Чегарадан ID-карта орқали ўтиш бўйича Қирғизистон билан келишувга эришилгани Фарғона учун имкониятлар эшигини очгани таъкидланди.
Қарийб 20 йил ёпиқ бўлган Шоҳимардон ва Ёрдон анклав қишлоқларига ўтган йили 400 мингга яқин турист борди.
Лекин, “Водил” ва “Оқ-қия” чегара ўтказиш пунктлари халқаро мақомга эга эмаслиги боис хорижий туристлар Шоҳимардон ва Ёрдонга Ўш орқали айланиб келишига тўғри келмоқда. Бу масала ҳал бўлса, тадбиркорлар ушбу 2 та қишлоққа 100 миллион доллар инвестиция киритишга тайёр.
Бу борада қўшни мамлакат билан тегишли музокаралар олиб борилаётгани маълум қилинди.
Мутасаддиларга Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқлари, Водил шаҳарчасининг мастер режасини ишлаб чиқиш топширилди.
Facebook|Instagram|X

Вилоятда маданий тадбирларни кўпайтириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.
Маданият вазирлигига Фарғона филармониясида Симфоник оркестр ва Миллий чолғу ансамблини ташкил қилиш топширилди.
Ушбу оркестр ва ансамбль сайёҳлар энг кўп келадиган Фарғона, Қўқон, Марғилон шаҳарлари, Риштон, Қува ва Фарғона туманларида ҳафталик концертлар ўтказади.
Шунингдек, Фарғона шаҳрида янги ташкил бўлаётган “Эко шаҳар”да мусиқа мактабини ташкил қилиш бўйича таклиф киритишга кўрсатма берилди.
Умуман, бугун Фарғона учун яратилаётган шароитлар камида 10 миллиард долларлик инвестицияга замин бўлаётгани таъкидланди.

Йиғилишда Қува тумани, Қўқон ва Марғилон шаҳарларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Қува аҳолиси 280 мингга яқинлашди. Туманда тадбиркорлар жуда кўп, имконият ҳам, шароит ҳам етарли. Туман ҳокимлиги тўғри ёндашув қилса, инвестиция, ишлаб чиқариш, иш ўрни ва экспортни каррасига ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Масалан, Қувада мева-сабзавотни қайта ишлаш қуввати 10 фоиз. Мустақиллик маҳалласидаги 100 дан зиёд хонадон яқин жойдан 15 гектар ер ажратилса, мева улгуржи бозорини ташкил қилишга тайёр.
Россиялик инвесторлар ҳам 5 гектарда 20 миллион долларлик 100 минг тонна мевани қайта ишлайдиган агрологистика марказини қуриш, саудиялик ҳамкор иситиш ва совутиш тизимлари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича таклиф билдирган.
Бу лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

“Каркидон” сув омборидаги жуда катта салоҳият ишга солинмаётгани қайд этилди.
Мастер режа қилиб, сув омбори атрофидаги 250 гектарда экотуризм мажмуасини, 100 дан зиёд дам олиш, савдо-сервис ва кўнгилочар масканлар, замонавий меҳмонхона барпо этиш лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
Сув омбори атрофида ўзлаштирилмаган 1,6 минг гектар адирга инвестиция киритиб, гилос, шафтоли, бодом, ўрик боғларини яратиш мумкин.
Шунингдек, Катта Деҳқонобод маҳалласида бир неча йилдан бери бўш турган, унумсиз 73 гектарда интенсив балиқчилик сув ҳавзаларини ташкил қилса бўлади.

“Фарғона – Андижон” магистрал йўлини Қувадан ўтган қисмидаги 11 гектарда 40 миллион долларлик савдо ва сервис объектларини жойлаштириш мумкин.
Президент туманда мебелчиликни ривожлантириш, “Шаҳристон Кубоси” археология ёдгорлигида осмон остида музей ташкил этиш ва туристларни жалб қилиш каби имкониятларни ҳам кўрсатиб ўтди.
Буларни ҳисобга олиб, саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо ва туризмни жадал ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш бўйича янги ёндашувлар асосида Қува тумани учун икки йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Қува иқтисодиётининг ўсиш нуқтаси бўлган ҳар бир ҳудуд бўйича мастер режа ишлаб чиқилади ва 100 миллиард сўм ажратилади.
Транспорт вазирлигига “Тошкент – Андижон” йўналишида йўловчи поезди Қувада ҳам тўхтаб ўтишини ташкил қилиш топширилди.

Қўқон азал-азалдан маърифат, маданият ва савдо маркази, мамлакатимизнинг қолган ҳудудларини водий билан боғловчи асосий кўприк бўлиб келган.
Бугунги кунда Қўқон аҳолиси 310 мингга етиб, вилоятда иккинчи, водийда эса тўртинчи йирик шаҳарга айланди.
Сўнгги йилларда Қўқонга жуда катта инвестиция кирди, Қўқон эркин саноат зонасида 400 миллион долларлик 100 га яқин лойиҳалар ишга тушди.
Шу билан бирга, Қўқонда ҳали ишга солинмаган катта салоҳият мавжудлиги қайд этилди.
Шу муносабат билан Қўқонда махсус саноат зонаси ташкил этилади, унда 1 миллиард долларлик лойиҳаларни бошлаш, камида 10 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш режа қилинган.

Қўқон суперфосфат заводи ўрнида ташкил қилинган “Индорама Қўқон” корхонаси минерал ўғит ишлаб чиқаришни бошлади.
Сингапурлик ҳамкорлар “Фарғона азот”ни модернизация қилишга ҳам 250 миллион доллар инвестиция киритиб, маҳсулот ҳажмини яна 850 минг тоннага ошириш бўйича ишларни бошлаб юборган.
Эндиликда Қўқон ва Фарғонадаги ушбу заводлар ягона кимё кластери бўлади. Уларда суюқ ўғитлар, натрий нитрати, магний хлор каби ҳозирда импорт бўлаётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Шунингдек, Қўқондаги механика заводининг 11 гектарида кимё технопаркини ташкил қилиш ва жорий йилни ўзида 100 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш режалаштирилган.

Сўнгги уч йилда Қўқонда бор-йўғи 630 та хонадонли 17 та кўп қаватли уйлар қурилгани шаҳар эҳтиёжи учун етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Ҳозирда “Янги Ўзбекистон” массивларини қуришга шаҳарлар атрофидан ер ажратилмоқда. Лекин Қўқон, Марғилон каби шаҳарлар, туман марказларидаги маҳаллалар қиёфаси эскилигича қолиб кетмоқда.
Шу боис “Янги Ўзбекистон массиви” лойиҳаси маҳаллагача туширилиши белгиланди.
Бунда шаҳар ва туман марказларида 5 тадан эски маҳаллалар танлаб олинади. Уларда 7-10 қаватли уйлар қуриш учун хусусий сектор жалб қилинади, уйлар биринчи галда ушбу маҳалла аҳолисига берилади.
Мутасаддиларга Қўқондаги биринчи “Маҳалла массиви” қурилишини бошлаш учун жой танлаш ва лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

Қўқондаги “Тепақўрғон” археологик ёдгорлигини туристлар учун жозибадор маршрутга айлантиришга 10 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.
Янги ўқув йилидан Қўқон университети туризм факультетида Италия, Франция ва Швейцария ўқув дастурлари жорий қилинади, хорижий мутахассислар олиб келинади.
Душанбадан бошлаб янгиланган Қўқон аэропортидан Тошкентга ҳар куни, Самарқанд, Бухоро ва воҳа шаҳарларига эса ҳар ҳафта авиақатновни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

Марғилонда ҳам аҳоли сони ошиб, тадбиркорлик ривожланиб бораётгани унинг инфратузилмасини кенгайтиришни тақозо этмоқда.
Сўнгги беш йилда Марғилонда 1 минг 164 та хонадонли 33 та уй қурилди, холос. Ҳозирни ўзида 5 мингта хонадонга талаб мавжуд.
Шу муносабат билан шаҳарда 30 минг хонадонли “Янги Ўзбекистон” массиви, савдо комплекси ва бизнес маркази, 2 та мактаб, 6 та боғча ва 2 та клиника қурилади.
Бундан ташқари, 20 гектар ҳудудга “Бурхониддин Марғилоний боғи” кўчирилади, яна 50 гектарда саноат зонаси ташкил қилинади.

Марғилонга ҳар йили 250 минг ички ва 75 минг хорижий туристлар келмоқда. Бу кўрсаткичларни янада ошириш учун меҳмонхона ва хизмат кўрсатиш жойларини кўпайтириш зарур.
Шу боис, Марғилонда 5 та меҳмонхона, Шоирлар ва санъаткорлар хиёбони, Мақом театри, 50 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилади.
Шунингдек, Пичоқчи маҳалласидан жой берилса, маҳаллий тадбиркорлар 240 ўринли замонавий 2 та меҳмонхона қуриш ва ҳудудни туризм масканига айлантириш таклифини берган.
Умуман, Марғилон ҳокимлигига айтилган имкониятлар ҳисобига жорий йилда туманга 300 миллион доллар инвестиция жалб этиш ва 50 минг янги иш ўрни яратиш вазифаси қўйилди.

Мамлакатимиз ривожланишининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш бугунги куннинг долзарб масаласи бўлиб қолмоқда.
Йиғилишда ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат ва садоқат, бугунги тинч-осойишта ҳаётимизни қадрига етиш ва шукроналик туйғуларини чуқур сингдириш ишларини янги босқичга кўтариш мақсадида Қўқон ва Марғилонда нуронийлар, имом-хатиблар, маҳалла фаолларидан иборат Оқсоқоллар кенгаши ва ота-оналар гуруҳларини тузиш таклифи илгари сурилди.
Йиғилганлар ушбу таклифни қўллаб-қувватлаб, тарбияси оғир ёшларни тўғри йўлга солиш, адашган, мураккаб вазиятга тушиб қолган ёшларга ўз ўринини топишида ёрдам бериш, уларни маърифатга чорлаш, маънавиятини юксалтириш бўйича тажриба яратилса, бу бутун республикага намуна бўлишига ишонч билдирди.
Йиғилишда вилоят ва республика мутасаддиларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг таклифлари тингланди.

Куни кеча давлатимиз раҳбари Фарғонада 65 минг аҳоли учун мўлжалланган “Янги Ўзбекистон” турар-жой массивига ташриф буюриб, бу ердаги бунёдкорлик ишлари билан танишди, одамлар билан самимий мулоқот қилди.
Массив ҳудудида "Янги Ўзбекистон" боғи ҳам жойлашган. Бугун ушбу боғнинг очилиши муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Фарғона аҳлига табригини ўқиб эшиттирдим.
Президентимиз фарғоналикларни Янги Ўзбекистонимизнинг ёрқин тимсолларидан бири сифатида қад ростлаган бундай файзли ва муҳташам маскан билан муборакбод этди.
Давлатимиз раҳбари ўз қутловида боғ ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаби кўплаб муносиб мутахассислар етишиб чиқишига, 4 минг томошабинга мўлжалланган замонавий амфитеатр эса Фарғона водийсининг санъат анъаналарини давом эттирадиган истеъдодли ёшлар учун ўзига хос ижодий парвоз майдонига айланишига ишонч билдирди.
—
Вчера глава нашего государства посетил жилой массив "Янги Узбекистон" в Фергане, рассчитанный на 65 тысяч жителей, ознакомился с проводимой здесь созидательной работой, искренне побеседовал с людьми.
На территории массива расположен парк "Янги Узбекистон". Сегодня на торжественной церемонии, посвященной открытию парка, я зачитал послание Президента нашей страны Шавката Миромоновича Мирзиёева жителям Ферганы.
Президент поздравил ферганцев с таким прекрасным и величественным комплексом, ставшим одним из ярких символов Нового Узбекистана.
В своем послании глава государства выразил уверенность, что расположенная на территории парка профессиональная школа по сельскому хозяйству имени Героя Узбекистана Лолахон Муротовой взрастит множество достойных специалистов, а современный амфитеатр на 4 тысячи зрителей станет творческой площадкой для талантливой молодежи, которая продолжит уникальные традиции искусства Ферганской долины.