Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
116K subscribers
4.13K photos
589 videos
2.81K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Йиғилишда 24 та олис ҳудудда тез тиббий ёрдам бригадаларини тузиш ҳақидаги топшириқ бўйича март ойида фақат Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 9 та бригада ташкил этилгани кўрсатиб ўтилди.

Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразмнинг 15 та олис ҳудудида бу ишлар бошланмаган. Давлатимиз раҳбари 10 апрелга қадар ушбу ҳудудларда тез тиббий ёрдам бригадаларини ташкил этишни топширди.

Шунингдек, очиқ мулоқотда тез тиббий ёрдам тизимидаги анестезиолог, реаниматологлар ойлик иш ҳақига 40 фоиз устама бериш ҳақида кўплаб мурожаатлар тушган. Бир ҳафта муддатда ушбу масалани ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Ҳукуматга киритиш вазифаси қўйилди.

2022 йил инвестиция дастури доирасида тиббиёт муассасаларини қуриш ва таъмирлаш ишларига бюджетдан 1,2 триллион сўм ажратилди.

Лекин бугунги кунга қадар 32 та поликлиника ва шифохоналарни таъмирлаш бўйича ишлар бошланмаган. Барча қурилиш ишларини 1 октябрга қадар якунига етказиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда қайси шифохона ва лабораторияда қандай жиҳоз соз ёки носозлиги бўйича аниқ ҳисоб-китоб йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Вилоят ҳокимларига 25 апрелга қадар барча бирламчи муассасаларни хатловдан ўтказиб уларга зарур бўлган ва таъмирталаб жиҳозлар рўйхатини шакллантириш топшириғи берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт асбоб-ускуналарига техник хизмат кўрсатиш тизимини яратиш бўйича таклиф киритадиган бўлди.

22 та республика маркази йил якунига қадар Ўзбекистонда илгари бажарилмаган камида 100 та юқори технологик даволаш усулларини йўлга қўйиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, Гематология марказида махсус операцион комплексни ташкил этиш ҳисобига оққон касаллигига чалинган беморлар учун илик кўчириш амалиётини йўлга қўйиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга бу борада тегишли топшириқлар берилди.
“Яқинда “ордер” тизими ислоҳ қилинди, бу борада хусусий сектор иштироки учун ҳам имконият яратилди.

Лекин, барча талаблар аниқ белгилангани билан ўтган 6 ой давомида бирорта хусусий шифохонага беморлар учун йўлланма берилмаган.

Ёки, республика марказларининг айрим филиалларида юқори технологик даволаш йўлга қўйилган бўлса-да, бошқа ҳудуддан бемор қабул қилинмаяпти”, деди давлатимиз раҳбари.

Шу боис, Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларига икки ҳафта муддатда давлат ва хусусий шифохоналар учун касалликларни даволаш бўйича ягона тарифларни тасдиқлаш топширилди.

Очиқ танлов эълон қилиб, 15 майга қадар йўлланма асосида тиббий хизматлар кўрсатадиган хусусий клиникалар рўйхатини шакллантириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб давлат ҳисобидан даволаниш учун йўлланмалар бошқа ҳудуддаги давлат шифохоналари учун ҳам берилади.

Йиғилиш якунида мутасаддилар кўтарилган масалалар юзасидан ҳисобот берди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотда берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди ҳамда истиқболдаги устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг кортежи азим Тошкент кўчалари бўйлаб "Янги Ўзбекистон" боғига йўл олмоқда

Кортеж Президентов Узбекистана и Турции по улицам прекрасного Ташкента направляется в парк "Янги Узбекистон"

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Туркия: ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ишончга асосланган стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқиш сари

Узбекистан и Турция: государства, устремленные к новому уровню стратегического партнерства, основанному на взаимном уважении, дружбе и доверии

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг кенгайтирилган таркибдаги музокараларидан суратлар

Фотографии с переговоров Президентов Узбекистана и Турции в расширенном составе

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўҳна Хива қардош халқларимиз етакчиларини илиқ кутиб олди

Древняя Хива тепло встретила лидеров наших братских народов

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Ойнинг бошида алоҳида комиссия тузиб, барча хавф-хатарларни ҳисоб-китоб қилганимиз ва энг долзарб йўналишларда ўз вақтида тезкор чораларни кўришни бошлаганимиз ўз натижасини бера бошлади”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.

Тошкент товар-хомашё биржасида чет эл корхоналари буғдой, ун, шакар, ўсимлик ёғи каби маҳсулотларни савдога қўйишни бошлади. Бунга, темир йўлда ташишга ички тарифлар қўлланилмоқда.

Бу ишларнинг давоми сифатида бир ҳафта муддатда:

- хорижий йирик ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи савдо ташкилотларини Товар-хом ашё биржаси савдоларига кенг жалб қилиш;

- темир йўл тарифлари ва таннархни ичига кириб, уларни янада пасайтириш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.
Давлатимиз раҳбари валюта бозорини барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чораларни қайд этди.

Жумладан, валюта бозори ва айирбошлаш курси барқарорлашди, биржада рубль ва юань бўйича савдолар бошланди.

“Бу борада халқимизда ортиқча хавотир ёки безовталик бўлмаслиги керак. Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли, - деди Президент.

Марказий банкка пухта ўйланган, оғир ва вазмин валюта ва монетар сиёсатни олиб боришни давом эттириш топширилди.

Марказий банкнинг вилоятлардаги раҳбарлари тадбиркорлар билан ҳар куни учрашиб, уларга валюта бозоридаги вазиятни, экспорт-импорт ҳисоб-китобларини амалга ошириш ва янги кредит механизмларини тушунтириб боради.

Халқаро экспертлар жаҳон иқтисодиётидаги ҳозирги мураккаб вазият узоқ давом этишини прогноз қилишмоқда.

Масалан, сўнгги бир ойда жаҳон бозорларида буғдой нархи 36 фоизга, шакар хом ашёси 10 фоизга, ўсимлик ёғи нархи 2 баробарга ошган.
“Ҳозир дунёда жуда мураккаб давр давом этаяпти. Ҳар куни янги синовлар билан тўқнаш келаяпмиз.

Лекин, бу – эртага нима бўлади деб, кутиб ўтириш керак, дегани эмас. Муаммоларни тезкор аниқлаб, ҳал қилиш ва янги имкониятларни излаб топишимиз зарур”, деди Президент.

Қорақалпоғистон, Андижон, Сурхондарёда тадбиркорларнинг муаммоларини ичига кириб, кўп таклифлар тайёрлангани қайд этилиб, қолган вилоятларнинг ҳаракати суст, ташаббус ва таҳлил йўқлиги танқид қилинди.

Масалаларни доимий таҳлил қилиш ва тезкор чораларни кўриб бориш мақсадида, Бош вазир бошчилигида кундалик ишлайдиган Республика штаби ташкил этилади. Ушбу штабга вилоят ҳокимлари ва тегишли вазирлар ҳам аъзо бўлади.

Штаб олдига бозордаги нарх-навони кундалик аҳволи бўйича зарур тезкор чораларни кўриб бориш вазифаси қўйилди.
Президент март ойи бошида кузатилган шакарга “ажиотаж” мавзусига тўхталди.

Айрим ҳудудларда шакар нархи асоссиз ошган. Айниқса Жиззах, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида мавжуд захиралар ўз вақтида тарқатилмагани сабабли, шакар нархи кескин ошган.

Савол туғилади. Ушбу ҳудудларнинг ҳокимлари ва прокурорлари қаёққа қараган?”, деди Президент.

Шунинг учун вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳар куни ўз ҳудудидаги озиқ-овқат, айниқса ун, шакар ва ёғнинг нархини жойларда юриб ўрганади ва барқарорликни таъминлаш учун тезкор тадбирларни кўриб боради.

Айниқса кириб келаётган Рамазон ойида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш учун тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиб, нахрларни арзонлаштириш бу улуғ айём кунларида катта савоб эканлигини барча тадбиркорларга тушунтиришлари кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Республикага четдан буғдой, ўсимлик ёғи ва шакарни олиб келиш бўйича барча масалалар ҳал қилиб берилгани, энди буни ақл билан самарали ташкил этиш кераклиги таъкидланди.
Кўрсатилган тезкор амалий ёрдам сабабли бозорларда гўшт, сут, картошка, тухум, гуруч нархлари барқарорлиги сақланмоқда. “Демак, ҳаракат қилсак, албатта натижа бўлади”, деди Президент.

Давлат раҳбари Республика штабига қуйидагиларни топширди:

- зарур озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун аввал берилган 500 миллиард сўм имтиёзли ресурсларнинг қайтариш муддати йил якунига қадар узайтирилсин;

- бир ҳафта муддатда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг юзага келган муаммоларини кундалик ҳал этиш тизими жорий этилсин;

- биржа савдоларида озиқ-овқат ва хом ашёнинг тўлиқ қўйилиши устидан кунлик назорат ўрнатсин ва сунъий равишда нарх ошишининг олдини олиш бўйича тезкор чораларни кўриб борсин;

- уч кун муддатда шакар, ун, ёғ, гўшт, чой, болалар овқатлари, сут маҳсулотлари каби озиқ-овқат маҳсулотлари импортига акциз солиғи ва божхона божларини қайта кўриб чиқиш бўйича асосланган таклиф киритсин.
“Биронта ҳоким ва тармоқ раҳбарининг иш ўринларини камайтиришга, бандлик режаларини бажармасликка ҳаққи йўқ.

Агар қайси ҳоким бу ишларни қилмаса, унга нисбатан қатъий чоралар кўрилади”, дея огоҳлантирди Президент.

Ташқи хавф-хатарларни юмшатиш мақсадида тадбиркорларни қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари белгилаб олинди.
Жумладан:

- банклар томонидан тадбиркорларга хом ашё сотиб олиш ва айланма маблағлар учун қўшимча 10 триллион сўм “револьвер” кредитлар ажратилади. Ушбу маблағлар биринчи галда экспортчилар, озиқ-овқат ва истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчиларга ажратилади;

- давлат дастурлари доирасида мева-сабзавот етиштиришга, оилавий тадбиркорлик, ипотека ва таълимга ажратиладиган кредитлар ҳажми ва имтиёзли ставкалари сақлаб қолинади.

“Қанчалик оғир бўлмасин, ажратиладиган маблағларни камайтирмаймиз ва юкини оширмаймиз”, деди Президент.