Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
116K subscribers
4.12K photos
584 videos
2.81K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев бугун қутлуғ 75 ёшга тўлган Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевни “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Давлатимиз раҳбари ушбу сана муносабати билан ҳурматли ҳофизимизга табрик ҳам йўллади.

Эл-юртимиз Сизни бутун ҳаётини ўзбек маданияти ва санъатини ривожлантиришга бағишлаган, ўз ижодий мактабини яратган улкан ва бетакрор истеъдод эгаси, фидойи ва миллатпарвар шахс сифатида яхши билади ва юксак қадрлайди” дейилади табрикда.

Шерали Жўраев 50 йилдан зиёд ижоди давомида “Ўзбегим”, “Соҳибқирон”, “Эгаси бор юрт”, “Карвон”, “Сарбон”, “Инсон қасидаси” каби 600 га яқин қўшиқ яратган. Унинг “Биринчи муҳаббатим”, “Ёшлигимиз”, “Ой юзингга”, “Ошиқлар сардори”, “Дўст бўлсанг, ёнимда тур” каби ашулалари халқ қўшиқларига айланиб кетган.

Хонанда мумтоз шоирларимиз ғазалларини куйга солиб, халқимиз меросини ёш авлодга ва жаҳонга танитишга улкан ҳисса қўшган.
Шерали Жўраев 1981 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 1987 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари, 2018 йилда “Фидокорона хизматлари учун” орденига сазовор бўлган. Бугунги “Эл-юрт ҳурмати” ордени истеъдодли ва фидойи санъаткорга давлатимизнинг эътибори, халқимиз ҳурматининг яна бир ифодаси бўлди.

Ҳофиз ўз маданияти, фидокорона меҳнати билан эл орасида обрў-эътиборга, катта ҳаётий тажрибага эга. Бугунги кунда Шерали Жўраев “Ватандошлар” жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси вазифасида самарали фаолият юритиб келмоқда.

Улуғ санъаткоримизга кўрсатилган бундай ҳурмат мамлакатимизда, умуман, санъат соҳасига қаратилаётган эътиборнинг бир ифодасидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг шу йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилди. Ёш авлод қалбида миллий маданиятга бўлган муҳаббатни шакллантириш, истеъдодларни аниқлаш ва тарбиялашга янада кенг шароитлар яратилмоқда. Бунда Шерали Жўраев каби устоз санъаткорларнинг намунаси, ижодий мактаби катта ўрин тутади.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда соҳада 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по результативности реформ в области информационных технологий и развития цифровой экономики, а также приоритетным задачам сферы на 2022 год.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ҳузурида Ахборот технологиялари вазирлигининг фаолияти ва 2022 йилдаги режалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.

Сўнгги йилларда IT соҳаси буткул янгидан ташкил этилгани таъкидланди.

Масалан, 2017 йилда соҳанинг экспорти ҳажми бор-йўғи 600 минг доллар бўлган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 46 миллион долларга етди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида:

– IT хизматлари экспорти 16 миллион долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 4 баробар ошди;

– жойларда қўшимча 2 минг 800 та мобиль алоқа станциялари ўрнатилди (3 баробар кўп);

– IT-парк томонидан 1,5 минг ёшлар иш билан таъминланиб, умумий сони 11,5 минг нафарга етди.

Жорий йилдан барча янги қурилган кўп қаватли уйлар оптик интернет билан фойдаланишга топширилмоқда.

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқиб чиққан ёшлар соҳа келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда.
“Тараққиёт стратегиясида рақамли иқтисодиётни "драйвер" соҳага айлантириб, IT хизматларини 2,5 баробар ошириш ва экспортни 500 миллион долларга етказиш бўйича катта-катта мақсадларни қўйдик.

Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Ушбу соҳа ривожланмаса, бошқа бирор бир тармоқ олдинга юрмайди”, деди давлатимиз раҳбари.

Лекин, соҳада ечимини кутаётган муаммолар ва ишга солинмаган имкониятлар ҳали кўплиги қайд этилди. Жумладан:

- ҳудудларнинг оптик толали интернет билан қамраб олиш даражаси паст - 72 фоиз;

- 118 та олис қишлоқларга алоқа тизими ва интернет умуман етиб бормаган. Шунингдек, магистрал автомобиль йўлларнинг атиги 38 фоизи мобил интернет билан қамраб олинган. Умуман, ҳудудларда интернет сифати ва тезлиги пастлигича қолмоқда;

- “Ўзбектелеком”нинг даромадлари ва самарадорлиги бошқа мамлакатлар коммуникация компанияларидан анча паст.
Президент ечимини кутиб турган яна бир нечта муаммони санаб ўтди.

Хусусан, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастури доирасида вазирлик ва тармоқларнинг 11 та лойиҳаси кечикмоқда.

Жумладан, Транспорт ва Молия вазирликларида – 3 тадан, Инвестиция, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Кадастр агентлиги, Миллий банк, “Ўзагросуғурта”да – 1 тадан.

Бугунги кунда айрим вазирлик ва идоралар эски, ишончсиз ва ўзаро интеграция қилинмаган ахборот тизимларидан фойдаланиб келмоқда.

Бундан ташқари, ҳудудларда IT соҳасини ривожлантириш бўйича ишлар бир маромда эмас. IT хизматларининг 90 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келади. Энг оғир ҳолат Қорақалпоғистон, Андижон ва Сурхондарёда.

Шу билан бирга, 46 та ҳудудий лойиҳа ижроси кечикмоқда.
Ахборот технологиялари вазирлиги нафақат ўз таркибидаги корхоналар билан, балки барча тармоқ ва ҳудудларда рақамлаштириш ва ахборот технологиялари билан бевосита шуғулланиши шарт”, деди Президент.

Эндиликда вазирлик раҳбарияти ҳар ҳафта туманга, қишлоққа, маҳаллага, корхоналарга бориб, жойлардаги муаммоларни ўрганади ва ҳал этиб боради.

Ҳар бир вазирлик, идора ва ҳокимларнинг ITга масъул ўринбосари АКТ вазирига бўйсунади, уларнинг иши ҳар чоракда аниқ натижаларга қараб баҳоланади.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонни минтақавий IT марказига айлантириш вазифасини қўйди. Бунинг учун:

- IT экспортини йил якунига қадар камида 100 миллион долларга етказиш;

- ички IT хизматлари ҳажмини йилига камида 50 фоизга ўсишини таъминлаш;

- жорий йилда қолган 6 та ҳудудда ҳам IT-паркларни тўлиқ ишга тушириш ва малакали кадрлар таъминлаш, қолганларида камида 20 тадан компаниялар фаолиятини йўлга қўйиш ва 5 минг нафар ёшларни юқори даромадли иш билан таъминлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда биринчи ярим йилликда 6 та (Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Жиззах, Сирдарё, Фарғона, Наманган), йил якунигача яна 8 та масофавий хизматлар марказини ташкил қилиб, хориждан буюртмалар олишни йўлга қўйиш топширилди.

Жаҳон IT бозорига чиққан камида 30 та йирик компанияларни мамлакатимизда фаолиятини йўлга қўйиш муҳимлиги айтилди.

Энг оғир ҳудудлар - Қорақалпоғистон, Андижон ва Сурхондарёда ахборот технологияларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Икки ой муддатда хорижлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда амалий лойиҳалар орқали 1 минг нафар ёшларнинг IT-паркларда малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

Йил бошидан хориждан 3 мингга яқин IT мутахассислар келган бўлиб, уларнинг асосий қисми шу ерда узоқ муддат қолиб ишлашни режа қилганлиги таъкидланди.
“Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурини амалга оширишни қатъий назорат қилиб боришга кўрсатма берилди.

Ҳозирги лойиҳаларни амалга ошириш муддатлари етарли даражада эмаслиги, АКТ вазирлигига бу борадаги иш услуби ва ёндашувларни ўзгартириш орқали:

- бир ой муддатда ҳамма вазирлик ва ҳудудлар билан лойиҳа режаларини қайта кўриб чиқиш;

- йил якунига қадар жами 404 та ҳудудий, 133 та тармоқ лойиҳаларни ишга тушириш топширилди.

Шунингдек, биринчи ярим йилликда 30 та, йил якунигача 40 та давлат хизматларини ягона порталга киритиш вазифаси қўйилди. Порталдаги хизматлар сони 376 тага етади.

Йил якунигача пенсияга ариза бериш, шахсий гувоҳнома олиш, суғурталаш каби 50 та хизматнинг мобиль иловаси яратилиб, уларнинг сони 150 тага етказилади.

Шу орқали давлат хизматидан онлайн фойдаланувчилар сони ҳозирги 1,5 миллиондан камида 4 миллионга етказилади.
Давлатимиз раҳбари телекоммуникация тармоғини кенгайтириш йўналишида ҳам қатор вазифаларни белгилаб берди. Жумладан, йил якунига қадар:

- 6 минг 800 та янги мобиль станцияни ўрнатиш ва 80 та олис қишлоқни алоқа тизимига улаш (яна 38 та қишлоқ 2023 йилда уланади);

- қўшимча 800 минг хонадонни юқори тезликдаги интернетга улаш;

- республика бўйича оптик толали алоқа қамровини 80 фоизга етказиш;

- 60 фоиз магистрал йўлларни мобиль интернет билан таъминлаш топширилди.

Энг муҳими, 1 сентябрга қадар Тошкент вилоятида республикада илк бор юқори қувватли Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилади.

Шунингдек:

- биринчи ярим йилликда 100 миллион, йил якунигача 300 миллион доллар инвестицияни ўзлаштириш;

- икки ой муддатда Абу Даби фонди билан “Ўзбекистон почтаси”ни трансформация қилиш режасини ишлаб чиқиб, киритиш вазифаси қўйилди.
Президент “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясини трансформация қилиш масаласига тўхталди.

“Ўзбектелеком” жаҳоннинг нуфузли алоқа компанияларига ўхшаб, давлатга юқори даромад келтирувчи, сифатли хизматларни экспорт қилувчи, юқори технологик, даромадли ва намунали компания бўлиши керак”, деди давлатимиз раҳбари.

Жорий йилда компаниянинг операцион харажатлари ва таннархини 15 фоизга қисқартириш, июль ойида халқаро рейтинг олишини таъминлаш ва келгуси йил мартда компанияни IPOга чиқариш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилишда ҳозирги мураккаб вазиятда киберхавфсизлик масаласига эътиборни кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Жорий йил биринчи чоракнинг ўзида ахборот тизимларига четдан 200 тадан ортиқ киберҳужум уюштирилган.

“Шунинг учун бугун киберхавфсизлик тўғрисида Қонунни имзоладим. Бу янги қонун ҳозирги замон таҳдидларига қарши курашиш учун ҳуқуқий асос бўлади”, деди Президент.
Йиғилишда барча вазирлик ва идоралар ахборот тизимларининг хавфсизлик даражасини ўрганишга кўрсатма берилди.

Бунда, биринчи ярим йилликда давлат идораларидаги 50 та, йил якунига қадар яна 120 та ахборот тизимлари танқидий кўриб чиқилади.

Ахборот хавфсизлигига эътиборсиз бўлаётган раҳбарлар масъулияти кўриб борилади.

Соҳада илм-фан ва таълимни ривожлантириш устувор вазифа бўлиши кераклиги, бугунги кунда иқтисодиётни рақамлаштириш учун камида яна 12 минг нафар юқори малакали мутахассисларга талаб борлиги таъкидланди.

АКТ вазирлигига икки ой муддатда Ахборот технологиялари университетини таянч илм-фан ва таълим кластерига айлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Замонавий “IT-парк” университетини ташкил этиш, Жиззахда 2-босқич талабаларини асосий мутахассислиги билан бирга қўшма таълим дастурлари орқали IT фанларига чуқур ўргатиш бўйича қарор лойиҳаларини киритиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида вазирлик раҳбарияти муҳокама қилинган масалалар юзасидан ахборот берди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар натижалари кўриб чиқилди ҳамда соҳада 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги
#инфографикада.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади. Кун тартибидан иккита масала ўрин олган - озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шароитлар яратиш.

Скоро начнется видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева. В повестку дня включены два вопроса - обеспечение стабильности цен на рынках через наращивание заготовки продовольственной продукции и дополнительные меры поддержки бизнеса.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Дунёда содир бўлаётган воқеалар сабаб жаҳон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўтган асрнинг 80-йилларидагидан ҳам юқори даражаларда ўсаётгани таъкидланди.

Хусусан, март ойида дунё бўйича озиқ-овқат нархлари 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга ошди.

Айниқса, йил бошидан жаҳон бозорларида буғдой нархи20 фоиз, маккажўхори – 19 фоиз, озуқа донлари – 20 фоиз ва ўсимлик ёғи – 23 фоизга кўтарилди.

Жорий йилда ёғингарчилик ҳисобига, водий, Тошкент вилояти ва Самарқандда сув захираси 20 фоизга кўпайгани билан, Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразмда сув таъминоти бўйича қийинчиликлар бўлади.

Жаҳон бозорида минерал ўғитлар ва ёқилғи нархлари 2 бараварга ошгани, албатта, кластер, фермер ва деҳқонларнинг етиштираётган маҳсулотларининг таннархига ҳамда молиявий аҳволига таъсир қилади.
Йиғилишда мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиб, 2022 йилда 7,7 млн тонна буғдой ҳамда 23 млн тонна мева-сабзавот етиштириб, 1,5 млрд доллар экспортни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш учун янги қўшилаётган 300 минг гектардан зиёд ер майдонларидан самарали фойдаланиш зарур.

“Ҳозирги кунда 80 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, 254 минг нафар аҳолига очиқ танлов асосида берилди.

Бу – озиқ овқат етиштириш учун ҳар бир туманда қўшимча 500 гектар экин майдони, дегани.

Бу ислоҳотни ўз вақтида ва тўғри бошлаганимизни ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Шунинг учун бу ерлар фақат ва фақат озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун база бўлиши шарт”, деди Президент.

Мутасаддиларга икки ҳафта муддатда:

- ҳосилдор уруғ навларини жойларга етказиб, дала ярмаркаларини ўтказиш;

- ер майдонларида “бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида экинлар экишни ташкил қилиш;

- маҳсулотни кафолатли харид қилиш бўйича шартномалар тузиш ишларини жадал ташкил қилиш топширилди.
Вақт жуда кам қолди, деҳқончиликда баҳорнинг ҳар бир куни, ҳар бир соати муҳим”, деди давлат раҳбари йиғилишда ва деҳқон ва фермерларимизни энг кўп қийнайдиган масалаларни санаб ўтди:

- ҳосилдор ва ишончли уруғ ва кўчат навларининг камлиги,

- пешона тери эвазига етиштирилган маҳсулот кафолатли харид қилинмаслиги.

Шу сабабли, ҳосилдор уруғ ва кўчат навларини жойларга етказиш ва маҳсулотни сотиб олишга Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан Боғдорчилик агентлигига қўшимча 300 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, янги сув омборлари атрофидаги 100 минг гектардан ортиқ ерларга тадбиркорларни жалб этиб, инфратузилма яратишга ёрдам бериб, мос келадиган экинлар экишни ташкил қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда:

- ўз ҳудудидаги сув омборлари атрофидаги янги ерларнинг харитасини тузиш;

- ерларни контурларга ажратиб, уларга ирригация тармоғини лойиҳалаш;

- ушбу майдонларда озиқ-овқат ва озуқа экинларини экишга тайёр инвесторларни жалб қилиш бўйича лойиҳа тўпламларини тайёрлаш топширилди.
Йиғилишда фойдаланишдан чиққан ерларни қайта тиклаш ҳам озиқ-овқат етиштиришга қўшимча имконият экани қайд этилди.

“Лекин барча ҳудудларда ҳам ишлар аҳволини қониқарли деб бўлмайди. Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразмда суст кетаяпти”, деди Президент.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳокимликлар билан бирга бир ҳафта муддатда 135 минг гектар оборотдан чиққан ерларни ўзлаштириш ва уларда озиқ-овқат маҳсулотларини жойлаштириш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун республика бюджетидан 170 миллиард сўм ажратилади.

Томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланиш масаласига тўхталар экан, Президент Фарғона, Наманган, Андижон ва Самарқанддан 600 нафар тажрибали томорқа эгалари Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Хоразм ва Тошкент вилоятига бориб, 1,5 мингта маҳаллада аҳоли томорқаларида экинларни тўғри экишни ўргатаётганини мисол қилиб келтирди.

Бу тажрибани 2,5 мингта маҳаллада жорий этиши вазифаси қўйилди.
Аҳоли томорқаларида энг катта муаммо – сув таъминоти бўлаётгани қайд этилди.

“Мисол учун, Қашқадарёдаги 65 минг гектар томорқадан 24 минг гектарида сув муаммо. Бунинг сабаби – туман ҳокимлари сув тармоқларини тиклаш, қудуқлар қазиш, ариқ ва зовурларни тозалаш ишларини вақтида лозим даражада бажармаган”, деди давлат раҳбари.

Шу муносабат билан мутасаддиларга:

- экин турлари жойлашувидан келиб чиқиб, аҳоли томорқаларини суғориш учун 4 миллиард куб метр сувни тақсимлаш;

- ҳар бир маҳалла кесимида ариқ очиш, тозалаш, тармоқларни тиклаш бўйича графикни тасдиқлаб, ишларни бошлаш топширилди.

Бу ишлар учун республика бюджетидан 50 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан яна 50 миллиард сўм йўналтирилади.
Шу билан бирга, Қўшработ, Нуробод, Конимех, Пешку, Чироқчи, Жарқўрғон, Бойсун, Оҳангарон, Ғаллаорол, Фарғона каби туманларида сув таъминоти оғир маҳаллаларда қудуқ қазиш ва насос ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплашга бюджетдан 50 миллиард сўм ажратилади.
Президент сув танқислигининг оқибатларини юмшатиш бўйича бир ҳафта муддатда алоҳида дастур қабул қилинишини маълум қилди.

Сув хўжалиги вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга 1 октябрга қадар:

- 4,5 минг километр суғориш тармоқларини тозалаш ва 231 километрини бетонлаш;

- 3 мингта гидротехник иншоотни таъмирлаш;

- 3,5 мингта насос ўрнатиш, 490 километр насос қувурларини таъмирлаш ва 281 та қудуқ қазишни таъминлаш топширилди.

Ушбу мақсадлар учун 300 миллиард сўм маблағ босқичма-босқич ажратилади.

“Ўтган йили декабрь ойида 2022 йил учун тижорат банкларига 2 триллион сўм имтиёзли кредит ресурслари берилган эди.

Бироқ, бугунги кунга қадар тижорат банкларига киритилган 790 миллиард сўмлик талабномадан атиги 53 фоизи, айрим ҳудудларда эса 25-30 фоизи молиялаштирилган холос”, деди Президент.

Шунинг учун маҳсулот етиштиришни молиялаштириш бўйича қўшимча янги тизим жорий этилади.

Бунда маблағлар Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан йиллик 10 фоиз ставкада Боғдорчилик агентлигига бир йилга берилади.
Йиғилишда “Агросуғурта” компаниясининг ишини тубдан ўзгартириш ва умуман қишлоқ хўжалигида суғурта бозорини очиш ва кенгайтиришни рағбатлантириш бўйича аниқ таклифлар киритиш вазифаси қўйилди.

Ҳар бир вилоятда маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш бўйича кичик ва ўрта лойиҳаларга 65 миллион доллар йўналтирилади.

Президент жорий йилда буғдой ҳосилини гектарига 70 центнердан кам бўлмаслигини таъминлаш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Шунингдек, жаҳон бозорларидаги ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, иқтисодиёт ва молия вазирларига ички қувватларни тўлиқ ишга солиш ва чорва озуқа таъминотини яхшилаш мақсадида четдан олиб келинадиган кунгабоқар, соя ва бошқа мойли экинлар бўйича божхона имтиёзларини бериш ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш юзасидан таклиф киритиш топширилди.
Йиғилишда ҳозирги мураккаб вазиятда бизнес ва тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар кўриб чиқилмоқда.

“Очиқ айтиш керак, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга шарт-шароитлар яратиш борасида ҳамма туман ва шаҳарлардаги аҳволни бирдек қониқарли деб бўлмайди”, деди Президент.

Мисол учун, 2022 йил 1-чоракда айрим ҳудудларда тадбиркорлик фаоллиги пасайган. Республика бўйича жорий йилда 5,5 мингта корхона ўз фаолиятини тугатган.

Бу кўрсаткич Наманган, Самарқанд ва Қашқадарё, Хоразм, Қорақалпоғистон ва Тошкент вилоятида нисбатан юқори.

Умуман, ҳудудларда ўтказилган учрашувларда тадбиркорлар томонидан 1 мингдан ортиқ муаммо кўтарилган. Уларнинг асосий қисми кредит олиш, солиқ маъмурчилиги, ер ажратиш, электр, газ ва сувга уланиш билан боғлиқ.

“Ягона дарча”га ўтган йили электр, газ ва сув ҳамда бошқа муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича тадбиркорларнинг 70 мингдан ортиқ, 2022 йил 1-чоракда эса 10 мингга яқин мурожаатлари ўз вақтида ҳал этилмагани танқид қилинди.