Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
115K subscribers
4.14K photos
598 videos
2.82K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Муқобил энергия қурилмалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича Президент томонидан Тошкент шаҳрида йил якунига қадар Қашқадарёдаги кластерга қўшимча яна 2 та лойиҳани ишга тушириш топширилди.

Бунинг ҳисобига республика бўйича муқобил энергия қурилмаларини ишлаб чиқариш йиллик қуввати 50 минг донага етказилиши таъкидланди.

Ҳозирда ўз эҳтиёжини 100 фоиз муқобил энергиядан қоплаган ва тармоқдан тўлиқ узилган истеъмолчиларга солиқ имтиёзлари қўлланади.

Молия ва энергетика вазирликларига муқобил энергиядан 25 фоиз эҳтиёжини қоплаган истеъмолчиларга мол-мулк ва ер солиғидан имтиёз бериш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Мисни чуқур қайта ишлаш йўналишида мутасаддиларга:

- йил якунига қадар ҳар ойда қўшимча 1 минг тоннадан мисни биржага чиқариш, 2023 йилда 90 минг тоннага етказиш;

- Оҳангарон ва Қаршида мис кластери фаолиятини йўлга қўйиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш;

- Қораўзакдаги 140 миллион долларлик мис ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича геология-қидирув ишларини бошлаш, йил якунига қадар лойиҳалаштириш ишларини якунлаш;

- транспорт харажатлари субсидия қилинадиган рўйхатга мис трубкаси ва фитингларини киритиш топширилди.

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси олдига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда йил якунига қадар маиший техника бўйича 1 та, келгуси йилда муқобил энергетика, юқори кучланиш ускуналари ва янги авлод кабель маҳсулотлари бўйича 1 тадан “Изланиш ва ривожланиш” (RnD) марказларини очиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Президент Владимир Путинга таъзия йўллади.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади.

Президент Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Президенту России Владимиру Путину в связи с человеческими жертвами в результате стрельбы в школе города Ижевска.

Глава нашего государства выразил слова сочувствия и поддержки родным и близким погибших, а также пожелания скорейшего выздоровления пострадавшим.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари учун Асака тумани ҳокими М.Алихонов ва Фарғона тумани ҳокими Ш.Муминов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан раҳбарлик этикаси қоидаларига риоя этмагани, хизмат ваколатидан четга чиқиб қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани учун Пахтаобод тумани ҳокими Э.Усмонов, Нуробод тумани ҳокими Ш.Юлдашев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Наманган вилоятига хизмат сафари пайтида меҳмонхонада содир этган номақбул хатти-ҳаракатлари ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун “Ўзбекчорванасл” агентлиги директори Б.Атамурадов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ўз фаолиятини давлат сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда ташкил этмагани, ҳокимларга қўйиладиган талабларга риоя этмасдан мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилганлиги ва бу билан кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлгани учун Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари, раҳбарлик маданиятини сақламагани, ўтказилган қабулларда фуқароларга ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун Андижон тумани ҳокими А.Эгамбердиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида транспорт соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Кун тартибидан соҳадаги ишлар ҳолатини таҳлил қилиб, темир йўл транзити имкониятларини ошириш, авиаташувлар ва аэропортларни қулай, тез ва сифатли хизмат кўрсатадиган соҳага айлантириш, халқаро транзит юклари учун замонавий автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш бўйича келгуси вазифаларни белгилаб олиш масалалари ўрин олган.

Президент Шавкат Мирзиёев проводит совещание по вопросам ускорения реформ в транспортной сфере.

На повестке дня - анализ состояния дел в отрасли, определение дальнейших задач по увеличению возможностей железнодорожного транзита, обеспечению удобного, быстрого и качественного обслуживания при авиаперевозках и в аэропортах, расширению сети современных автомобильных дорог для международных транзитных грузоперевозок.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари - энергетика вазири лавозимига тасдиқланди.

Указом Президента Республики Узбекистан Мирзамахмудов Журабек Турсунпулатович утвержден на должность заместителя Премьер-министра по вопросам развития топливно-энергетической и химической отраслей - министра энергетики Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз педагог ходимларига байрам табригини ўқиб эшиттирдим.

"Ҳар бир инсон ҳаётда қандай ютуққа эришган бўлса, уларда қадрдон ўқитувчи ва устозларининг беқиёс ҳиссаси борлигини умрбод миннатдорлик билан эслайди", дейилади жумладан давлатимиз раҳбарининг қутловида.

Президентимиз мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича бошланган ишлар албатта мантиқий якунига етказилиши, ўқитувчи ва домлалар, тарбиячи ва мураббийлар, илм-фан соҳаси ходимлари учун муносиб шароит яратиш, уларнинг машаққатли меҳнатини рағбатлантириш, моддий таъминотини яхшилаш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилишини таъкидлаганлар.

Байрамингиз муборак бўлсин, ҳамиша соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказмоқда.

Ўзаро ҳамкорлик ўрнатилганидан буён ўтган 30 йилда устувор тармоқлардаги лойиҳалар портфели 8 миллиард доллардан ошди.

Бугунги музокаралар кун тартибидан ушбу етакчи халқаро молиявий институт кўмагида ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни илгари суриш масалалари ўрин олган.

Алоҳида эътибор қишлоқ жойларда турмуш даражасини яхшилаш, давлат корхоналарини хусусийлаштиришни жадаллаштириш, қишлоқ хўжалигини трансформация қилиш, ижтимоий соҳани модернизациялаш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва бошқа жиҳатларга қаратилади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в эти минуты проводит встречу с делегацией Всемирного банка во главе с вице-президентом Анной Бьерде.

За 30 лет партнерства портфель проектов в приоритетных отраслях превысил 8 миллиардов долларов.

В повестку дня переговоров включены вопросы продвижения программы социально-экономических реформ при поддержке этого ведущего международного финансового института.

В фокусе - улучшение уровня жизни на селе, ускорение приватизации государственных предприятий, трансформация сельского хозяйства, модернизация социального сектора, повышение энергоэффективности экономики и другие вопросы.

Facebook|Instagram|Twitter