Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
109K subscribers
3.87K photos
558 videos
2.62K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Йиғилишни якунлар экан, давлатимиз раҳбари ўтган ҳафта ўтказилган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларнинг ижросига алоҳида тўхталиб ўтди.

Куни кеча 60 га яқин ташаббус ва таклифларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқлангани, ҳар куни камида 2 тадан қарор имзоланаётгани таъкидланди.

"Йирик лойиҳаларни инфратузилмага улаш, туризм, умумий овқатланиш ва экспорт қилувчи корхоналарга имтиёзлар бериш, қўшилган қиймат солиғи тизимини соддалаштириш, индукцион печлар бўйича тақиқларни бекор қилиш каби масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.

Ушбу берилган имтиёз ва енгилликлар ҳозирги мураккаб пандемия даврида ва ундан кейинги оғир шароитда биз учун иқтисодиётнинг драйвери ҳисобланган тадбиркорликни мутлақо янги босқичга олиб чиқиши зарур.

Айтилган ташаббуслар ҳар бир тадбиркорга етиб бориши, амалда бажарилиши, улар ўз фаолиятида бунинг натижасини албатта ҳис этишлари шарт
", - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Руминия, Польша, Тожикистон, Швейцария ва Германиянинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилади.
Куннинг иккинчи ярмида Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан учрашув бўлиб ўтади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет верительные грамоты у вновь назначенных послов Румынии, Польши, Таджикистана, Швейцарии и Германии.
Во второй половине дня состоится встреча с министром иностранных дел Пакистана Шахом Махмудом Курейши.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Президент фармонларига мувофиқ қуйидаги хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналаримиз раҳбарларига Фавқулодда ва Мухтор Элчи олий дипломатик мартабаси берилди:

Хитой Халқ Республикасидаги элчи Бахтиёр Одилович Саидов;
Туркия Республикасидаги элчи Алишер Анварович Агзамходжаев;
Америка Қўшма Штатларидаги элчи Жавлон Абдужалолович Вахабов;
Россия Федерациясидаги элчи Ботиржон Закирович Асадов;
Корея Республикасидаги элчи Виталий Васильевич Фен;
Қувайт Давлатидаги элчи Бахром Журабоевич Аълоев.



В преддверии 30-летия независимости Республики Узбекистан в соответствии с указами Президента руководителям следующих дипломатических представительств нашей страны в иностранных государствах присвоен высший дипломатический ранг Чрезвычайного и Полномочного Посла:

послу в Китайской Народной Республике Бахтиёру Одиловичу Саидову;
послу в Турецкой Республике Алишеру Анваровичу Агзамходжаеву;
послу в Соединенных Штатах Америки Жавлону Абдужалоловичу Вахабову;
послу в Российской Федерации Ботиржону Закировичу Асадову;
послу в Республике Корея Виталию Васильевичу Фену;
послу в Государстве Кувейт Бахрому Журабоевичу Аълоеву.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига жўнаб кетди.
У ерда қуёш фотоэлектр станцияси ва кимё саноати корхоналари ишга туширилади.
Давлатимиз раҳбари, шунингдек, мавжуд корхоналар фаолияти билан танишиб, аҳоли билан мулоқот қилади.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Навоийскую область.
Предусматривается введение в строй солнечной фотоэлектрической станции и предприятий химической промышленности.
Глава государства также ознакомится с работой действующих предприятий, пообщается с населением.

#Mirziyoyev #safar #Navoiy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига сафарини Кармана туманидан бошлади. Давлатимиз раҳбари бу ерда барпо этилган янги қуёш электр станциясини ишга тушириш маросимида нутқ сўзламоқда:

Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида сизлар билан бирга муҳим бир тадбирда йиғилиб турибмиз.

Бугун Кармана туманида “яшил энергетика”га ўтиш йўлидаги биринчи қадам бўлмиш қуввати 100 мегаВатт бўлган замонавий қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилмоқда.

Барчангизни ана шу қувончли воқеа билан чин қалбимдан табриклайман.

Аввало, ушбу лойиҳа доирасида қисқа муддатда – бир ярим йил ичида катта ҳажмдаги ишлар бажарилганини таъкидлаш лозим.

Хусусан, 110 миллион доллар инвестициялар ўзлаштирилиб, 300 мингта қуёш панеллари ўрнатилгани чиндан ҳам саноатимиз тарихида жуда катта воқеадир.

Бу ерда йилига 252 миллион килоВатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг ҳисобидан 80 миллион куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 160 минг тонна буғланувчи газлар чиқишининг олди олинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев ушбу станция Янги Ўзбекистон энергетика тизимидаги биринчи мана шундай улкан қадам, таъбир жоиз бўлса, “биринчи қалдирғоч” бўлиб, соҳа ривожида мутлақо янги даврни бошлаб бераётганини таъкидлади.

"Маълумки, юртимизда бир йилда ўртача 320 қуёшли кун кузатилади. Ўлкамизни бежиз “Серқуёш Ўзбекистон” деб аташмайди.

Лекин шу пайтга қадар ана шундай улкан салоҳиятдан фойдаланиш масаласи эътиборимиздан четда қолиб келаётган эди", - деди давлатимиз раҳбари.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда қуёш станцияларини қуриш орқали жами 600 миллиард килоВатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Бу республикамизнинг бугунги кунда энергияга бўлган жами эҳтиёжидан 8 баробар кўп.

2030 йилга бориб қуёш электр станциялари қувватини камида 5 минг, шамол электр станциялари бўйича эса 3 минг мегаВаттга етказиш режа қилинган.

Жумладан қуйидаги қувватлар фойдаланишга топширилади:

- жорий йил якунига қадар Самарқандда қуввати 100 мегаВатт бўлган яна битта қуёш станцияси;

- келгуси икки йилда Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Хоразм, Сурхондарё ва Қашқадарёда умумий қуввати 2 минг 100 мегаВатт бўлган 9 та қуёш станцияси, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида эса 1 минг 600 мегаВатт қувватга эга бўлган 4 та шамол электр станцияси.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев янги станция Ўзбекистон тарихида илк бор хусусий инвестор томонидан қурилган электр станцияси эканига эътибор қаратди.

Бу сўнгги икки йилда электр энергияси соҳасида бошлаган катта ислоҳотларимизнинг амалий натижаси, инвесторларнинг мамлакатимизга нисбатан ишончи тобора ортиб бораётганининг ёрқин далилидир.

Биз энергетика соҳасида туб ислоҳотларни бошладик. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотишни ўзида жамлаган монопол давлат компанияси ўрнига бир-биридан мустақил 4 та компания ташкил этилди.

"Энергетика соҳасида рақобатдош улгуржи бозорни шакллантириш, хусусий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратиш ва шу орқали электр энергиясига ўсиб бораётган талабни мақбул нархларда қондиришни асосий вазифа этиб белгиладик.

Шу тариқа 2025 йилгача юртимизда камида 50 фоиз электр энергиясини хусусий электр станцияларида ишлаб чиқариш учун барча имкониятларни яратиб берамиз", деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
Ушбу лойиҳа Бирлашган Араб Амирлигининг Masdar компанияси томонидан амалга оширилган бўлиб, бу хорижий давлат компаниялари билан ҳамкорликдаги айни пайтдаги энг йирик лойиҳадир.

Давлатимиз раҳбари Амирликлар билан ўзаро ҳамкорлик йилдан-йилга кенгайиб, янги босқичга кўтарилиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Биргина энергетика соҳасида умумий қиймати қарийб 1,5 миллиард доллар бўлган 1 минг 700 мегаВаттли 6 та лойиҳани амалга ошириш бошланган.

Жумладан, Навоий вилоятининг ўзида 2023 йилда Masdar компанияси билан ҳамкорликда 500 мегаВаттли шамол станцияси ва Phanes group иштирокида 200 мегаВаттли қуёш станцияси барпо этилади.

Президент Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати вакилларига, Masdar компанияси раҳбари Муҳаммад Жамил Ал-Рамаҳий ҳамда қурилишда иштирок этган 600 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий мутахассисларга чуқур миннатдорлик билдирди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент янги электр станциясининг саноат тармоқлари ривожидаги ўрни ҳақида гапирди:

- Бугунги кунда ва яқин келажакда ишга тушадиган қуёш ва шамол станциялари нафақат энергетика соҳасида, балки бошқа тармоқларда ҳам жуда катта имкониятлар яратади. Биз бундай йирик лойиҳаларни амалга ошириш баробарида, катта билим ва тажриба орттирмоқдамиз. Юртимизда янги ишлаб чиқариш йўналишлари, замонавий технологиялар пайдо бўлмоқда.

Масалан, бугун сизлар иштирокингизда фойдаланишга топширилаётган станцияда “Ўзэлектроаппарат” корхонасидан электротехника жиҳозлари, “Ўзбеккабель”, HPC systems корхоналаридан кабеллар, Бектемир металл конструкциялари заводидан таянч устунлар келтирилган.

Умуман, бундай йирик лойиҳаларнинг амалга оширилиши маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун йилига камида 1 миллиард долларлик янги бозор очиб беради, электротехника кластерини ташкил этиш учун пухта замин яратади.

Ушбу кластерда қуёш панеллари, кабель маҳсулотлари, трансформаторлар, аккумуляторлар, электр двигателлар, шамол электр станцияси учун генератор ва таянч ускуналар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш мумкин. Бу минглаб янги иш ўринлари деганидир.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги устувор вазифалар ва режаларни айтиб ўтди.

Сўнгги 5 йилда электр энергияси истеъмолчиси бўлган тадбиркорлар сони 25 фоизга, уларнинг истеъмол ҳажми эса 30 фоизга кўпайган.

Келгуси 5 йилда иқтисодиётимиз ўсишини 1,5 баробарга ошириб, ялпи ички маҳсулот ҳажмини камида 100 миллиард долларга етказишни режа қилганмиз.

Бу борада ўрта ва йирик шаклдаги минглаб янги саноат корхоналари ишга туширилиб, электр энергиясига эҳтиёж 100 миллиард килоВатт соатга етади. Бу рақам – ҳозиргидан 30 миллиард килоВатт соатга кўп дегани.

Шунинг учун, электр энергияси соҳасида янги ислоҳот ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича жуда катта режаларни белгилаб олганмиз. Жумладан, келгуси 5 йилда қиймати 6,5 миллиард доллар бўлган 19 та лойиҳа ҳисобидан, қўшимча равишда 11 минг 500 мегаВатт янги қувватлар ишга туширилади.

2030 йилга бориб, электр энергияси ишлаб чиқариш таркибида қайта тикланувчи манбалар улуши 30 фоиздан ортади.

Электр энергиясини ҳудудларга етказиш учун 500 ва 220 киловольтли 3 минг километр янги электр тармоқлари барпо этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев тармоқни ривожлантириш мавзусини давом эттирди:

Бугунги кунда паст кучланишли тармоқларнинг 66 фоизи, подстанцияларнинг 74 фоизи ва трансформатор пунктларининг 50 фоиздан кўпроғи эскирган.

Шунинг учун келгуси беш йилда жами 70 минг километр паст кучланишли электр тармоқлари, 22 минг дона трансформатор ва 100 дан ортиқ подстанциялар тўлиқ янгиланади.

Кейинги пайтда қўшни мамлакатлар билан ягона энергетика занжирини ташкил этиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

Шу мақсадда, электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилади. Энг муҳими, минтақамиз мамлакатлари энергия тизимини ўзаро боғлайдиган қўшимча магистрал тармоқларни ишга туширамиз.

Бу албатта барча қўшни давлатлар учун ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришда катта имкониятлар яратади.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари энергетика соҳасида замонавий кадрлар тайёрлаш долзарб масала эканини таъкидлади.

- “Яшил иқтисодиёт” ва қайта тикланувчи энергия манбалари – XXI асрда барқарор иқтисодий тараққиёт асоси эканини барчамиз яхши тушунамиз. Шу сабабли илм-фан, таълим, замонавий кадрлар тайёрлаш масалалари энергетика соҳасида долзарб аҳамиятга эга.

Бу йўналишда илмий изланиш ва тадқиқотлар олиб бориш мақсадида жорий йил бошида Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтини ташкил этдик.
Бундан ташқари, пойтахтимизда Москва энергетика институтининг филиали иш бошлади.

Ушбу соҳада лойиҳалаш, қурилиш-монтаж, эксплуатация ва таъмирлаш йўналишлари бўйича қўшимча мингдан ортиқ юқори малакали техник ходимлар талаб этилади.

Шу мақсадда хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда 2022 йилдан бошлаб Навоийда муқобил энергетика соҳаси бўйича кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ташкил этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
"Бизда имконият ва салоҳият етарли" - Президент.

- Биз бугун Янги Ўзбекистонни бунёд этишда рақобатдош иқтисодиёт тармоқларини яратишга алоҳида эътибор қаратиб, барча соҳаларда маррани катта олмоқдамиз. Энг муҳими, бунинг учун бизда имконият ва салоҳият етарли.

Бугунги тадбирда иштирок этаётган барча меҳмонларимиз ва лойиҳа иштирокчиларини, энергетика соҳасида янги уфқларни очиб берадиган ушбу лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилгани билан чин қалбимдан табриклайман.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни яқинлашиб келаётган энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этаман, - деди Президент маросим якунида.

Тадбирда Бирлашган Араб Амирликлари, мамлакатимиз энергетика тармоғи ва жамоатчилиги вакиллари сўзга чиқди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбаринг Навоий вилоятига сафари давом этмоқда. Ташриф дастуридаги иккинчи манзил "Навоийазот" корхонаси бўлди. Бу ерда Президентимиз 2 та замонавий кимё мажмуасини ишга тушириш ва яна бир янги йирик лойиҳани бошлашга бағишланган маросимда нутқ сўзламоқда.

Ўз фаолиятини 1964 йилда бошлаган мазкур завод ҳозирги кунда мамлакатимиз кимё саноати маҳсулотининг қарийб ярмини ишлаб чиқаради. Бу ерда 9 мингга яқин юқори малакали муҳандис, технолог ва моҳир ишчилар меҳнат қилмоқда.

Сўнгги йилларда “Навоийазот” замонавий технологиялар ҳамда ишлаб чиқариш ҳажми бўйича мутлақо янги сифат босқичига кўтарилмоқда.

Икки йил олдин бу ерда йилига 100 минг тонна поливинилхлорид, 75 минг тонна каустик сода, 300 минг тонна метанол ишлаб чиқарадиган янги мажмуа ўз фаолиятини бошлаган эди.

Бугун эса бир вақтнинг ўзида умумий қиймати 1,5 миллиард доллар бўлган 2 та замонавий кимё комплекси ишга туширилмоқда ҳамда яна бир янги йирик лойиҳага старт берилмоқда.

"Тасаввур қилинг, ушбу лойиҳалар “Навоийазот”да маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробар ошириб, бу кўрсаткични йиллик 150 миллион доллардан 410 миллион долларгача олиб чиқади", деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев янги ишга туширилаётган қувватларнинг аҳамиятига батафсил тўхталди:

Ўзбекистонга биринчи марта олиб келинган энг илғор технологиялар билан жиҳозланган ушбу замонавий мажмуалар 60 йил аввал қурилган ва ҳаддан зиёд кўп энергия истеъмол қиладиган эски қувватлар ўрнини тўлиқ эгаллайди.

Хусусан, аммиак ва карбамид мажмуасида йилига 660 минг тонна аммиак ва 578 минг тонна карбамид ишлаб чиқарилади.

Бунда бир тонна аммиак ишлаб чиқариш учун энергия сарфи 2,5 марта камаяди.

Азот кислотаси мажмуасида йилига 500 минг тонна азот кислотаси ишлаб чиқарилиб, электр энергияси сарфи 18 марта қисқаради.

Фақатгина ана шу иккита лойиҳа эвазига ишлаб чиқарилаётган азотли ўғитнинг таннархи 30 фоизга пасаяди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари янги ПВХ мажмуасини қуриш лойиҳаси ҳақида:

Бугун тама тоши қўйилаётган иккинчи поливинилхлорид (ПВХ) ишлаб чиқариш мажмуаси “Навоийазот” ва кимё саноати тарихида янги даврни бошлаб бермоқда.

Бу “Навоийазот” ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида бошланаётган 400 миллион доллар қийматга эга бўлган биринчи йирик лойиҳадир.

Ушбу лойиҳа 2023 йилда тўлиқ ишга туширилади ва поливинилхлорид ишлаб чиқариш қувватини йилига 100 минг тоннадан 220 минг тоннага, каустик содани эса 75 минг тоннадан 165 минг тоннага етказиш имконини беради.

Лойиҳа орқали “Навоийазот” ва Электр кимё заводи негизида Марказий Осиёда биринчи марта йирик, ўзаро интеграция қилинган кимёвий технологик кластерни ташкил этишга киришмоқдамиз.

Мазкур кластерда яқин йилларда умумий қиймати 3,4 миллиард доллар бўлган 23 та лойиҳа амалга оширилади. Кластер доирасида 33 турдаги юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Энг муҳими, шу асосда “Навоийазот”да қўшимча 3 мингдан зиёд янги иш ўринлари очилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев кимё саноати, айниқса, газ-кимё соҳаси иқтисодиётимиздаги асосий драйверлардан бири бўлиб келаётганини таъкидлади.

Республикамиз кимё саноати аввал асосан қишлоқ хўжалиги учун минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, бу маҳсулотнинг улуши соҳада қарийб 80 фоизни ташкил этар эди.

Бугунги кунда замонавий полимерларни ишлаб чиқариш ҳисобидан минерал ўғитлар улуши 10 фоизга қисқарди, бошқа соҳалар учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми эса 6 мартага ошди.

Кейинги беш йилда “Ўзкимёсаноат” тизимида, товар маҳсулотлари ҳажми 4 марта ошди, кимёвий маҳсулотлар экспорти 250 миллион долларга етмоқда.

"2030 йилгача мамлакатимизда камида 8 минг мегаваттли қуёш ва шамол электр станцияларини фойдаланишга топширишни режа қилганмиз. Бу – йилига 5 миллиард куб метр табиий газ иқтисод қилинади, дегани.

Шунинг учун, республикамиздаги барча йирик кимё ва газ-кимё корхоналари негизида юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни саноат кластерлари усулида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали газ хомашёсини тайёр маҳсулотга айлантиришни мақсад қилиб олдик", деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент келгуси йилларда яна 5 та кимёвий технологик кластер босқичма-босқич ташкил этилишини маълум қилди. Булар:

- Бухоро вилоятида табиий газдан полиэтилен-терефталат (ПЭТ), поливинил-ацетат (ПВА), полипропилен ҳамда бошқа полимерлар ишлаб чиқарилади;

- Қашқадарё вилоятида Шўртан газ-кимё комплекси ва Деҳқонобод калий заводи негизида ювиш ва маиший кимё воситаларининг асосий компонентлари, бимодал полиэтилен ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади;

- Фарғона вилоятида “Фарғонаазот” негизида лок-бўёқлар, мебель учун меламин, тўқимачилик саноати учун сунъий толалар ишлаб чиқариш кўзда тутилган;

- Қорақалпоғистон Республикасида кальцийланган сода, поливинилхлорид, полиэтилен ва полипропилен ишлаб чиқарилади;

- Тошкент вилоятида моноаммонийфосфат, олтингугуртли карбамид, бошқа фосфорли ва азотли минерал ўғитлар, протеин ва ювиш воситалари ишлаб чиқарилади.

Бу лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилса, 2026 йилга бориб кимёвий маҳсулотлар ҳажми жорий йилга нисбатан 3 баробар ортади ва 2030 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 7 фоизини ташкил этади.

Facebook|Instagram|Twitter
"Бу лойиҳаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши учун нафақат миллиардлаб маблағ ва замонавий технологиялар, балки юқори малакали ёш кадрлар зарур" - Президент.

Шу мақсадда Тошкентдаги Улуғбек шаҳарчасида кимё соҳасида илмий
ва таълим кластери
ташкил этилади.

Мазкур кластер 4 та олий таълим муассаси ва кимё бўйича замонавий илмий-тадқиқот марказини ўзига қамраб олади. Шунингдек, 6 та технологик кластер ҳудудида талабалар амалиётни ўташи учун барча имкониятлар яратилади.

Бир сўз билан айтганда кимё соҳаси корхоналари ва янги лойиҳалар учун зарур муҳандислар ва ўрта бўғин кадрларининг янги авлоди яратилади.

"Бугун ишга туширилаётган йирик лойиҳалар, юқори малакали муҳандислар, лойиҳачи, қурувчи ва молиячилар жамоаси биргаликда
олиб борган самарали меҳнат натижаси эканини барчамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз.

Фурсатдан фойдаланиб, мана шундай замонавий мажмуаларни қисқа муддатда ишга туширишга катта ҳисса қўшган Mitsubishi компанияси ва бошқа барча хорижий ҳамкорларимизга, қурувчи ва пудратчилар, ишчи-ходимларга чуқур миннатдорчилик билдираман.

“Навоийазот” негизида ташкил этилаётган кластерда қатнашиш истагини билдирган австриялик, германиялик, россиялик, туркияли ва хитойлик инвесторларимизга бошлаган ишларида, улкан муваффақиятлар тилайман.

Бундай замонавий йирик лойиҳалар, ҳеч шубҳасиз, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида ташланган янги бир йирик амалий қадамдир", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийлик тадбиркор Мирей Аманбаева ёшларнинг фикрини Президентга етказди: «Сиз келганингиздан биз «дух» олдик»

Предпринимательница Мирей Аманбаева из Навоийской области выразила Президенту мнение молодежи: "Ваш приезд поднял наш дух"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter