Президентимиз мамлакатлар радикал ғояларнинг кенг хуружига янада кўпроқ тўқнаш келаётганига эътибор қаратди:
"Бузғунчи кучлар тарғибот ва мафкуравий таъсирнинг янги услубларидан фойдаланган ҳолда экстремистик ташкилотларга ёшларни фаол жалб этмоқда.
Шу муносабат билан ёш авлодни радикализмдан асраш, уларнинг куч-ғайрат ва шижоатини бунёдкорлик сари йўналтириш учун тизимли ҳамкорликни ўрнатишимиз керак.
Ўғил-қизларимиз ўз кучига ишониши, адолатли келажакни қарор топтиришда ўз иштирокини ҳис этиши, ўз салоҳият ва умидларини амалда рўёбга чиқариш имкониятларига эга бўлиши лозим.
Мажлисимизнинг Ёшлар кенгаши ҳамраиси сифатида турли ёшдаги инсонлар ўртасида бир-бирини яхшироқ тушунишга даъват этадиган, фарзандларимизнинг энг долзарб муаммоларига биргаликда ечим излашга кўмаклашувчи янги форматни – Авлодлар мулоқотини йўлга қўйишни таклиф этамиз.
Ёш етакчилар Форуми доирасида бундай илк учрашувни 2023 йил апрель ойида Самарқандда ўтказишга тайёрмиз".
Facebook|Instagram|Twitter

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида иқтисодиётларимизни глобал инқирознинг ўсиб бораётган салбий оқибатларига мослаштириш зарурлигини кўрсатиб ўтди.
Бу ўринда:
- протекционизмнинг кучайишига, глобал бозорларни беқарор қиладиган омилларни, жумладан янги чекловларнинг жорий этилишига йўл қўймаслик;
- Осиё қитъасида ўзаро боғлиқликни, биринчи галда, ишлаб чиқариш-логистика занжирини, Марказий Осиёни Жанубий ва Шарқий Осиё, шунингдек, Яқин Шарқ билан самарали боғловчи транспорт йўлакларини яратиш ҳисобига кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
"Жаҳон саноат инқилобининг янги босқичига ўтишнинг асоси бўлган билимлар иқтисодиётини илгари суриш барқарор тараққиётга таҳдидларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Инновациялар трансфери салоҳиятини янада тўлиқроқ ишга солиш, рақамлаштиришни фаол рағбатлантириш, юқори технологиялар, сунъий интеллект, Интернет тизимларини ривожлантириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
Бу йўналишларда Осиё мамлакатлари глобал етакчиликка биргаликда эришиш учун барча имкониятларга эгадир", деди давлатимиз раҳбари.

Қитъамизнинг кўплаб давлатлари истеъмол маҳсулотларининг асосий импорт қилувчилари ҳисобланади ва озиқ-овқат хавфсизлигининг оқибатларини жуда ўткир ҳис қилмоқда.
"Бутунжаҳон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, очликдан азият чекаётган сайёрамиз аҳолисининг ярмидан кўпи Осиё қитъасида яшамоқда.
Парадокс шундан иборатки, бир вақтнинг ўзида айнан бизнинг мамлакатларимиз жаҳоннинг етакчи озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи давлатлари ҳисобланади", деди Президентимиз ва бу борада янги ёндашувлар:
- озиқ-овқат ишлаб чиқаришнинг барқарор тизимларини ва уни етказиб беришнинг оптимал занжирини шакллантириш;
- ички минтақавий савдо ўсиши учун техник регламентларни уйғунлаштириш;
- Осиёда озиқ-овқат хавфсизлигини мониторинг қилиш яхлит тизимини яратишни таклиф қилди.
Ушбу барча масалаларни ФАО шафелигида келгуси йили Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда муҳокама қилиш таклиф этилди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари экология ва иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни ҳамда мамлакатларимизни жадал кўкламзорлаштириш ва экотизимлар боғлиқлигини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича “Яшил Осиё” концептуал дастурлари доирасида доимий эксперт маслаҳатлашувларини йўлга қўйишни таклиф қилди.

Президентимиз сўзининг якунида замонавий таҳдидларни фақат мулоқот, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрларига амал қилиш орқали самарали енгиб ўтиш мумкинлигига ишонч билдирди.
"Айнан шунинг учун ҳам биз илгари сурган умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида ҳамжиҳатлик борасидаги Самарқанд ташаббусининг асосий мақсади инсоният келажаги учун бефарқ бўлмаган, тинчлик, тотувлик ва биргаликда гуллаб-яшнаш учун интилаётган барча соғлом кучларни амалий мулоқотга жалб этишга қаратилгандир.
Биз Қозоғистоннинг Кенгашга 2024 йилга қадар раисликни давом эттириш ниятини қўллаб-қувватлаймиз ва қозоғистонлик дўстларимизга омадлар тилаймиз.
Ишончим комил, шериклик ва ишончни мустаҳкамлаган ҳолда умумий интилишларимиз билан биз эзгу мақсадларга – мамлакатларимиз тинчлиги, барқарорлиги ва равнақини таъминлашга эришамиз", деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Бартин провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳат олган кончилар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
—
Президент Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Президенту Турции Реджепу Тайипу Эрдогану в связи с многочисленными жертвами в результате взрыва в шахте, расположенной в провинции Бартын этой страны.
Глава нашего государства передал слова сочувствия и поддержки семьям и близким погибших, а также пожелания скорейшего выздоровления пострадавшим шахтерам.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун навбатдаги брифингда 10-14 октябрь кунлари бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот бердим.
Жорий ҳафтада давлат раҳбари ҳузурида турли ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан муҳокамалар ўтказилиши режалаштирилган.
20-21 октябрь кунлари Президентимиз ташриф билан Туркманистонда бўлади.
Ташриф дастуридан олий даражадаги музокаралар, ҳужжатлар имзоланиши ва қатор бошқа тадбирлар ўрин олган. Ашхободда "Тошкент" боғининг очилиш маросимида қатнашиш ва Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонасини барпо этиш ишларига старт бериш кўзда тутилган.

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев "Тошкентбошплан" лойиҳа-изланиш институтига ташриф буюриб, пойтахтнинг бош режаси, Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейини реконструкция қилиш ҳамда Сурхондарё вилояти Денов тумани марказининг архитектура қиёфасини замонавийлаштириш лойиҳалари билан танишмоқда.
—
В эти минуты Президент Шавкат Мирзиёев посещает проектно-изыскательский институт "Тошкентбошплан", где знакомится с проектами генерального плана столицы, реконструкции Государственного музея прикладного искусства и истории ремесленничества Узбекистана, а также модернизации архитектурного облика центра Денауского района Сурхандарьинской области.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакалани қабул қилмоқда.
Диққат марказида - мамлакатимизнинг ЕИ тузилмалари билан кўп қиррали ҳамкорлигини, энг аввало, иқтисодиёт ва инновация соҳаларида янада кенгайтириш, демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, минтақавий интеграциялашув жараёнларини қўллаб-қувватлаш масалалари.
—
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в эти минуты принимает специального представителя Евросоюза по Центральной Азии Терхи Хакалу.
В фокусе внимания - вопросы дальнейшего углубления многопланового сотрудничества нашей страны со структурами ЕС, прежде всего в сферах экономики и инноваций, поддержки демократических преобразований и социально-экономических реформ, а также процессов региональной интеграции.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи давом этмоқда.
Куннинг биринчи ярмида Ашхободда давлатимиз раҳбари туркманистонлик ҳамкасби билан биринчи тор доирада, сўнг кенгайтирилган тартибда жуда маҳсулдор музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг кун тартибидаги масалаларнинг кенг доираси: сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ҳамкорлик муҳокама қилинди.
Якунда мамлакатларимиз ўртасидаги Стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш тўғрисида декларация ва ўндан ортиқ икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
Жумладан, янги декларацияда ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолатига юксак баҳо берилган, турли соҳалардаги икки томонлама шерикликни ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиш ҳар доимгидек қатъийлиги, Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари чуқур сиёсий ишончга асослангани қайд этилган. Парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш, хавфсизлик, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни янги суръат билан давом эттириш, мамлакатларимиз юк ташувчилари, ҳудудлар ўртасидаги алоқалар учун қулай шароит яратишга келишиб олинган.

Олий даражадаги музокаралардан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи халқларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик, ўзаро ҳурмат ва англашувни ифода этувчи тадбирлар билан давом этди.
Давлатимиз раҳбари Туркманистон халқига эҳтиром сифатида “Halk hakydasy” (“Халқ хотираси”) ёдгорлик мажмуасида гул қўйди, ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Катта қизиқиш билан шу ердаги музей билан танишиб, Фахрий меҳмонлар китобида қайд қолдирди.
Маҳтумқули номидаги Туркманистон давлат университетида Президентимизга тантанали равишда Фахрий профессор унвони топширилди. Шавкат Мирзиёв бунинг учун миннатдорлик билдириб, таълим ва тарбиянинг аҳамияти, юртимизда бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида қисқа нутқ сўзлади.
Тошкентда очилган "Ашхобод" боғига жавобан Туркманистон пойтахтида "Тошкент" боғининг очилиши ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Шу ерда давлат раҳбарлари ўзига хос объект - Хоразм ва Тошовуз вилоятларининг туташ ҳудудида Чегераолди савдо зонасининг қурилишига старт бердилар.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан ушбу мамлакатга амалга оширган расмий ташрифи тафсилотлари;
- Давлат раҳбари “ТошкентбошпланЛИТИ” давлат унитар корхонасига бориб, Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси билан танишди;
- Мамлакатимиздаги экологик вазият юзасидан мулоҳазалар.
Кўрсатувни бугун, 22 октябрь куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.
Эртага, 23 октябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.