Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
115K subscribers
4.1K photos
584 videos
2.79K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Президентимиз иштирокчиларнинг эътиборини мамлакатларимиз қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг йирик ишлаб чиқарувчилари, экспорт ва импорт қилувчилари бўлишига қарамасдан, ШҲТ майдончасида озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари бўйича ҳали жиддий ҳамжиҳатлик йўлга қўйилмаганига қаратди.

Давлатларимиз салоҳияти ички бозорларни бошоқли экинлар, чорвачилик ва мева-сабзавот маҳсулотлари, асосий озиқ-овқат турлари ҳамда зарур ўғитлар билан мунтазам таъминлаш имконини беради. Бундан ташқари, биз ушбу муаммони глобал даражада ҳал қилишга ҳисса қўшишимиз керак”, деди у.

Шу муносабат билан Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг умумий тамойиллари ва ёндашувларини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва қайта ишлаш дастурларига, тўғридан-тўғри ўзаро таъминотнинг мувофиқлаштирилган схемаларини шакллантиришга, юқори сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун самарали логистика, "яшил" ва экспресс-йўлакларни ташкил этишга жиддий эътибор қаратишга чақирди.

Ушбу ҳаётий масалаларни кенг муҳокама қилиш мақсадида келгуси йили Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказишни таклиф этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун қабул қилинаётган ШҲТнинг Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва самарали транспорт йўлакларини яратиш концепциясини амалиётга татбиқ этиш мақсадида Президентимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қўллаб-қувватлаши остида Тошкент шаҳрида Минтақалараро ўзаро боғлиқлик марказини ташкил этишни таклиф қилди.

Саммит доирасида Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши тўғрисида уч томонлама Битимнинг имзоланишини тарихий воқеа дея баҳолаб, Шавкат Мирзиёев стратегик жиҳатдан яна бир муҳим лойиҳа – Термиз–Мозори Шариф-Кобул–Пешовар темир йўли коридори қурилишини ҳам қўллаб–қувватлашга чақирди.

Транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги барча истиқболли лойиҳаларни келгуси йили Ўзбекистонда ШҲТ Биринчи транспорт форуми доирасида муҳокама қилиш мумкинлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Кун тартибидаги экологик муаммолар алоҳида долзарблик касб этмоқда.

Барчамиз учун ҳаётий ўта муҳим бўлган ушбу соҳада амалий ҳамкорликнинг янги механизмлари ва шакллари зарурдир”, деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Ўз таркибида сиёсатчилар, жамоат арбоблари, олимлар ва эксперт-экологлар, бизнес вакилларини бирлаштира оладиган ШҲТ Иқлим кенгашини тузиш таклиф қилинди.

Хавфсизлик соҳасидаги самарали ҳамкорлик ШҲТ ривожланишининг муҳим шарти ҳисобланади.

ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси самарадорлигини ошириш, жумладан, хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарлардан огоҳлантириш ва уларга тезкорликда муносабат билдиришга оид шартномалар асосида ушбу тузилманинг фаолиятини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Мамлакатларимиздаги вазиятни баҳолаш ва бугунги воқеликни ҳисобга олган ҳолда мажмуавий қарорлар қабул қилиш учун Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг йиллик сайёр йиғилишлари амалиётини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Кибержиноятчиликка қарши курашиш учун қўшма платформани яратиш вазифаси тобора долзарб бўлиб бораётгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз таъкидлаганидек, Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш, бу борадаги ишларни мувофиқлаштиришни кучайтириш ШҲТнинг энг устувор йўналишларидан бўлиб қолиши лозим.

Шуни таъкидлашни истардимки, афғон халқи яхши қўшничилик ёрдамимизга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтождир. Биз ўтмишдаги хатоларни такрорламаслигимиз ва Афғонистонни унинг муаммолари билан ёлғиз қолдирмаслигимиз лозим.

Санкциялар сиёсатининг кучайтирилиши ва Афғонистоннинг ҳозирги ҳукумати янада яккаланиши муқаррар равишда мамлакат ичида радикаллашувнинг кучайишига олиб келади ва уни террорчилик ташкилотлари учун плацдармга айлантиради.

Шу боис биз Афғонистон муваққат ҳукумати томонидан илгари қабул қилинган, шу жумладан, аёллар ва болалар ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажариши бўйича Кобул билан конструктив алоқаларни ривожлантириш тарафдоримиз
”, деди Президент.

Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича махсус фондни мазкур мамлакатга чегарадош бўлган Термиз шаҳрида – у ердаги мавжуд транспорт-логистика хабининг замонавий инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда, биргаликда таъсис этиш таклиф қилинди.

Фонд маблағлари ушбу мамлакатдаги ижтимоий инқирозни бартараф этиш, ёшлар учун таълим дастурлари ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз маданий-гуманитар алоқалар анъанавий равишда ҳамкорлигимизнинг мустаҳкам асоси эканини таъкидлади. Халқларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва бир-бирини ўзаро тўғри тушуниш ШҲТ минтақасидаги тинчлик ва кенг қамровли шерикликнинг гаровидир.

Бугун қабул қилинаётган Узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани амалга ошириш бўйича комплекс режа айнан шу мақсадларга қаратилган.

ШҲТ доирасида университет ректорлари форуми, маданият ва туризм кунлари, қўшма спорт тадбирлари ва универсиадалар сингари қўшимча форматларни таъсис этиш зарурлиги қайд этилди.

Маданиятлараро мулоқотнинг рақамли платформаларини ишга тушириш таклиф этилди.

Ўзаро туристик оқимларни кўпайтириш, сайёҳлик соҳасида қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди. Ушбу устувор йўналишдаги ҳамкорликни фаоллаштириш учун давлатимиз раҳбари келгуси йилни ШҲТ маконида туризмни ривожлантириш йили, деб эълон қилишни таклиф этди.

Facebook|Instagram|Twitter
Самарқанд – биз ШҲТни тузишда асос қилиб олган бағрикенглик ва турли халқларнинг анъана ва қадриятларига ҳурмат тамойиллари асрлар давомида ҳаётга татбиқ этилган жонли намунадир”, деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Ҳозирги кунда геосиёсий рақобат, мафкуравий зиддият ва баҳслардан холи бўлган бундай мулоқот фавқулодда зарурлиги боис Ўзбекистон шерикларга умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлидаги Самарқанд бирдамлиги ташаббусини тақдим этади.

Бу ташаббуснинг мақсади – бизнинг умумий келажагимизга бефарқ бўлмаган, ихтилофларга қарамасдан келишилган ёндошувлар ва қарорларни излашга тайёр, "Самарқанд руҳи" тамойилларига ҳамфикр бўлганларнинг барчасини глобал цивилизациялараро мулоқотга жалб қилишдир.

Унинг амалий ижросига доир масалаларни сиёсий етакчилар, жамоатчилик, ишбилармонлар, академик ва эксперт доираларининг нуфузли вакиллари иштирокида келгуси йили Самарқанд халқаро форумида биргаликда кўриб чиқиш таклиф этилди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг якунида Ўзбекистон раислигидаги мақсадларга эришишда фаол кўмак учун ҳамкасбларига самимий миннатдорлик билдирди.

Ишончим комилки, бугун қабул қилинаётган ҳужжатлар ва қарорлар мамлакатларимиз ва халқларимиз тараққиёти ҳамда фаровонлиги йўлида минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлаш мақсадида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти янада изчил ривожланишига ҳамда Ташкилотимиз нуфузининг юксалишига муносиб ҳисса бўлиб қўшилади”, деди Президентимиз.

Facebook|Instagram|Twitter
ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлиси олдидан барча иштирокчилар - аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар, фахрий меҳмонлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари биргаликда суратга тушди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ мамлакатлари номидан халқаро ҳамжамиятни Покистондаги табиий офатнинг кенг кўламли салбий оқибатларини бартараф этиш учун ушбу мамлакатга имкон борича гуманитар ёрдам кўрсатишга чақирди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев от имени стран ШОС призвал мировое сообщество оказать посильную гуманитарную помощь Пакистану в целях преодоления масштабных негативных последствий стихийного бедствия в этой стране.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Самарканд вновь объединил лидеров обширного пространства Евразии, стал центром международной политики и экономики"

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Несмотря на последствия пандемии и глобальные потрясения нам удалось в полном объеме выполнить План председательства"

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Благодаря твердой приверженности принципам открытости и внеблоковости ШОС укрепляет взаимовыгодные отношения между странами-участницами и успешно углубляет международное сотрудничество"

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Деятельность ШОС и впредь должна оставаться ориентированной на широкое партнерство. Также убеждены, что Центральная Азия должна сохранять статус «географического ядра» ШОС".

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги лойиҳалари ва истиқболли дастурларини муҳокама қилмоқда.

Асосий вазифа - Ўзбекистон ҳудудларида юқори технологик ишлаб чиқаришлар, замонавий ва самарали инфратузилма объектларини барпо этишга Туркия етакчи компанияларининг тўғридан-тўғри инвестицияларини кўпайтириш.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев обсуждает с Президентом Турции Реджепом Тайипом Эрдоганом новые проекты и перспективные программы взаимовыгодного сотрудничества между нашими странами.

Основная задача - увеличить объемы прямых инвестиций ведущих турецких компаний в создание высокотехнологичных производств, объектов современной и эффективной инфраструктуры в регионах Узбекистана.

Facebook|Instagram|Twitter
ШҲТ саммити доирасидаги яна бир муҳим учрашув - Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модини қабул қилмоқда.

Икки томонлама кун тартибидаги энг долзарб - ўзаро савдони ошириш, фармацевтика, тиббиёт, терини қайта ишлаш, IT, тўқимачалик соҳаларида бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, Чобаҳор порти инфратузилмасидан фойдаланиш, Ҳиндистоннинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Ещё одна важная встреча на полях саммита ШОС - Президент Шавкат Мирзиёев принимает Премьер-министра Индии Нарендру Моди.

Рассматриваются наиболее актуальные вопросы двусторонней повестки: наращивание взаимной торговли, поддержка проектов бизнеса в области фармацевтики, медицины, переработки кожи, IT, текстильной отрасли, использование инфраструктуры порта Чабахар, расширение сотрудничества с ведущими вузами Индии.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити якунида ОАВ вакиллари учун ташкил этилган брифингда ушбу тарихий саммитнинг асосий натижалари ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот бердим.

Facebook|Instagram|Twitter