Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
115K subscribers
4.16K photos
605 videos
2.84K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Эрудиция, кенг дунёқараш, ўткир зеҳн, кучли хотира, креатив фикрлаш, бир сўз билан айтганда, юксак интеллектуал қобилиятлар юқори маҳоратли журналист ёки блогерга хос бўлиши керак.

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб ташкил этилган "Заковат" интеллектуал турнирида бу яна бир бор намоён бўлди.

Бугун турнирнинг финали бўлиб ўтди. Баҳслар жуда қизиқарли ва шиддатли кечди. Ғолиб ва совриндорларни Миллий масс медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева билан биргаликда тақдирладик.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муборак, қадрли ҳамкасблар!

С Днем работников печати и средств массовой информация, дорогие коллеги!

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Миллий телерадиокомпания раисининг биринчи ўринбосари Фарҳод Маҳмудов вафот этди.

Фарҳод ака бой тажрибали, ишининг кўзини биладиган, юксак ижодкорлик билан бир қаторда ташкилотчилик ва раҳбарлик қобилиятларини ўзида уйғун мужассам этган, жамоадошлари орасида катта ҳурмат-эътибор қозонган инсон сифатида хотирамизда қолади.

Фарҳод Маҳмудовнинг ҳаётдан кўз юмгани юртимиз журналистика соҳаси учун катта йўқотишдир.

У кишининг оила аъзолари ва ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик билдираман. Марҳумнинг яқинларига сабр-ирода берсин!

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Hyatt" меҳмонхонасида 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг соҳа ходимларига байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

В гостинице "Hyatt" проходит торжественное мероприятие по случаю 27 июня - Дня работников печати и средств массовой информации.

Зачитано праздничное поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева работникам сферы.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун мамлакатимизнинг ОАВ ва медиа соҳаси учун алоҳида аҳамиятли кун бўлди. Тарихий кун десам, муболаға бўлмайди.

Энг аввало, ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан соҳа вакилларининг бир гуруҳи фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ОАВни қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш бўйича муҳим қарорни имзолади: оммавий ахборот воситаларига солиқ ва божхона имтиёзлари берилди, журналистларни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш, обунани рақамлаштириш, кадрлар тайёрлашни кучайтириш ва бошқа кўплаб чоралар белгиланди.

"Hyatt" меҳмонхонасида соҳа фахрийлари, матбуот, телевидение ва радио, интернет-нашрлари ходимлари, блогерлар жам бўлган тантанали байрам тадбири эса ушбу файзли куннинг ажойиб кульминацияси бўлди. Унда Президентимизнинг соҳа ходимларига табригини ўқиб эшиттирдим, Сенат Раиси Танзила Норбоева ва Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов мукофотларни ўз эгаларига топширдилар.

Facebook|Instagram|Twitter