Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
108K subscribers
3.92K photos
564 videos
2.65K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Истанбул яқинидаги Демократия ва эркинлик оролида ўтаётган Туркий кенгаш саммитида нутқ сўзламоқда:

“Умумий тил ва муштарак қадриятлар бирлиги асосида шаклланган Кенгашимиз доирасида бугунги кунда сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик жадал ривожланмоқда.

Оғир пандемия даврида ҳам биз шериклигимизни кенгайтиришга, бир-биримизга ёрдам бериб, алоқаларимизни мунтазам ривожлантиришга интилиб келмоқдамиз.

Аминманки, бугун қабул қилинаётган қарорга биноан Туркий Кенгаш номи «Туркий давлатлар ташкилоти» деб ўзгартирилиши ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратади".
Президент Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш давлатларининг ҳамкорлик борасида ҳали ишга солинмаган улкан имкониятларидан тўлақонли фойдаланишга чақирди.

Шу муносабат билан Президентимиз қатор таклифларни илгари сурди:

- Ташкилот доирасида савдо алоқаларини кенгайтириш учун қулай ва жозибадор шароитларни яратиш;

- учинчи давлатлардан кириб келаётган маҳсулотларни Ташкилотга аъзо мамлакатларда ишлаб чиқариш мумкин бўлган товарлар ҳисобидан қоплаш;

- Туркий давлатлар савдо ҳамкорлиги бўйича тадқиқот марказини ташкил этиш;

- Туркий давлатлар ташкилотининг транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлиқ дастурини ишлаб чиқиш;

- давлатларимиздаги ихтисослашган ташкилотлар негизида “Инжиниринг ва технологиялар марказлари”ни ташкил этиш;

- келгуси йили Ўзбекистонда «Туркий давлатлар саноат ҳафталиги»ни ўтказиш.
Давлатимиз раҳбари рақамлаштириш, экология, маданият ва ёшлар масалалари борасида ҳам муҳим ташаббусларни илгари сурди:

- «ақлли шаҳар»ларни барпо этиш бўйича тажриба алмашиш
ва инновацияларни трансфер қилиш мақсадида экспертлар ва IT-мутахассислар учун доимий платформа яратиш;

- Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда Туркий мамлакатларнинг атроф-муҳит муҳофазаси бўйича
тузилмасини
тузиш;

- «Туркий дунё туризми» ва «Табаррук зиёрат» сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш, ҳунармандчилик кўргазмалари ва этноспорт мусобақаларини ўтказиш, маданий мерос объектларини сақлаш, реставрация қилиш ва бошқа йўналишларни қамраб олган «Йўл харитаси»ни биргаликда ишлаб чиқиш;

- Туркий тилли давлатларнинг тарихий, илмий ва маданий меросини ўрганиш тадқиқот марказини ташкил этиш;

- 2022 йилни Туркий дунёда “Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиш.
"Афғонистондаги ҳозирги мураккаб вазият барчамизнинг эътиборимиз марказида турибди.

Ушбу мамлакатнинг гуманитар инқирозга тушиб, халқаро майдонда яккаланиб қолишига, унинг террорчилар макониѓа айланишига йўл қўймаслик ниҳоятда долзарбдир.

Афғонистоннинг янги Ҳукумати билан мулоқотларда ёндашувларимиз умумий ва якдил бўлиши лозим", - деди Президент Шавкат Мирзиёев.
Сўзини якунлар экан, давлатимиз раҳбари бугунги учрашув ва эришилган келишувларнинг амалга оширилиши қардош халқларимизнинг умумий фаровонлиги ва равнақига хизмат қилишига ишонч билдирди.

Президентимиз ҳамкасбларини янги ном олган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитини ўтказиш учун келгуси йил Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Туркий давлатлар ташкилоти: ҳамкорликнинг янги даври

Узбекистан и Организация тюркских государств: новая эра сотрудничества
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш борасида 2022 йилда амалга ошириладиган дастурлар ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Сегодня под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоится видеоселекторное совещание по реализации в 2022 году программ сокращения бедности и обеспечения занятости в регионах и мерам эффективной организации деятельности помощников хокимов.
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

"Ҳар бир ҳудудда сайловолди учрашувларида халқимиз билан бирга катта-катта марраларни белгилаб олдик.

Олдимизда турган энг муҳим вазифа - ушбу дастурларни маҳаллагача тушириб, ижросини таъминлаш ҳисобланади.

Бугунги кунга қадар шаклланган дастур лойиҳалари эскича қолипда тайёрланган ва бирортасида “эга-кесим” йўқ, бирорта вилоят ҳокими буни ўзидан ўтказмаган.

Шу боис, келгуси йил берилаётган маблағлар ва яратилаётган имкониятлар маҳалланинг эҳтиёжидан келиб белгиланади.

Бунда маҳаллада иш ўринлари яратиш ва камбағалликни қисқартириш асосий мезон бўлади.

Бу ишларни амалга оширишга ҳоким ёрдамчилари масъул бўлади", - деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
Келгуси йилда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш борасида кўриладиган қатор чора-тадбирлар тўғрисида маълум қилинди:

- оилавий тадбиркорлик дастурлари, ишсиз аҳоли ва ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 13 триллион сўм берилади;

- пахта ва ғалладан бўшайдиган 200 минг гектар майдоннинг 80 минг гектари аҳолига берилади;

- мева-сабзавот лойиҳаларига 100 миллион доллар ва мева-сабзавот кластерларига 2 триллион сўм ресурс йўналтирилади;

- аҳоли бандлигини таъминлашда 500 минг гектардан зиёд томорқалардан самарали фойдаланиш учун келгуси йилда 100 миллион доллар йўналтирилади;

- аҳоли томорқасида деҳқончиликни йўлга қўйиш учун банклар томонидан 7 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар берилади.

Ҳоким ёрдамчилари бу имкониятлардан тўғри фойдаланиб, томорқаси бўлган хонадонларда 100 та парранда, 20 та қуён, 5-6 та қўй ва эчки, камида 5-10 та курка, 5 та асалари уялари боқилишини ташкил этишга кўмаклашиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Келгуси йилда Давлат инвестиция дастури доирасида 18,5 триллион сўмлик лойиҳалар амалга оширилади - Президент.

"Бундан буён инвестиция дастурларини ҳокимларнинг ўзи “маҳаллабай” тамойили асосида ишлаб чиқади. Яъни, дастур вазирликда эмас, балки маҳалладан бошлаб шаклланади.

Шу билан бирга, тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 22 миллиард долларлик 9 мингта лойиҳа амалга оширилиши ва 305 мингта янги иш ўрни яратилиши белгиланган.

Мисол учун, ҳудудлардаги махсус иқтисодий зоналарнинг ташқи муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш учун кейинги йилда бюджетдан 2 триллион сўм маблағ йўналтирилади", деди давлатимиз раҳбари.
Йиғилишда маҳаллаларни ривожлантиришга ташқи инвестиция ва молиявий ресурсларни ҳам йўналтириш масаласига тўхталиб ўтилди.

"Келгуси йилда халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобига 109 та лойиҳа доирасида 2,2 миллиард доллар маблағ ўзлаштирилиб, 28 минг аҳоли бандлиги таъминланади.

Эндиликда халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинадиган маблағларни ҳам маҳаллага боғлаш тизими жорий этилади", деди Президент.

Айни пайтда ҳудудлар раҳбарлари ишсизлар ва ёшларнинг бандлигини тўлиқ таъминлаш, бунинг учун қандай шароитлар зарурлиги юзасидан ахборот бермоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳри қурилиш соҳаси ва транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш юзасидан Президент ҳузуридаги тақдимотга тайёргарлик кўрилмоқда

Идет подготовка к презентации Президенту проектов в сфере строительства, а также по совершенствованию транспортной инфраструктуры города Ташкента
Ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш учун қандай чоралар кўрилади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Исломов Бахтиёр Жаҳонгирович Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У бунгача Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб келаётган эди.

Соответствующим указом Президента Республики Узбекистан Исламов Бахтиёр Джахангирович назначен на должность советника Президента по вопросам координации деятельности правоохранительных и контролирующих органов. До этого он занимал должность первого заместителя советника Президента по вопросам защиты прав граждан и работы с обращениями.
Бугун Президент ҳузурида кимё саноатида лойиҳаларни жадаллаштириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот ўтказилади.

Сегодня при Президенте состоится презентация о мерах по ускорению реализации проектов в химической промышленности.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни ташриф билан Россия Федерациясида бўлади. Москва шаҳрида икки мамлакат етакчилари учрашув ўтказадилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 19 ноября посетит с визитом Российскую Федерацию. Лидеры двух стран проведут встречу в Москве.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик II форуми иштирокчиларига видеомурожаати

Видеообращение Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева к участникам II Форума межрегионального сотрудничества между Узбекистаном и Россией