Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
115K subscribers
4.14K photos
594 videos
2.82K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда соҳани ривожлантириш ва коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Сергели туманларига ташриф буюради. Қатор ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари билан танишиш, маҳалла фаоллари билан мулоқот қилиш ҳамда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Янгихаётский и Сергелийский районы города Ташкента. Запланировано ознакомление с рядом объектов производства, обслуживания и торговли, проведение встречи с активистами махалли, а также совещания по эффективной организации деятельности помощников хокимов и лидеров молодежи.
Президентнинг тегишли фармонлари билан Абдухакимов Азиз Абдукахарович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири лавозимига, Икрамов Адхам Илхамович спортни ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди.

Бундан илгарироқ ушбу икки номзод Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Соответствующими указами Президента Абдухакимов Азиз Абдукахарович назначен на должность заместителя Премьер-министра - министра туризма и культурного наследия, Икрамов Адхам Илхамович - на должность министра по развитию спорта Республики Узбекистан.

Ранее их кандидатуры были одобрены депутатами Законодательной палаты Олий Мажлиса.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президент машинасозлик саноатидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди;
- Ш.М.Мирзиёев раислигида чорвачилик соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди;
- Божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан холи соҳага айлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди;
-Давлат раҳбари маҳаллалар
ҳаёти, саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманига ташриф буюрди.

Кўрсатувни бугун, 19 февраль куни соат 20:20 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 20 февраль куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Менимча»да мулоҳаза: Инсон эҳтиёжлари ва қадри
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент самолёти илк бор Мўйноқ аэропортида қўнди.
Бу аэропорт 1947 йилда очилган. Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида фаолиятини тўхтатганди. 2020 йилда, қарийб 30 йиллик танаффусдан сўнг Мўйноқ аэропорти қайта ишга туширилди.

Самолёт Президента впервые приземлился в аэропорту Муйнака.
Аэропорт был построен в 1947 году и прекратил деятельность в начале 90-х годов прошлого века. В 2020 году, почти 30 лет спустя, аэропорт Муйнака возобновил свою работу.
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифнинг иккинчи кунида Беруний туманида қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станциясини қурилишига тамал тоши қўяди ҳамда Нукус шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, маҳаллалар ҳаёти ва корхоналар фаолияти билан танишади.

Во второй день поездки в Каракалпакстан Президент Шавкат Мирзиёев даст старт строительству ветряной электростанции мощностью 100 МВт в Берунийском районе, а также ознакомится с проводимой созидательной работой, жизнью махаллей и деятельностью предприятий в городе Нукусе.
Бугун давлатимиз раҳбари Беруний туманида 100 МВт қувватли янги шамол электр станциясига тамал тоши қўйди. Тамал тошидаги капсулада Президентимиз мактуби жойлаштирилган (суратда).
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Беруний туманининг жуда катта ўсишга, ўзгаришга замини бор

Президент: У Берунийского района есть основа для большого роста и изменения

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Келгуси беш йилда 2,5 мингта янги корхоналар ҳисобига, Қорақалпоғистонда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробар кўтармоқчимиз

Президент: В ближайшие пять лет за счет создания 2,5 тысячи новых предприятий планируем увеличить промышленное производство Каракалпакстана в 2 раза

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тахтакўпирда янги давр, янги ҳаёт бошланаяпти

В Тахтакупире начинаются новое время, новая жизнь

Facebook|Instagram|Twitter
Нукус шаҳридаги Чимбой гузари маҳалласида оқсоқоллар билан самимий суҳбат

Искренняя беседа с аксакалами в махалле Чимбой гузари города Нукуса

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг қатор долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари олий даражадаги мулоқотлар якунида эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини кўриб чиқдилар.
Халқаро ва минтақавий кун тартиби, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Состоялся телефонный разговор Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с Президентом России Владимиром Путиным.
Обсужден ряд актуальных вопросов двустороннего сотрудничества.
Главы государств рассмотрели ход практической реализации договоренностей, достигнутых по итогам контактов на высшем уровне.
Состоялся также обмен мнениями по международной и региональной повестке, в том числе складывающейся ситуации вокруг Украины.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кечадан буён мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ва блогерларидан Ўзбекистон ва Россия Президентларининг яқинда бўлиб ўтган телефон мулоқоти якунларига изоҳ беришимни сўраб, мурожаатлар келиб тушмоқда.

Шу муносабат билан ҳамкасбларимизга қуйидагиларни маълум қилмоқчиман.

Икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли кун тартибида турган долзарб масалалардан ташқари, Ўзбекистон ва Россия етакчилари Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Россия Президенти давлатимиз раҳбарига махсус ҳарбий операцияни ўтказиш тўғрисида қабул қилинган қарорнинг сабаблари ва шарт-шароитлари тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, томонлар вазиятни ҳал қилишнинг ўзаро мақбул йўлларини тез фурсатда топишлари ва унинг янада кескин тус олишига йўл қўйилмаслигига умид билдирди.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон бу масала бўйича вазмин, нейтрал позицияда.

Мамлакатимиз азалдан ҳам Россия, ҳам Украина билан яқин, дўстона муносабатларга эга. Биз кенг минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт бўлишидан манфаатдормиз. Барча баҳс ва келишмовчиликлар фақатгина халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилиниши лозим.
Со вчерашнего дня в мой адрес поступают обращения от наших средств массовой информации и блогеров с просьбой прокомментировать итоги недавнего телефонного разговора Президентов Узбекистана и России.

В этой связи хотел бы сообщить нашим коллегам следующее.
Помимо актуальных вопросов насыщенной двусторонней повестки, лидеры Узбекистана и России обменялись также мнениями по складывающейся ситуации вокруг Украины.

Президент России проинформировал главу нашего государства о причинах и обстоятельствах принятого решения о специальной операции.

В свою очередь, лидер Узбекистана выразил надежду на скорейшее нахождение сторонами взаимоприемлемых путей урегулирования ситуации и недопущение её дальнейшей эскалации.

Хотел бы особо отметить, что Узбекистан занимает взвешенную, нейтральную позицию по этому вопросу.

Наша страна традиционно имеет тесные, дружественные отношения как с Россией, так и с Украиной. Мы заинтересованы в обеспечении мира, стабильности и устойчивого развития в нашем обширном регионе. Все возникающие споры и разногласия должны решаться исключительно на основании норм международного права.
Since yesterday, I have been receiving requests from our media outlets and bloggers to comment on the results of a recent telephone conversation between the Presidents of Uzbekistan and Russia.

In this regard, I would like to inform our colleagues the following.
Besides the contemporary issues on a dense bilateral agenda, the leaders of Uzbekistan and Russia also exchanged views on the current situation around Ukraine.

The President of Russia informed the head of our state on the reasons and circumstances of the decision to launch a special operation.

In his turn, the leader of Uzbekistan expressed hope that the parties will soon find mutually acceptable ways to resolve the situation and prevent its further escalation.

I would like to emphasize that Uzbekistan takes a balanced, neutral position on this matter.

Our country traditionally has close, friendly relations with both Russia and Ukraine. We are interested in ensuring peace, stability and sustainable development in our vast region. All disputes and disagreements that arise must be addressed solely on the basis of the international law norms.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам выведения системы поддержки женщин на новый уровень и дальнейшего укрепления и повышения их роли в жизни общества, а также важным мерам усиления их социальной защиты, предотвращения домашнего насилия и обеспечения гендерного равенства.
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Бугун, сизлар билан баҳорнинг биринчи кунида ҳаммамиз учун муҳим бўлган масала – хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш бўйича энг долзарб вазифаларни белгилаб оламиз.

Сизларга маълумки, кўп минг йиллик давлатчилигимиз тарихида буюк намояндаларимиз, моҳир саркарда ва сиёсатчи бўлган ота-боболаримиз ёнида ҳамиша оқила, жасур ва фидойи момоларимиз ҳам ўзларининг юксак ақл-заковати, теран фикр ва мулоҳазалари, амалий ҳаракатлари билан мамлакат тараққиёти ва равнақига муносиб ҳиссаларини қўшиб келганлар.

Биз ўтмишни ёдга олар эканмиз, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимиз, жаҳонгир боболаримиз қаторида, мана шундай буюк инсонларни дунёга келтириб, меҳр билан тарбиялаган, уларни улуғвор ишларга руҳлантириб, ҳар бир ишда камарбаста бўлган фозила аёлларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз”, - деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.