Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
115K subscribers
4.13K photos
594 videos
2.82K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида келгуси йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам дальнейшего совершенствования деятельности хлопково-текстильных кластеров, а также приоритетным задачам в отраслях сельского хозяйства на следующий год.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги тармоқларида ҳосилдорлик, даромад, иш ўрни ва инвестицияларни кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилиш аввалида дунёдаги зиддиятлар, савдодаги чекловлар ҳамда асосий ҳамкор давлатлардаги девальвация йил бошида белгилаб олинган режаларни ўзгартириб юборгани, бу, айниқса, озиқ-овқат ва тўқимачилик экспортига салбий таъсир қилгани қайд этилди.

Вазиятни жиловлашнинг ягона йўли – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни кескин ошириш ҳисобига таннархни камайтириш, чуқур қайта ишлашга ва қўшилган қиймат яратишга кўпроқ инвестиция жалб қилиш орқали экспортни кўпайтириш ҳисобланади.

Бунинг учун қишлоқ хўжалиги, бутун иқтисодий комплекс соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича янгича ёндашувларни, ташкилий ва молиявий инструментларни жорий қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти кўриб чиқилди.
Бу йил 41 та кластерда ҳосилдорлик 40 центнердан ошган бўлса, 9 тасида 30 центнердан камлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳосилдорлик пастлиги ва таннарх юқорилиги ҳисобига Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида рентабеллик 10-11 фоиздан ошмаяпти.

Шу боис, келгуси йилдан пахта уруғчилиги бўйича янгича ёндашувлар жорий қилинади.

Келгуси йили балл бонитети паст, сув оғир бўлган ва ҳосилдорлиги 30 центнердан ошмайдиган ҳар бир вилоятдаги 1 тадан туманда 70-80 центнердан юқори ҳосил берадиган пахта уруғини четдан олиб келишга рухсат этилади.

Шу билан бирга, 30 центнердан паст ҳосил бераётган навларни экиш тўхтатилиб, улар уруғчилик институтлари томонидан ишлаб чиқилган янги серҳосил навлар билан алмаштирилади.

Қишлоқ хўжалиги вазири ва вилоят ҳокимларига бу бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда айрим кластер ва фермерлар ўртасида ҳисоб-китоб интизоми бузилгани қайд этилди.

20 та кластерда ҳисоб-китоблар жойида бўлса, 122 та кластернинг Қишлоқ хўжалиги жамғармаси олдида қарздорлиги бор, 27 та кластер эса фермерларга 2022 йил пахта ҳосилидан тегишли маблағларни тўлаб бермаган. Шу каби, фермерларнинг ҳам кластерлар олдида қарздорлиги бор.

Йиғилишда шу муносабат билан кластерларни ташкил этиш, улар билан фермерлар ўртасидаги муносабатлар бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди.

Ҳар бир вилоятда янги кластерларга молиявий кўрсаткичлари, ишлаб чиқариш қувватлари ва техника таъминоти бўйича талаблар қўйилади. Улар камида икки босқичли қайта ишлашни йўлга қўйган бўлиши шарт бўлади.

Фермерлар бир вилоят ичидаги хоҳлаган кластери билан фьючерс шартномаси тузиши мумкин бўлади. Улар фьючерс шартномасидан ортган ҳосилни биржа орқали сотишига ҳам имконият яратилади.

Шунингдек, келгуси йил ҳосили учун пахта етиштиришга 60 фоиз аванс кўринишидаги имтиёзли кредитлар тўғридан-тўғри фермерларга ажратилади.

Мутасаддиларга кластер ва фермерларни молиялаштиришни янги тартибини йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бу йилги пахта ҳосилини тўлиқ қайта ишлаш натижасида 2024 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 9,6 миллиард долларга, экспортни эса 4,5 миллиард долларга етказиш ҳисоб-китоб қилинди.

Бунинг учун газлама-мато, бўяш ва тикувчилик бўйича янги қўллаб-қувватлаш механизмлари яратиб берилади:

- бўялган матони 50 фоиздан кам бўлмаган қисмини ички бозорга сотган корхоналар ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўлайди, уларга мол-мулк солиғини 3 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

- 2025 йил 1 январга қадар пахта ва сунъий толани импорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;

- тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари учун зарур технологик ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини импорт қилишда улар божхона божидан озод қилинади.

Юқоричирчиқда газлама ишлаб чиқариш ва бўёқхоналар ташкил қилиш, Қорақалпоғистонда сунъий тола, газлама-мато ишлаб чиқариш ва бўёқхона ташкил этиш бўйича лойиҳалар бошланган. Ушбу корхоналар келгуси йил ишга туширилиб, тадбиркорларга саноат ипотекаси асосида берилади.

Ҳудудлар раҳбарларига шундай йирик лойиҳаларни амалга ошириш ҳисоб-китоб қилишга кўрсатма берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда ҳосилдорлиги паст 16 минг гектар боғ ва 10 минг гектар токзорларда йилига ўртача 100 миллион доллар даромад бой берилаётгани таъкидланди. Лекин, ҳеч бир туман ҳокими бу борада айтарли иш қилмаётгани танқид қилинди.

Хусусий инвестицияларни жалб қилиб, яроқсиз боғ ва токзорлар ўрнида янги интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш муҳимлиги таъкидланди.

Келгуси йилдан бошлаб боғ ва токзорларга ҳосилдорлиги ва тушумига қараб табақалашган ер солиғи ставкалари жорий қилинади.

Давлат корхоналари балансидаги носоҳавий боғ ва токзорларни тадбиркорларга таклиф қилиш топширилди.

Томорқаларда эртаки ва такрорий экинлар майдонини 1 миллион 61 минг гектарга етказиб, 500 минг аҳолини банд қилиши зарур.

Томорқа эгаларига зарур мини техника учун божхона имтиёзларини 2027 йилгача узайтириш белгиланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда паррандачиликда озуқа масаласи маҳсулот таннархини пасайтириш имконини бермаётгани таъкидланди.

Нарх барқарорлигини таъминлаш мақсадида йил якунига қадар чорва ва парранда гўшти ишлаб чиқаришга бюджетдан 230 миллиард сўм субсидия ажратилади, дон маҳсулотларини сақлаш учун 8 та йирик омборхона ташкил этилади.

Паррандачиликни кенгроқ кредитлаш муҳимлиги қайд этилди.

Мамлакатимизда биринчи тартибли парранда наслининг ота-оналик линияси йўқлиги боис, йилига 3 миллион бош жўжа импорт қилинмоқда. Шу муносабат билан биринчи тартибли ота-оналик соф линиясини олиб келиш чораларини кўриш топширилди.

Келгуси йилда 1 миллион тонна балиқ етиштириш зарурлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга Cловения тажрибаси асосида 50 та замонавий кичик ҳовузларни ишга тушириш, 35 минг гектар сунъий ҳавзаларга аэратор ўрнатиб, ҳосилдорликни 3-4 баробар ошириш, хонбалиқ, лосось, осётр каби совуқ сув балиқларини етиштирувчи хўжаликларни 35 тага етказиш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда сут ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш масаласи кўриб чиқилди. Сариёғ экспортига чекловни бекор қилиш, сут етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқиш бўйича Ҳукуматга топшириқ берилди.

Йирик чакана савдо тармоқларида сотилаётган қуруқ ва табиий сутдан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни алоҳида белгилаш амалиётини жорий этиш, кўчма гўшт-сут шохобчаларини ташкил қилиш зарурлиги таъкидланди.

Йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани, улардан маҳсулот пулини олишдаги муаммолар, аҳолида маҳсулот сифати ва нарх-навоси бўйича шикоятлар кўплиги Рақобат қўмитаси фаолиятидаги жиддий камчиликлардан далолат экани таъкидланди.

Шу муносабат билан қўмита раиси Ш.Шорахметовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Халқаро молия ташкилотларидан қишлоқ хўжалигига жалб қилинган маблағлар тўлиқ ҳажмда ишлатилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Бунинг асосий сабаблари - маблағлар 20-25 йилга жалб қилинган бўлса-да, банклар томонидан тадбиркорларга 5-7 йилга ажратилаётгани, кредит ажратиш учун лойиҳаларни кўриб чиқиш муддатлари олти ойдан бир йилгача чўзилаётгани, маблағлардан фойдаланиш йўналишлари чеклангани, натижада тадбиркорларда қизиқиш кам.

Бўш маблағларни озиқ-овқат лойиҳалари, лаборатория ва техникаларга йўналтириш зарурлиги, ушбу ресурслар банклар учун ҳам, тадбиркорлар учун ҳам жозибадор шартларда ажратилиши кераклиги таъкидланди.

Қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига бериладиган кредитлар муддати 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йилгача узайтириладиган, кредит учун тақдим қилинган лойиҳаларни кўриб чиқиш муддати 2 ойгача қисқартириладиган бўлди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига халқаро молия ташкилотлари, бюджет ва банклар ажратаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъсирчан назорат қиладиган Ички аудит хизматини ташкил қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари давлатимиз раҳбари бюджетга тушумларни таъминлаш ва куз-қиш мавсумида газ таъминотини яхшилаш масалаларига тўхталди.

Айрим туман ва шаҳарларда тушумлар ҳажми улардаги саноат ишлаб чиқариши ва экспортнинг ўсишига, киритилган инвестицияларга, умуман, мавжуд салоҳиятига мос эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳокимлар ва масъул раҳбарларга айланма солиқ, алкоголь ва тамаки акцизининг йиғилувчанлиги устидан қатъий назорат ўрнатиш, хуфиёна айланмага қарши курашни кучайтириш топширилди.

Куз-қиш мавсумида аҳоли ва тадбиркорларга табиий газни сифатли ва узлуксиз етказиб бериш, соҳадаги ҳисоб-китобни тартибга солиш, газдан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тармоқ ва ҳудудларнинг ҳисоботи эшитилди.


Facebook|Instagram|Twitter
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини қўллаб-қувватлаш бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фаолиятидаги жўшқинлик, тиним билмасликнинг сабаби нимада?
- Тошкент мезбонлик қилган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити ва бу ташкилотга аъзолигимизнинг аҳамияти нимада?
- Италия Президенти Сержо Маттарелланинг юртимизга ташрифи ва унинг доирасида ўтган музокаралар тафсилотлари.

Кўрсатувни бугун, 11 ноябрь куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 12 ноябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси делегацияси жорий йил 1-2 декабрь кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси иштирокчиларининг 28-конференцияси доирасидаги Иқлим ўзгаришларига қарши курашиш соҳасидаги ҳаракатлар бўйича жаҳон саммитида иштирок этади.

Дунёнинг деярли барча мамлакатлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакиллари тўпланадиган ушбу форум иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш, иқлим бўйича стратегиялар ва “яшил” энергетикага ўтишни молиялаштириш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришда ғоят муҳим аҳамиятга эга.

Иқлим ўзгариши муаммоси Орол денгизининг қуриши оқибатида келиб чиққан экологик инқирозни бошидан кечираётган Марказий Осиё минтақаси учун энг ўткир муаммолардан бирига айланмоқда.

Ўзбекистонда “яшил” кун тартибидаги масалаларни илгари суришга жиддий эътибор қаратилмоқда, иқтисодиётнинг асосий тармоқларини иқлим ўзгаришига мослаштириш, углерод нейтраллигига эришиш ҳамда қайта тикланувчи энергетика улушини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Мамлакатимиз глобал экологик хатарларга қарши курашиш бўйича кўп томонлама саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, 2023 йил 13-17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида 130 дан ортиқ мамлакат делегациялари иштирокида БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-йиғилиши бўлиб ўтади.

Келгуси йилда Самарқандда Халқаро иқлим форуми бўлиб ўтади, унда Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим билан боғлиқ таҳдидларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси лойиҳаси муҳокама қилинади.

Дубай шаҳрида бўлажак СОР-28да Ўзбекистон миллий, минтақавий ва глобал даражада иқлим ўзгаришига қарши курашни кучайтириш юзасидан қатор таклиф ва ташаббусларни илгари суради.

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарияти томонидан СОР-28 раиси сифатида илгари сурилаётган муҳим ташаббусларни қўллаб-қувватлайди.

Facebook|Instagram|Twitter
Делегация Республики Узбекистан примет участие во Всемирном саммите по действиям в области борьбы с изменением климата в рамках 28-й Конференции сторон Рамочной конвенции ООН об изменении климата, который состоится 1-2 декабря текущего года в городе Дубае.

Данный форум, на котором соберутся представители практически всех стран мира, ключевых международных организаций и гражданского общества, имеет исключительно важное значение для консолидации международных усилий в сфере противодействия изменению климата и смягчения его последствий, финансирования климатических стратегий и перехода к «зеленой» энергетике.

Проблема изменения климата становится одной из наиболее острых проблем для региона Центральной Азии, которая и так переживает экологический кризис, вызванный высыханием Аральского моря.

В Узбекистане уделяют серьезное внимание продвижению вопросов «зелёной» повестки, принимаются меры по адаптации основных отраслей экономики к изменению климата, достижению углеродной нейтральности и увеличению доли возобновляемой энергетики.

Наша страна активно участвует в многосторонних усилиях
по противодействию глобальным экологическим вызовам.
В частности, 13-17 ноября 2023 года в городе Самарканде состоится 21-е заседание Комитета по рассмотрению осуществления Конвенции ООН по борьбе с опустыниванием, в котором примут участие делегации свыше 130 стран.

В следующем году здесь же пройдет Международный климатический форум, где будет обсужден проект резолюции Генассамблеи ООН по поддержке усилий стран Центральной Азии по борьбе с климатическими угрозами.

На предстоящем СОР-28 в городе Дубае Узбекистан выступит с рядом предложений и инициатив по усилению борьбы с изменением климата на национальном, региональном и глобальном уровнях.

Узбекистан также поддерживает важные инициативы руководства Объединенных Арабских Эмиратов, выдвигаемых в качестве председателя СОР-28.

Facebook|Instagram|Twitter
The delegation of the Republic of Uzbekistan will attend the World Climate Summit, a part of the 28th Conference of the Parties to the UN Framework Convention on Climate Change, which will be held in Dubai on December 1-2, 2023.

This Forum will bring together representatives of almost all countries of the world, major international organizations and civil society. The event is crucial for consolidating international efforts to combat climate change and mitigate its consequences, finance climate strategies and for transition to green energy.

Climate change is becoming one of the most acute problems for Central Asia, which is already facing an environmental crisis caused by the drying up of the Aral Sea.

Uzbekistan has taken a serious approach to promoting the green agenda, taking measures to adapt key sectors of the economy to climate change, achieve carbon neutrality, and increase the share of renewable energy.

Our country actively participates in multilateral efforts to address global environmental challenges. In particular, on November 13-17, 2023, Samarkand will host the Committee for the Review of the Implementation of the Convention (CRIC 21) of the United Nations Convention to Combat Desertification. The delegations from over 130 countries will attend the event.

Next year, Samarkand will also be the venue of the International Climate Forum, which will discuss a draft UN General Assembly resolution on support for Central Asian countries’ efforts to combat climate change.

At the forthcoming COP 28 session in Dubai, Uzbekistan will put forward a number of proposals and initiatives aimed at strengthening the fight against climate change at the national, regional and global levels.

Uzbekistan also supports the important initiatives of the leadership of the United Arab Emirates as COP 28 Chair.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Особый ракурс" возвращается в новом формате. Обзор важнейших событий с участием Президента

Facebook|Instagram|Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM