш керак, тадбиркорларимиз қурилиш қилиш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ўрганиб олди.
Лекин соҳада ҳали ечимини кутаётган энг катта масала, бу – лойиҳалаш ва сифат.

Лойиҳаларга тўғри ечим топиш, маҳаллий материалларни ишлатиш орқали қурилиш қиймати ва таннархини бемалол 10 фоизга камайтирса бўлади.

Бу ҳар йили 10 триллион сўмни иқтисод қилиб, бошқа эҳтиёжларга ишлатиш мумкин, дегани”, деб таъкидлади Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда сўнгги беш йилда туман ва шаҳар бош режаларини ишлаб чиқишга 510 миллиард сўм ажратилгани, бироқ бугунги кунда 163 та туман ва шаҳарнинг бош режаси ишлаб чиқилиши зарур бўлсада, 83 та туман ва шаҳарнинг бош режаси ҳалигача якунига етказилмагани танқид қилинди.

Ёки, бош режаси бор ҳудудларда ҳам ер ажратиш ва қурилиш “генплан”га зид равишда амалга оширилмоқда.

Ўтган йилнинг ўзида республикада 814 та бундай ҳолат аниқланиб, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона, Хоразм ва Наманган вилоятларида анча юқори.

Бошқа бир мисол, Наманган шаҳрининг 2007 йилда тасдиқланган бош режасида 2035 йилгача аҳоли 630 минг нафарга етиши прогноз қилиниб, ҳисоб-китоблар қилинган. Ваҳоланки, бугунги куннинг ўзида Наманган шаҳри аҳолиси қарийб 1 миллион нафарга етди.

Ёки, “Навоий кон-металлургия комбинати” 2024 йилга қадар янги қувватларни ишга тушириб, 12 мингта янги иш ўрни яратади. Бу келгуси 4 йилда Зарафшон аҳолиси 100 минг нафардан (ҳозирда 84 минг нафар) ошиб кетади, дегани.

Зарафшоннинг бош режасида эса (2008 йилда тасдиқланган), шаҳар аҳолиси 2030 йилга бориб 70 минг нафарга етиши прогноз қилинган.

“Бир сўз билан айтганда, шаҳарларнинг аввал тасдиқланган бош режалари аҳоли ва иқтисодиётнинг бугунги кундаги ўсиш суръатлари, саноат ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси талабларига мос эмас”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Хорижий экспертларнинг таҳлилларига кўра, “генплан”лар ишлаб чиқилмаса, 2030 йилга келиб инфратузилма харажатлари 2 бараварга ошади ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари 30 минг гектарга камайиб кетади.

“Умуман, қурилиш билан бўлиб, архитектура орқада қолиб кетди. Шу боис, маҳалла, туман (шаҳар), вилоят ва республика даражасида қурилиш ва лойиҳалаш ишларини тартибга солиш бўйича янги тизим жорий қилинади”, деди давлатимиз раҳбари.

Ҳудудларнинг бош режалари ва мастер режаларини ишлаб чиқиш бўйича Республика кенгаши тузилади.

Қурилиш вазирлигида Бош архитектор лавозими жорий қилиниб, унга вазирнинг биринчи ўринбосари мақоми берилади.

Шунингдек, туман ва шаҳар қурилиш бўлимига архитектор раҳбарлик қилади ва ҳудуднинг бош архитектори бўлади.

Республика кенгашига Қурилиш вазирлиги Бош архитектори ва Иқтисодий тараққиёт вазирлиги биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади.

Вилоятларда лойиҳа офислари очилиб, уларга ҳокимнинг биринчи ўринбосари ва вилоят бош архитектори бош-қош бўлади.

Бош ва мастер режаларни ишлаб чиқиш янгича ёндашув асосида 3 та босқичдан иборат бўлади.

Биринчи босқичда Республика кенгаши ҳудуднинг ихтисослашуви, транспорт-логистика, саноат ва хизмат лойиҳаларини жойлаштириш учун ер ва инфратузилмага эҳтиёжи ва чегараларини белгилайдиган Бош схемасини ишлаб чиқади.

Бунда яқин (5 йиллик), ўрта (10 йиллик) ва узоқ (20 йиллик) муддатларда иқтисодий, ижтимоий ва экологик мезонлар асосида вилоятнинг ривожланиш кўрсаткичлари белгиланади.

Facebook|Instagram|Twitter
Иккинчи босқичда бош схемалар асосида лойиҳа офиси ҳудуднинг Бош режасини ишлаб чиқади. Бунда:

- вилоятнинг ихтисослашувига қараб, саноат, хизмат кўрсатиш ва аҳоли яшаш пункти каби зоналарга ажратилади, йўллар ва инфратузилма тармоқларини тақсимлаш кўзда тутилади.

- ҳудудий лойиҳаларни тасдиқлаш, объектларга қўйилган талабларни белгилашни вилоят бош архитектори ва ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳал қилади;

Учинчи босқичда бош режаларга асосан, вилоят, туман ва шаҳар бош архитекторлари ва ҳокимнинг биринчи ўринбосарлари ўз ҳудудининг мастер режаларини тасдиқлайди.

Бунда, ажратилган зоналардаги мактаб, боғча, шифохона, уй-жойлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг жойлашуви кўрсатилади.

Туман, шаҳар бош архитектори ва ҳокимларнинг 1-ўринбосарлари ҳоким ёрдамчилари ва маҳаллий тадбиркорлар билан ҳудудий лойиҳаларни ишлаб чиқиб, ерларни аукционга чиқаради.

Лўнда қилиб айтганда, Қурилиш вазирлиги қайсидир маҳаллада лоток қаердан ўтиши ёки бино қандай ёритилиши керак, деган масалалар билан шуғулланмайди. Булар туман ва маҳалла даражасида ҳал бўлади.

Бош схема, Бош режа ва мастер режалар ишлаб чиқиш учун жорий йилда 200 миллиард сўм ажратилади.

Мутасаддиларга 1 октябрга қадар Республика ва Самарқанд, Наманган ва Тошкент вилоятларининг Бош схема, Бош режа ва мастер режаларини ишлаб чиқишга хорижий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш топширилди.

Шунингдек, икки ой муддатда:

- мастер режаларини ишлаб чиқишда, аҳоли таклифларини жамлайдиган “Менинг маҳаллам” платформасини ишга тушириш;

- барча туман ва шаҳар қурилиш бўлимларига малакали архитекторларни раҳбар этиб тайинлаш;

- соҳага хусусий секторни жалб қилиш учун бош режалар лойиҳасини тайёрлашга қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш тизими тўлиқ ўзгариши таъкидланди. Эндиликда:

- халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган лойиҳаларга Техник кенгаш хулосасини олиш тартиби бекор қилинади;

- халқаро стандартлар асосида хорижда экспертизадан ўтказилган лойиҳалар тўғридан-тўғри тан олинади;

- шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари камида 2 бараварга қисқаради ҳамда халқаро меъёрларга мослаштирилади;

- шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳар 3-4 йилда янгиланади (амалда 7-8 йил).

Қурилишда товарлар ва хизматлар нархларини шакллантириш тизими ҳам тартибга солинмагани кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, инвестиция дастури доирасида айнан бир хил объект учун қурилиш қиймати турлича белгиланмоқда. Ёки, қурилишда ишларни баҳолашга бўлган ягона ёндашув йўқ. Бунинг оқибатида, талон-торожлик ва коррупция учун шароит яратилмоқда.

Масалан, темир-бетон ишлари учун 6 хил ҳисоб-китоб усули мавжуд бўлиб, нархдаги тафовут ҳам шунчага фарқ қилади.
Эндиликда:

- шаҳарсозлик нормаларидан қурилиш ишларини баҳолаш билан боғлиқ бўлган 147 та норма чиқариб ташланади;

- “Қурилиш ресурслари классификатори” платформаси ишга туширилиб, 100 мингдан зиёд қурилиш материаллари ва хизматларининг бозор нархи шакллантирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Яна бир муҳим масала – мамлакатимиздаги 2 мингдан зиёд лойиҳа ташкилотидан 10 тасида рақамли технологиялар жорий қилинган.

Бугунги кунда 30 та етакчи давлат лойиҳа ташкилотида 10 фоиз мутахассислар биноларни рақамли моделлаштириш сертификатига эга.

Буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчилар ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўлмагани боис, Инвестиция дастурига кирган объектлар лойиҳасига 5-6 ой вақт сарфланмоқда.

Ваҳоланки, ҳудудларда ҳар йили қурилаётган мактаб, боғча, тиббиёт муассасаларининг намунавий лойиҳасидан фойдаланиб, муддатни камида 2-3 ойга қисқартириш мумкин.

Шу боис, “Шаффоф қурилиш” дастурида “электрон каталог” яратилиб, ижтимоий объектларнинг намунавий лойиҳалари жойлаштириб борилади. Ундан барча буюртмачилар ва лойиҳа-пудрат ташкилотлари эркин фойдаланиши мумкин бўлади.

Вилоят ҳокимликлари қошидаги Ягона буюртмачи компаниялари фаолиятини қайта кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Ҳозирда ҳудудларда лойиҳанинг техник топшириғини тўғри ишлаб чиқиш, ўз вақтида ва сифатли топшириш жараёнларини бошқарадиган менежерлар йўқ.

Вилоят ҳокимлари, Қурилиш вазирлигига
икки ой муддатда Ягона буюртмачи бўлган компаниялар фаолиятини қайта кўриб чиқиш топширилди. Бунда:

- вилоятларнинг Ягона буюртмачи бўлган компаниялар бошқарувига хорижий менежерлар олиб келинади;

- лойиҳа сифатини таъминлаш учун камида 1 нафардан малакали лойиҳа архитектори ва муҳандислар жалб қилинади;

- қурилиш жараёнини бошқариш, иш ҳажми ҳисобини юритиш рақамлаштирилади.

Шу билан бирга, келгуси йилдан Ягона буюртмачи компанияларининг:

- лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

- янги қурилишлар бўйича техник назорат функциялари аутсорсинг асосида хусусий секторга берилади.

Бу ишларни қилиш учун Ягона буюртмачи компанияларга малакали мутахассисларни жалб қилиш, лабораториялар аҳволини яхшилаш, манфаатини кўпайтириш учун молиявий имкониятлари кенгайтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда қурилиш ва архитектура назорати тизимини қайта кўриб чиқиш масаласига тўхталиб ўтилди.

Очиқ айтиш керак, Қурилиш инспекцияси тизимидаги 700 дан зиёд ходимлар самарали ишламаяпти. Инспекция ўз фаолиятини кўпроқ жарима қўллашдан иборат, деб ҳисоблайди. Ваҳоланки, қурилишдаги камчиликларнинг 70 фоизи бир-бирини такрорлайди ва уларни бемалол олдини олиш мумкин.

Инспекция жорий йилда қурилаётган 31 мингта объектни тўлиқ кунлик назорат қилиш имкониятига эга эмас. Сабаби, барча назорат ишлари “қўлда” олиб борилади. Хавфни олдиндан таҳлил қиладиган тизим ҳалигача жорий этилмаган”, деди давлатимиз раҳбари.

Шу боис, Инспекция фаолияти қайта кўриб чиқилиб, унинг иши, аввало, қурилишдаги тизимли камчиликлар ва уларнинг сабабларини таҳлил қилиш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилади. Бундан буён:

- Қурилиш вазирлиги, вилоят, туман ва шаҳарлар бош архитекторлари “генпланлар” ва мастер режалар устидан;

- Инспекция қурилиш сифати, муддати ва лойиҳа билан амалдаги ишнинг мослигини назорат қилишга масъул бўлади.

Йил якунига қадар қурилиш объектларини рўйхатга олишдан бошлаб, фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнларни рақамлаштириш топширилди.

Ушбу тизим орқали, ҳар бир назоратчи объектни ким қураяпти, қандай материал ишлатаяпти, техник назоратни ким олиб бораяпти, уларнинг малакаси қанақа, деган саволларга жавоб топа олиши керак.

Ушбу маълумотлар асосида қурилаётган объектлар “хавф гуруҳлари”га ажратилиб, назорат йўлга қўйилади.

Бунинг учун Инспекция маълумотлар базаси стандарт, солиқ ва божхона органлари базаларига интеграция қилинади.

Қатъий огоҳлантираман. Ноқонуний қурилиш аниқланса, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосарлари Инспекция билан бирга тенгма-тенг жавоб беради”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини ўзгартириш вазифалари белгиланди.

Бунда Тошкент ва Самарқанд архитектура ва қурилиш институтлари фаолияти трансформация қилинади, уларга академик ва молиявий мустақиллик берилади. Энди:

- Самарқанд архитектура ва қурилиш институти урбанизация, архитектура, дизайн, маданий мерос объектини тиклаш;

- Тошкентдаги институт муҳандислик, архитектура, қурилиш ва қурилиш материаллари технологиялари, рақамли қурилиш йўналишларига ихтисослашади.

Талабалар етакчи лойиҳа-қидирув институтлари ва қурилиш кластерларига бириктирилади.

Ушбу икки олийгоҳда 1 сентябрдан халқаро таълим дастурлари асосида ўқитишни йўлга қўйишга кўрсатма берилди.

Йиғилишда яратилган имконият ва шарт-шароитларга қарамасдан, ипотека кредити орқали аҳолини уй-жойлар билан таъминлаш ишлари талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Хусусан, жорий йилда 43 мингта уй-жой учун бюджетда банкларга 13 триллион сўм ресурс кўзда тутилган бўлиб, ўтган олти ойда 3,6 триллион сўм (28 фоиз) ўзлаштирилган.

Шунингдек, 29 минг нафар аҳолига субсидия учун 1,2 триллион сўм ажратилган бўлсада, 8,5 минг нафарига 365 миллиард сўм (30 фоиз) тўлаб берилган.

Ажратилган ресурс ва субсидияни ўзлаштириш даражаси Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида 25 фоиздан паст.

1 сентябрга қадар туман ва шаҳарларнинг қулай жойларида банк, молия, қурувчи ташкилотлар, нотариус, кадастр идоралари бир жойда ўтириб, аҳолига янги уй-жойлар лойиҳаси, нархи, кредит ва субсидия шартлари бўйича батафсил хизмат кўрсатадиган Ипотека марказларини ташкил қилишга кўрсатма берилди.

Бир ой муддатда субсидия ажратишдаги бюрократияни камайтириш, қурилиш учун ерларни савдога чиқаришни 2 бараварга кўпайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Йиғилиш якунида мутасаддилар ва ҳокимларнинг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қурилиш, шаҳарсозлик ва архитектура соҳаларини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари аввал айтганидек, жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади.

Бугун Президентимизнинг тегишли қарори билан автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратилди:

1. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автомобилларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилади. Бунда:

- автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи электрон шаклдаги ишончнома расмийлаштирилганда, уни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди;

- электрон ишончнома расмийлаштирилганда давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда - 1 ойгача бўлган муддатга 90 минг сўм, 6 ойгача бўлган муддатга 450 минг сўм, 3 йилгача бўлган муддатга 900 минг сўм миқдорида ундирилади;

- электрон ишончнома давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан фақатгина планшет орқали текширилади.

2. Юридик шахслар ҳайдовчиларининг икки йилда бир марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинади.

3.
Фуқаро томонидан ўзининг автомобилини йўловчи ташиш лицензиясига эга бўлган юридик шахсларга ижарага берилганда нотариал идоралар томонидан тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда. Ижара шартномаси солиқ органларида электрон ҳисобга қўйилади.

4. 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда. Бунда:

– лицензия варақасини беришда автомобилнинг 10 йиллик эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади;

– мажбурий тиббий ва техник кўрик муддати 1 йилда 1 марта қилиб белгиланади;

– ўзини ўзи банд қилган ташувчилардан, шу жумладан юридик шахслардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи миқдори 300 минг сўм этиб белгиланади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Зайнилобиддин Шахоббидинович Низомиддинов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Указом Президента Республики Узбекистан Низомиддинов Зайнилобиддин Шахоббидинович освобожден от должности руководителя Администрации Президента Республики Узбекистан в связи с переходом на другую работу по состоянию здоровья.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэ суиқасд натижасида бевақт вафот этгани муносабати билан Япония Императори Нарухито ва Бош вазири Фумио Кисидага ҳамдардлик йўллади.

Таъзияномаларда жаноб Абэнинг стратегик дастурлари ва инновацион ташаббуслари Япониянинг барқарор ривожланишига, мамлакатнинг халқаро муносабатлар ва жаҳон иқтисодиёти тизимидаги ролини янада кучайтиришга хизмат қилгани қайд этилган.

Йирик давлат арбобининг Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш, стратегик шериклик алоқаларини изчил ва самарали кенгайтириш борасидаги шахсий хизматлари доимо юксак қадрланиши таъкидланган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари марҳумнинг рафиқаси ва барча яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев направил Императору Японии Нарухито и Премьер-министру Фумио Кисиде соболезнования в связи с безвременной кончиной бывшего Премьер-министра страны Синдзо Абэ в результате покушения.

В посланиях отмечается, что стратегические программы и инновационные инициативы господина Абэ послужили стабильному развитию Японии, дальнейшему усилению ее роли в системе международных отношений и мировой экономики.

Подчеркнуто, что в Узбекистане всегда будут высоко ценить личные заслуги крупного государственного деятеля в развитии многоплановых узбекско-японских отношений, последовательном и эффективном расширении стратегического партнерства между двумя странами.

Глава государства также адресовал слова глубокого сочувствия супруге и всем близким покойного.

Facebook|Instagram|Twitter
Қурбон ҳайити муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

С праздником Курбан хайит, дорогие соотечественники!

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- 12 минг ватандошимизга насиб этаётган Ҳаж қувончи ва бахти;
- Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида бўлиб ўтган воқеалар таҳлили;
- Президент раислигида архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди;
- Ижтимоий ҳимоя давлатнинг халқ олдидаги асосий вазифаси
.

Кўрсатувни бугун, 9 июль куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 10 июль куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter