Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
116K subscribers
4.13K photos
590 videos
2.81K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Бугун Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 6 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан ташкил этилган, Марказий Осиёда ўхшаши бўлмаган университет бугун ҳар томонлама етук ва профессионал журналистик кадрларни тайёрлашга ўзининг муҳим ҳиссасини қўшмоқда, бу борада салмоқли муваффақиятларга эришмоқда.

Университет жамоасини, профессор-ўқитувчилари ва талабаларини бу сана билан табриклаган ҳолда, таълим сифатини янада ошириш, соҳадаги илғор ютуқларни ўзлаштириб, ўқув жараёни ва амалиётга татбиқ этишда, бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистоннинг янги журналистикасини барпо этишда янада юксак марраларни эгаллашни тилаймиз.

Шу билан бирга, жорий ўқув йилида университетни битираётган ёшларимиз соҳада ўз ўрнини топиб, профессионал мутахассис сифатида давлатимиз ва жамиятимиз ривожида камарбаста бўлишларига ишонамиз.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Бухоро вилоятига ташриф буюради.

Ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш ва янги объектларни ишга тушириш кўзда тутилган.

Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.   

Президент Шавкат Мирзиёев сегодня посетит Бухарскую область.

В ходе поездки предусматривается ознакомление с проводимой в регионе созидательной работой и жизнью махаллей, реализуемыми проектами в различных отраслях экономики, а также введение в строй новых объектов.

Запланировано также проведение совещания по приоритетным задачам социально-экономического развития области.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари Бухорода ҳам сўнгги йилларда катта ўзгаришлар бўлганини қайд этди.

Жумладан, вилоят иқтисодиёти 1,5 баробар ўсиб, 53 триллион сўмдан ошди. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатишда 115 триллион сўм инвестиция жалб қилинди, 4,6 мингта корхона ишга тушиб, 90 мингта иш ўрни яратилди.

Экспорт 215 миллион долларга етди, Қоракўл, Жондор, Шофиркон ва Когон туманларининг ҳар бирида саноат ҳажми йилига 1 триллион сўмдан ошди.

Facebook|Instagram|X
Шу билан бирга, вилоят салоҳиятини тўлиқ ишга солиш бўйича вилоят раҳбарияти, 13 та туман ва шаҳар ҳокимларининг ҳозирги фаолияти жуда сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Бухоронинг 4,2 миллион гектар ери бўлса, 6 фоизига экин экилади. Яна 3,2 миллион гектар ер – ишлатилмасдан турган катта имконият.

Вилоятдаги 60 минг тонна ип-калаванинг 57 фоизи матога айланмоқда, қолгани хомашё шаклида арзон сотилмоқда, матонинг 24 фоизи тайёр маҳсулотга айланаяпти.

Ёки, вилоятда 1 миллион 200 минг тонна мева-сабзавот етиштирилса-да, экспорти 15 миллион доллардан кам.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда аҳоли даромадларини ошириш ва тадбиркорликка кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди.

Вилоятда бу ой 21,5 минг битирувчи меҳнат бозорига кириб келади. Уларни ва ишсиз, кам даромадли аҳолини иш ва даромад манбалари билан таъминлашстратегик вазифа.

Янги тайинланган вилоят раҳбарлари тадбиркорга ёрдам бериб, Бухорони камбағаллик, ишсизлик ва жиноятдан холи ҳудудга айлантириш шартлиги ҳақида огоҳлантирди.

Бухорода кичик бизнесга бу йили 5,9 триллион сўмга қўшимча яна 2,1 триллион сўм кредит ажратилиши эълон қилинди. Туризм ва сервис учун яна 100 миллион доллар алоҳида ажратилади.

Facebook|Instagram|X
Бухорода одамларни ишли қиладиган катта имконият – саноат зоналари.

Илғор хорижий тажриба асосида Когон туманида 1 минг гектарда йирик саноат мажмуаси барпо қилинмоқда. Биринчи босқичда 300 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади.

Бу – вилоят иқтисодиётига йилига 250 миллион доллар қўшилган қиймат, 2 мингта иш ўрни, 250 миллиард сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт беради.

Янги мажмуа тажрибасини, жалб қилинган мутахассислар билимини бошқа саноат зоналарига татбиқ қилиш кераклиги айтилди.

Мутасаддиларга саноат зоналари бўйича имтиёз ва шароитлари жозибадор бўлган янги қонунлар пакетини киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Шунингдек, вилоятда электротехника, заргарлик, қурилиш материаллари, кончилик, йўл қурилиши, меҳмонхона соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳаларни тезлаштириш, инвесторларга ҳар томонлама кўмаклашиш зарурлиги қайд этилди.

Бухоро туманида қурилиши бошланган нефть-кимё кластери ишга туширилса:

- импорт бўлаётган бензол, олефин, ароматик углеводород, нафтадан пентан ва гексан эритгичлари ишлаб чиқарилади;

- вилоят саноатига 4,5 триллион сўмлик қўшилган қиймат ва 600 та юқори даромадли иш ўрни яратилади;

- экспорт 130 миллион долларга ошиб, йилига 300 миллиард сўм солиқ тушуми пайдо бўлади.

Facebook|Instagram|X
Яна бир масала – Бухородаги 205 минг гектар ерни суғориш учун 50 та насос станция йилига 1,5 миллиард киловатт-соат электр сарфламоқда. Улар энерготежамкор, замонавий насосларга алмаштирилса, йилига камида 400 миллиард сўм иқтисод бўлади.

Вилоятдаги 89 та саноат корхонаси давлат ташкилотларига Кооперация портали орқали маҳсулот етказиб бераётгани - бу жуда камлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, порталда Вобкентдан бирорта корхона қатнашмаган, Олот ва Пешкудан – 1 тадан, Жондор ва Бухоро туманидан – 2 тадан корхона иштирок этган.

Шу муносабат билан мутасаддиларга Кооперация порталида ҳақиқий ишлаб чиқарувчилар қатнашадиган тартиб қилиш, ишлаб чиқарувчиларнинг давлат харидидаги иштирокини кенгайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Бухорога хориждан 5 миллион турист келиши учун катта замин ҳозирланмоқда. Лекин, вилоятдаги 30 та тарихий ёдгорликка эътибор сустлиги учун уларга сайёҳлар бормаяпти.

Шу муносабат билан Имом ал-Бухорий, Аббос Алиев ва Мухтор Ашрафий обидаларига туташ ҳудудлар, деҳқон бозори ва минг йиллик тарихга эга Бухоро дарвозаси, Исмоил Сомоний мақбараси, истироҳат боғи ва сунъий кўлни жозибадор туризм мажмуасига айлантириш муҳимлиги таъкидланди.

“Чор Минор” ва “Истеза” мадрасалари, “Самарқанд” ва “Дарвозаи Саллохона” дарвозалари, “Масжиди Калон” каби объектларни дренаж тизимини таъмирлашга 35 миллиард сўм ажратилади.

Бухоро аэропорти туристлар оқимини 2 баробар ошириш режаси учун кичиклик қилмоқда. Кеча Бухоро туманида ҳозиргидан 3 баробар кўп қувватга эга 226 миллион долларлик янги замонавий халқаро аэропорт қурилишига старт берилди. Бу ерда ҳафтасига 100 та рейс йўлга қўйилади.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз йиғилиш айнан Ғиждувонда бўлаётгани бежиз эмаслигини таъкидлади.

Сўнгги йилларда туман саноати 2 карра ўсиб, 2 триллион сўмдан ошди, вилоятдаги улуши эса тўртинчи ўриндан учинчига кўтарилди.

Шу вақт ичида 2 мингдан зиёд янги тадбиркор иш бошлаб, 2010-2016 йилларга қараганда 4 баробар ўсган.

Шу билан бирга, Ғиждувонга инвестиция киритиш, саноатда юқори даромадли иш ўринлари яратишдаги энг катта муаммо, бу – электр таъминоти ва темир йўл инфратузилмаси.

Ғиждувон иқтисодий зонасида бу масалалар ҳал қилинса, тадбиркорлар 340 миллион долларлик 100 та лойиҳани бошлаб, 10 минг аҳолини ишли қилмоқчи.

Мутасаддиларга “Навоий-Хоразм” йўналишида қурилиши якунланмаган шохобча темир йўлини Ғиждувонгача олиб келиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Хонадонларда кичик ишлаб чиқаришлар ташкил этиш Ғиждувонда аллақачон йўлга қўйилган.

Лекин, 100 дан ортиқ саноат маҳсулотлари хонадонларда бизнес катталашмайдиган, “яширин” шароитда ишлаб чиқарилмоқда. Бу оилалар "соя"дан чиқиши учун уйига узоқ бўлмаган ҳудуддан жой, электр ва маблағдан ёрдам керак.

Мутасаддиларга 20 та маҳалладаги бўш ерда ишлаб чиқариш иншоотларини қуриб, 400 та оилага тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш ва 2 минг иш ўрнини расмийлаштириш топширилди.

Шунингдек, соядан чиқиб ишламоқчи бўлган оилаларга 100 миллион сўмгача кредитлар берилади. Бу тадбиркорлар иш ўрни ва айланмасини қонунийлаштиргани учун уларнинг бир йилда тўлаган солиқларининг ярми қайтариб берилади.

Бундай ишлаш тартиби Ғиждувон тажрибаси бўлиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Шунингдек, Ғиждувонда бу йил 3 мингга яқин ёшлар мактабни битирмоқда ва 800 нафари олийгоҳга кирмасдан, касбга ўқиш истагини билдирган.

Вилоятдаги энг йирик тўқимачилик корхоналаридан бири – “Парвоз ҳумо” корхонаси матони бўяш ва тайёр кийим-кечак цехларини ишга туширмоқда.

Тадбиркор 10-11-синф ва коллеж ўқувчиларига дарсдан сўнг касб ўргатиб, 2 миллион сўмгача ойлик тўлаш, бепул тушлик ва текин автобус билан таъминлаш таклифини билдирган.

Бундан ташқари, тадбиркор тумандаги 2-сон касб-ҳунар коллежига корхона цехларидан “амалий мономарказ” сифатида фойдаланишга, Бухоро муҳандислик-технология институти кафедрасини корхона ҳудудида жойлаштириб, ҳам ўқитувчиларга, ҳам талабаларга шароит қилиб беришга тайёр.

Давлатимиз раҳбари тадбиркорнинг барча ташаббусларини қўллаб-қувватлади ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Facebook|Instagram|X