Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
115K subscribers
4.14K photos
594 videos
2.82K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Аҳоли томорқаларида энг катта муаммо – сув таъминоти бўлаётгани қайд этилди.

“Мисол учун, Қашқадарёдаги 65 минг гектар томорқадан 24 минг гектарида сув муаммо. Бунинг сабаби – туман ҳокимлари сув тармоқларини тиклаш, қудуқлар қазиш, ариқ ва зовурларни тозалаш ишларини вақтида лозим даражада бажармаган”, деди давлат раҳбари.

Шу муносабат билан мутасаддиларга:

- экин турлари жойлашувидан келиб чиқиб, аҳоли томорқаларини суғориш учун 4 миллиард куб метр сувни тақсимлаш;

- ҳар бир маҳалла кесимида ариқ очиш, тозалаш, тармоқларни тиклаш бўйича графикни тасдиқлаб, ишларни бошлаш топширилди.

Бу ишлар учун республика бюджетидан 50 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан яна 50 миллиард сўм йўналтирилади.
Шу билан бирга, Қўшработ, Нуробод, Конимех, Пешку, Чироқчи, Жарқўрғон, Бойсун, Оҳангарон, Ғаллаорол, Фарғона каби туманларида сув таъминоти оғир маҳаллаларда қудуқ қазиш ва насос ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплашга бюджетдан 50 миллиард сўм ажратилади.
Президент сув танқислигининг оқибатларини юмшатиш бўйича бир ҳафта муддатда алоҳида дастур қабул қилинишини маълум қилди.

Сув хўжалиги вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга 1 октябрга қадар:

- 4,5 минг километр суғориш тармоқларини тозалаш ва 231 километрини бетонлаш;

- 3 мингта гидротехник иншоотни таъмирлаш;

- 3,5 мингта насос ўрнатиш, 490 километр насос қувурларини таъмирлаш ва 281 та қудуқ қазишни таъминлаш топширилди.

Ушбу мақсадлар учун 300 миллиард сўм маблағ босқичма-босқич ажратилади.

“Ўтган йили декабрь ойида 2022 йил учун тижорат банкларига 2 триллион сўм имтиёзли кредит ресурслари берилган эди.

Бироқ, бугунги кунга қадар тижорат банкларига киритилган 790 миллиард сўмлик талабномадан атиги 53 фоизи, айрим ҳудудларда эса 25-30 фоизи молиялаштирилган холос”, деди Президент.

Шунинг учун маҳсулот етиштиришни молиялаштириш бўйича қўшимча янги тизим жорий этилади.

Бунда маблағлар Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан йиллик 10 фоиз ставкада Боғдорчилик агентлигига бир йилга берилади.
Йиғилишда “Агросуғурта” компаниясининг ишини тубдан ўзгартириш ва умуман қишлоқ хўжалигида суғурта бозорини очиш ва кенгайтиришни рағбатлантириш бўйича аниқ таклифлар киритиш вазифаси қўйилди.

Ҳар бир вилоятда маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш бўйича кичик ва ўрта лойиҳаларга 65 миллион доллар йўналтирилади.

Президент жорий йилда буғдой ҳосилини гектарига 70 центнердан кам бўлмаслигини таъминлаш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Шунингдек, жаҳон бозорларидаги ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, иқтисодиёт ва молия вазирларига ички қувватларни тўлиқ ишга солиш ва чорва озуқа таъминотини яхшилаш мақсадида четдан олиб келинадиган кунгабоқар, соя ва бошқа мойли экинлар бўйича божхона имтиёзларини бериш ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш юзасидан таклиф киритиш топширилди.
Йиғилишда ҳозирги мураккаб вазиятда бизнес ва тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар кўриб чиқилмоқда.

“Очиқ айтиш керак, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга шарт-шароитлар яратиш борасида ҳамма туман ва шаҳарлардаги аҳволни бирдек қониқарли деб бўлмайди”, деди Президент.

Мисол учун, 2022 йил 1-чоракда айрим ҳудудларда тадбиркорлик фаоллиги пасайган. Республика бўйича жорий йилда 5,5 мингта корхона ўз фаолиятини тугатган.

Бу кўрсаткич Наманган, Самарқанд ва Қашқадарё, Хоразм, Қорақалпоғистон ва Тошкент вилоятида нисбатан юқори.

Умуман, ҳудудларда ўтказилган учрашувларда тадбиркорлар томонидан 1 мингдан ортиқ муаммо кўтарилган. Уларнинг асосий қисми кредит олиш, солиқ маъмурчилиги, ер ажратиш, электр, газ ва сувга уланиш билан боғлиқ.

“Ягона дарча”га ўтган йили электр, газ ва сув ҳамда бошқа муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича тадбиркорларнинг 70 мингдан ортиқ, 2022 йил 1-чоракда эса 10 мингга яқин мурожаатлари ўз вақтида ҳал этилмагани танқид қилинди.
Давлатимиз раҳбари мавзуни давом эттирди.

Хизматлар соҳасида аввал ажратилиб, қайтарилган 360 миллиард сўм ресурслардан бугунги кунга қадар атиги 9 миллиард сўми (ёки 3 фоизи) янги лойиҳаларига йўналтирилгани таъкидланди.

Хизматларни ривожлантириш учун банкларга жойлаштирилган ресурслар бўйича аввалги фоиз (10 фоиз) ставкаларини ўзгаришсиз қолдириш топширилди.

Тадбиркорлик жамғармасининг тадбиркорларга компенсация тўловларини кенгайтириш учун жамғармага 400 миллиард сўм, кейинчалик яна 500 миллиард сўм йўналтириш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, хизматлар соҳаси учун Миллий банк томонидан жалб қилинган 200 миллион доллар ҳисобидан тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади. Бунда, кредит ставкаси Тадбиркорлик жамғармаси компенсацияси билан 18 фоиздан ошмайди.

1 декабрга қадар юқорида қайд этилган маблағлар тўлиқ тадбиркорларга берилиши шартлиги белгиланди.
Шу билан бирга, вилоятларда кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банкларига 300 миллион доллар ресурс берилади.

Ушбу маблағлар энг яхши шартларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш таклифи билан чиққан давлат ва хусусий банкларга 7 йил муддатга 10 фоиз ставкада миллий валюта – сўмда жойлаштирилади. Кейинчалик ушбу кредитлар тадбиркорларнинг тажрибаси, уларнинг олдинги натижаларига қараб 5 миллиард сўмгача, кредит ставкасини 14 фоиздан оширмаган ҳолда берилади.

Бундан ташқари, нобанк молия ташкилотлари бўйича янги қонун кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш бўйича катта имкониятлар эшигини очиши алоҳида таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш чоралари кучайтирилишини айтди.

Ўтказилган учрашувларда ҚҚСни қайтаришда муаммолар борлиги аниқланган. Шу муносабат билан уларга ҚҚСни қайтариш бўйича соддалаштирилган механизм жорий этилиб, 80 фоиз маблағ қўшимча текширувларсиз 7 кун ичида қайтариб берилади.

Бундан ташқари, экспорчиларнинг масалаларини доимий ўрганиб, уларни тезкорлик билан ҳал қилиш бўйича узлуксиз ва доимий ишловчи штаб тузилади, “1094” рақамли колл-марказ ташкил этилади.

Президент ер участкаларини аукционга чиқариш муаммосига тўхталди.

Масалан, 35 мингта ер участкаси электрон тизимга киритилгани билан бугунги кунга қадар Навоий, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бирорта ер участкаси аукционга чиқарилмагани кўрсатиб ўтилди.

Ҳокимликлар, қурилиш ва архитектура идоралари масалага юзаки қараётгани таъкидланди. “Неча марта бу масала сизларга тушунтирилди. Тадбиркорлардан талаб катта, лекин, амалда ҳали натижа йўқ”, дея танқид қилди давлат раҳбари.
Президент 2022 йил 1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текширишлар тизими соддалаштирилишини эълон қилди.

Мол-мулк солиғини ҳисоблаш тизими бозор тамойилларига ўтказилганини инобатга олиб, қўшимча юқори солиқ ставкаларини қўллаш тартиби бекор қилинади.

Шунингдек, айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномаси дастлабки ўрганишсиз, автоматик тарзда берилади.

Жорий йилда тадбиркорларнинг фаолиятида ўтказилган текширувлар сони 1,7 баробарга ошиб, 86 мингтани ташкил этди. Бу тадбиркорлар томонидан кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Шу сабабли, тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувларни олдини олиш учун, энди 22 та турдаги текширув фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан амалга оширилади (ҳозирги кунда 159 турдаги текширувдан 119 тасига рухсат олинади).

Бундан ташқари, юқори хавф даражаси мавжуд бўлган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини тўхтатиб қўйишдан олдин хабардор этиш тартиби жорий этилади.
“Охирги солиқ маъмурчилиги бўйича ўзгаришлар тадбиркорлар ўртасида кўплаб тушунмовчилик ва саволларни келтириб чиқарди.

Шунинг учун, топшириғимга кўра, Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси ҳузурида йирик тадбиркорлар, олимлар ва фаол жамоатчилар иштирокида Жамоатчилик кенгаши тузилди”, деди Президент.

Молия вазирлиги ва ДСҚга ҳар ҳафта тадбиркорлар билан учрашиш ва ижтимоий тармоқлар орқали тушган саволлар ва тизимли масалаларни муҳокама қилиш, уларнинг ечими бўйича таклифлар киритиб бориш топширилди.

Рухсатнома бериш талабларини соддалаштириш ҳам тизимли равишда давом эттирилиши таъкидланди.

Бугунги кунда 200 дан ортиқ санитария талаблари мавжуд бўлиб, уларнинг 20 тасига амал қилишнинг умуман имкони йўқ. Шу муносабат билан:

- овқатланиш корхоналари учун санитария талабларини қайта кўриб чиқиб, эскирган талабларни бекор қилиш;

- етказиб бериш хизматлари билан шуғулланадиган корхоналарга санитария талабларини соддалаштириш вазифаси қўйилди.
"Йиғилиш иштирокчиларининг эътиборини яна бир муҳим масалага қаратмоқчиман.

Бугунги селектор доирасида тадбиркорлик учун жуда катта кредит маблағлар – қўшимча 500 миллион доллар ажратилмоқда.

Нима учун? Чунки, қанчалик қийин бўлмасин, ҳозирги мураккаб вазиятда халқимиз фаровонлигини, давлатимизнинг барқарор ривожланишини ўйлашимиз шарт.

Ажратиладиган ҳар бир доллар, ҳар бир сўм бюджетданми, банкданми - бу ҳаммаси халқнинг пули.

Маблағлар фақат ва фақат ўзини оқлайдиган, одамларнинг даромадини оширадиган ва иш ўринлари яратадиган лойиҳаларга йўналтирилиши керак.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, иқтисодий ва инвестиция комплекслари таркибига кирувчи идоралар, айниқса солиқ, банк, инфратузилмага жавоб берадиган идора раҳбарларини қатъий огоҳлантирмоқчиман.

Ушбу раҳбарлар тадбиркорнинг ҳар бир лойиҳасини амалга оширишга шахсан масъул ва жавобгар бўлади.

Бюрократия ва коррупцияга йўл қўйганлар кечирилмайди, айбдорлар сўзсиз жавобгарликка тортилади
”, деди Президент йиғилиш якунида.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президент фармацевтика тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди;
- Мамлакатда дори-дармон воситалари нархини пасайтириш юзасидан ечим ва мулоҳазалар;
- Шавкат Мирзиёев раислигида ахборот технологиялари соҳасидаги натижалар ва жорий йилги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди;
- Давлат раҳбари ҳузурида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик учун қўшимча шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.


Кўрсатувни бугун, 16 апрель куни соат 20:20 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 17 апрель куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.
Айрим Telegram-каналлар томонидан Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинлари берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор.

Провокацияларга берилмаслигингизни сўраймиз.

Распространяемая некоторыми Telegram-каналами информация о якобы ракетном обстреле с территории Афганистана частей Вооруженных Сил Узбекистана в районе г.Термеза абсолютно не соответствует действительности.

По данным Минобороны и Пограничных войск Узбекистана, на узбекско-афганской границе никакой военной активности не наблюдается, ситуация стабильная.

Просим не поддаваться провокациям.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам повышения результативности системы работы в разрезе махаллей и обеспечения занятости населения.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Хабарларингиз бор, тадбиркорликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар ва 2 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтиришни белгилаб олган эдик.

Шунингдек, айни пайтда тадбиркорларни энг безовта қилаётган солиқ маъмурчилиги, текширувлар, рухсатномаларни соддалаштириш, бюрократия ва коррупцияга йўл қўймаслик каби чораларни ҳам белгилаб олдик.

Бугун эса Бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 2 та энг муҳим масала бўйича ҳисобот берадилар:

- ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари;

- аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича биринчи чоракда амалга оширилган ишлар”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
Ҳоким ёрдамчилари уч ой давомида 35,3 миллион аҳоли яшайдиган 6 миллион 900 минг хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни 4 та тоифага ажратгани таъкидланди. Булар:

- 11 фоизи – кам даромадли;

- 47 фоизи – доимий даромади бўлгани билан қўшимча даромадга эҳтиёжи бор;

- 6 фоизи – ижтимоий ҳимояга муҳтож;

- 36 фоизи – иқтисодий аҳволи яхши, ўзига тўқ оилалар ҳисобланади.

Яъни, янги тизим орқали ҳар бир ҳоким, унинг иқтисод бўйича 1-ўринбосари ва ҳоким ёрдамчилари аҳолининг 64 фоизи билан манзилли ишлаш кераклигини билиб олдилар.

Бу борада, жойлардаги мутасадди раҳбарлар ва ҳоким ёрдамчилари биринчи ва иккинчи тоифадаги хонадонлар билан ишлаб, 3 ойда 736 минг нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади ҳамда 54 минг нафар фуқароларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитди.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси билан 50 мингта оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун 1 триллион 300 миллиард сўм кредит ва 20 миллиард сўм субсидия ажратилди.

Натижада ҳудудларда 47 мингта янги тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилди, 8 мингта кичик саноат ва сервис лойиҳалари ишга туширилди, 2,5 мингта корхона қувватлари тикланди ва оширилди.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта бундай катта рақамлар амалда бўлганини гапиряпмиз.

Маҳаллада тизим ва шароит яратганимиз
, албатта, қайси туман ва шаҳар раҳбарлари фидойи бўлиб ишлаган бўлса, натижа беряпти”, деди Президент.

Энг яхши натижа кўрсатган 14 нафар ҳоким ёрдамчиларини мукофотлаш, ижобий натижага эришган 2 минг 943 нафар ҳоким ёрдамчиларига ташаккурнома юбориш топширилди. Ижобий натижа кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига муносиб номзодлар захираси экани кўрсатиб ўтилди.
Шу билан бирга, тизимдаги оқсоқликлар қатъий танқид қилинди.

“Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ.

Мисол учун, 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори.

Бундай маҳаллалар сони Тошкент вилоятида – 59 та, Фарғонада – 52 та, Андижонда – 45 тани ташкил этиб, қолган ҳудудлардан кўп”, деди Президент.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғи қатъий огоҳлантирилди. Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари 1-ўринбосарлари лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Шунингдек:

- Олтинкўл тумани, Зарафшон шаҳри ҳокимлари;

- Бекобод, Оққўрғон, Косонсой, Нишон, Избоскан, Қўрғонтепа, Шовот, Тўрткўл, Томди, Тўрақўрғон, Қумқўрғон, Фарғона туманлари, Навоий, Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимларининг 1-ўринбосарлари;

- Кармана, Фориш туманлари прокурорлари;

- Янгиер, Шаҳрисабз шаҳарлари, Фориш тумани ИИБ бошлиқлари;

- Нурота, Музработ, Шаҳрисабз, Мирзачўл туманлари солиқ бошлиқлари;

- республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод этилди.
“Шу билан бирга, жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари “кредит, субсидия, ер олиб бераман”, деб таъмагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолатдир”, деди Президент.

Мисол учун, Тўрақўрғон тумани “Шарқ” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитга тавсия бериш учун, “пора” олаётганда ушланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бу каби ҳолатлар Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Бўка, Бахмал туманлари, Марғилон, Ширин шаҳарларида ҳам мавжуд.

“Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, республика вакиллари, Убайдуллаев ва унинг қуйи тизими раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Одамларни рози қилиш ва инсон қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда ўрин бўлмайди”, деди давлат раҳбари.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари олдига “қониқарсиз” деб баҳоланган 3 минг 636 нафар маҳаллага шахсан бориш ва муаммоларни ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

Иқтисодий тараққиёт вазирлигига вилоят ҳокимлари билан биргаликда ушбу маҳаллалар кесимида муаммоларни ҳал қилиш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш топширилди. Бунда, йил якунига қадар:

- 434 та маҳаллада суғориш тизими ва сув таъминотини яхшилаш;

- 715 та маҳаллада сув, йўл, электр, табиий газдан муаммосини ҳал қилиш;

- иқтисодий аҳволи оғир 545 та маҳалладан ҳар 5 тасига банк вакилини бириктириб, “лидер” тадбиркорларни топиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Молия вазирлиги ушбу маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш ва тадбиркорлик кредитлари учун 800 миллиард сўм ажратади.

Қанчалик қийин бўлмасин, ушбу маҳаллаларда ишларнинг юриши учун шунча қўшимча маблағларни ажратаяпмиз.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, бириктирилган вакиллар ва ҳоким ёрдамчилари ушбу маблағларнинг ҳар бир сўмидан самарали фойдаланиб, аниқ натижа кўрсатиши керак”, деди Президент.