Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
116K subscribers
4.13K photos
589 videos
2.81K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Сенат томонидан Судьялар олий кенгашининг барча аъзоларини сайлаш тизими йўлга қўйилгани суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.

Сенатнинг ушбу конституциявий ваколати фақат номзодларни тасдиқлаш билан чекланиб қолмаслиги кераклиги таъкидланди.

Юқори палата қўмиталарида номзодларнинг фаолияти билан танишиш ва баҳо бериш, улар ҳақида хулоса бериш амалиётини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ.

Шу билан бирга, судьяларнинг мақоми ва судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосини, суд тизимини молиялаштириш учун маблағлар ажратишда ушбу ҳамжамиятнинг иштирок этиш кафолатларини алоҳида қонунлар билан белгилайдиган вақт келгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Мажлисда Сенат Раиси ва унинг ўринбосарларини сайлаш тўғрисидаги ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Конституциянинг 101-моддасига мувофиқ, Президент Олий Мажлис Сенати Раиси лавозимига сенатор Танзила Нарбаева номзодини тақдим этди.

Танзила Нарбаева давлат ва жамоат бошқарувида бой тажрибага эга экани, ўтган даврда шу лавозимдаги самарали фаолияти натижасида мамлакатимизда хотин-қизлар, болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вазият сезиларли равишда яхшилангани таъкидланди.

Шунингдек, Сенат Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сенатор Содиқ Сафоев, Сенат Раисининг ўринбосари лавозимига сенатор Аманбай Оринбаев номзодлари тавсия этилди.

Айни пайтда мажлис давом этмоқда. Сенат фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ҳамда Президентнинг сенаторлар билан мулоқоти бошланди.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилган амалдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси янги таркибдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши белгиланди.

Указом Президента Республики Узбекистан установлено, что действующий Кабинет Министров Республики Узбекистан, сложивший свои полномочия перед вновь избранным Олий Мажлисом Республики Узбекистан, продолжит свою деятельность до формирования нового состава Кабинета Министров Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

Facebook|Instagram|X
Бугун "Euronews" медиа холдинги директорлар кенгаши раиси Педро Варгас Давид билан учрашув бўлиб ўтди.

Жаҳон аудиториясини Ўзбекистондаги асосий ислоҳотлар ва унинг халқаро ташаббуслари, юртимизда ўтказилаётган йирик тадбирлар ҳақида хабардор қилиш, ОАВ ва матбуот хизматлари ходимларининг малакасини ошириш масалаларининг кенг доирасини муҳокама қилдик.

Ҳамкорликни янада ривожлантириш режалари белгилаб олинди.

Сегодня состоялась встреча с председателем совета директоров медиахолдинга "Euronews" Педро Варгасом Давидом.

Обсудили широкий круг вопросов по информированию глобальной аудитории о ключевых реформах в Узбекистане и его международных инициативах, проводимых в стране крупных мероприятиях, повышению квалификации сотрудников СМИ и пресс-служб.

Намечены планы по дальнейшему развитию сотрудничества.

Facebook|Instagram|X