Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
121K subscribers
4.31K photos
641 videos
2.98K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда мамлакатда балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фаррух Фарходжонович Омонов Президент Администрацияси шўъба мудири этиб тайинланди.

Распоряжением Президента Республики Узбекистан Фаррух Фарходжонович Омонов, занимавший должность заместителя директора Агентства по делам молодежи, назначен заведующим сектором Администрации Президента.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошланади.

Кескин танқидий руҳда ўтиши кутилаётган йиғилишда янги ташкил этилган Кадастр агентлиги томонидан ерларни ялпи хатловдан ўтказиш ва электрон рўйхатга олиш ишларининг бориши, хатлов жараёнида аниқланган муаммолар, ер ажратиш ва ҳисобини юритишдаги коррупция ҳолатлари эътибор марказида бўлади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется расширенное совещание по обеспечению полноты учета земельных ресурсов и формирования государственных кадастров, внедрению в сферу цифровых технологий.

На совещании, которое, как ожидается, пройдет в духе строгой критики, особое внимание будет уделено ходу сплошной инвентаризации и электронной регистрации земель со стороны новообразованного Кадастрового агентства, выявленным в ходе инвентаризации проблемам, а также коррупционным явлениям в сфере выделения и учета земель.
Президент ҳузуридаги йиғилиш бошланди.

Янги ташкил этилган Кадастр агентлиги жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон тарихида илк бор қишлоқ хўжалиги ерларини ялпи хатловдан ўтказиб, электрон рўйхатдан ўтказишни бошлагани ва 23 миллион гектар қишлоқ ерларининг электрон хариталари яратилгани таъкидланди.

Шундан, бугунги кунга қадар 22 миллион гектари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бундан ташқари, ҳисобга олинмаган 412 мингта кўчмас мулк кадастр базасига киритилди, 478 мингта объектда қўшимча қурилмалар аниқланиб, кадастр баҳоси қайта кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, хатловда кўплаб муаммолар ҳам аниқланди.

Мисол учун, электрон ҳисобга олинаётган қишлоқ хўжалиги ерлари қоғоз шаклида юритиб келинган Ер фонди ҳисоботи амалиёт билан фарқ қилмоқда.

Жумладан, ҳақиқатда аҳоли яшаш пунктига айланиб кетган 830 минг гектар майдон бошқа ер тоифаларида ҳисобда турибди.
Йиғилишда йўл, электр, газ таъминоти, сув хўжалиги, ободонлаштириш объектлари, кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлар кадастрида ҳам кўплаб муаммолар мавжудлиги қайд этилди.

"Бу жуда катта ва муаммоли масала, жаноб ҳоким ва прокурорлар. Бунинг орқасида пора ва коррупция турибди.

Юқоридаги натижалар ер кадастри соҳасида бошлаган ишларимизнинг 50 фоизи, холос. Ҳали олдимизда қилинадиган ишлар кўп.

Бир нарсани аниқ тушуниб олиш лозим. Биз келгуси йилда 80 минг гектар пахта ва ғалладан бўшаган ерларни аҳолига бўлиб беришни режа қилганмиз.

Агар ернинг ҳисоби, аниқ чегараси бўлмаса, бу ишларни амалга ошириб бўлмайди", деди Президентимиз.

Қаерда бўш ер борлиги тўғрисида ҳам аниқ маълумот йўқлиги, бу билан 30 йил ҳеч ким шуғулланмагани қайд этилди. Оқибатда кадастр ҳужжати бўлмагани боис 2 миллиондан зиёд оилалар уй-жойларини на кредит гарови сифатида қўя олади, на уни сота олади.
Шу боис, мутасаддиларга ишни қуйидаги йўналишларда ташкил этишга топшириқ берилди:

- келгуси йил 1 апрелга қадар қишлоқ хўжалиги ерларини ҳисобга олиш ишларини якунига етказиш;

- ер балансидаги фарқ бўйича ер майдонларининг эгаси ва аниқ тоифасини белгилаб бериш;

- 38 мингта субъектга тегишли ер ажратиш ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган 1 миллион гектар майдоннинг ижара шартномаларини расмийлаштириш;

- ер ажратиш тўғрисидаги барча қарорларни хатловдан ўтказиб, уларнинг эгаси, манзили ва чегарасини аниқ белгилаб, кадастр идораларига бериш;

- деҳқон хўжаликларини кадастр рўйхатидан ўтказиш ишларига 20 миллиард сўм ажратиш.
"Ҳокимлар бир нарсани ўзига ёзиб олсин. Деҳқон хўжалиги учун ерлар фақат танлов асосида ушбу маҳаллада яшайдиганларга, “дафтарлар”га кирганларга, деҳқончилик тажрибасига эга бўлганларга устуворлик асосида берилади" - Президент.

Шу боис, вилоят ҳокимларига бир ой муддатда келгуси йилда аҳолига ижарага бериладиган 80 минг гектар ерни, энг аввало, захирага қайтарган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиб, лотларга бўлиб, танловга чиқариш топшириғи берилди.

Давлатимиз раҳбари ер соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш бўйича Бош прокуратура тегишли масъулларининг фаолиятидан мутлақо норози эканини таъкидлади: "Қонун билан ҳамма ваколатлар белгилаб берилди, жавобгарлик бир неча карра кучайтирилди. Лекин, амал қани?"
Президент ҳузуридаги йиғилиш давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари келгуси йилдан 7 та вазирлик ва идора фойдаланишида бўлган 13 миллион гектар, ҳокимликлар захирасидаги 3,3 миллион гектар ернинг электрон харитасини тузиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш шартлигини кўрсатиб ўтди. Масалан:

- бугунги кунда 8 минг гектар ўрмон ерларида 27 мингта турар ва нотурар объектлар мавжуд бўлгани билан, ушбу майдон ўрмон фонди ерлари тоифасидан чиқарилмаган;

- 43 минг километр автомобиль йўлларида ер ажратиш қарори бўлмагани боис, уларнинг чегараси ва муҳофаза зонаси қаерда бошланиб, қаерда тугаши ноаниқ;

- 7 минг километр темир йўллар ҳамда 820 минг гектар сув фонди ерларида ҳам шу каби муаммолар мавжуд.

Тегишли раҳбарлар олдига келгуси йил 1 июнга қадар ҳақиқатда эгаллаб турган ерларни хатловдан ўтказиш ишларни якунлаш ва натижаси бўйича ҳисобот бериш вазифаси қўйилди.

"Ушбу тоифалардаги ерларнинг ҳисоби чиққанидан кейин ҳар бир вазирдан ўзига берилган ердан қандай фойдаланиши бўйича сўров бўлади. Уларга бюджетдан маблағ ажратиш ҳам шунга қараб бўлади. Шу боис, ушбу вазирлар ҳозирданоқ ҳисоб-китобини қилиб, ажратилган ерларда аниқ лойиҳаларни бошласин ёки ерни топширсин", деди Президент.
Ер балансида аҳоли яшаш пункти ерлари 223 минг гектар бўлсада, амалда 1 миллион гектардан ошиб кетгани таъкидланди.

Масалан, Асака ва Шаҳрихон туманларида ўтказилган хатловда 74 мингта хонадоннинг (жами хонадонларнинг 65 фоизи) ер ажратиш қарорлари йўқлиги, 4,5 мингтаси (4 фоиз) муҳофаза зоналарда қурилгани маълум бўлди. Демак, ушбу туманлар ер балансида аҳоли пункти ерлари 2 минг гектар деб кўрсатилган бўлсада, ҳақиқатда 10 минг гектар ерлар уй-жой билан банд бўлиб турибди (бунга йўл, ариқ, хиёбон ва бошқа объектлар киритилмаган).

Шу муносабат билан келгуси йил якунига қадар 6 миллионта кўчмас мулк объектларини “хонадонбай” хатловдан ўтказиш топширилди. Бунда, ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудидаги ҳолатни таҳлил қилиб, кадастр идораларига беради.

Хатлов натижаси билан бино-иншоотларнинг электрон харитаси яратилиб, аҳоли учун қулай ва очиқ-ошкора онлайн платформага жойлаштирилади.

"Ер балансини тўғри юритиш, ерни асраб-авайлаш ҳокимларнинг конституциявий мажбурияти ва асосий вазифасидир. Буни уддалай олмайдиган ҳоким менга керак эмас", деди давлатимиз раҳбари.
Юқоридаги топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида кадастр идораларининг моддий-техник базасини яхшилаш зарурлиги қайд этилди.

Бугунги кунда кадастр идоралари томонидан фойдаланилаётган геодезия ўлчов ускуналарининг асосий қисми маънан эскирган (20 йилдан зиёд).

Мавжуд 50 та геодезия станциялари иқтисодий фаол ҳудудларнинг атиги 50 фоизини қамраган (12 миллион гектар). Ваҳоланки, барча ҳудудларни тўлиқ қамраб олиш учун қўшимча 80 та станция зарур.

Айни пайтда мутасаддилар йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳисобот бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда ерларни ялпи хатловдан ўтказиш, ер ажратиш ва ҳисобини юритиш масалалари юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Олмалиқ шаҳридаги 20-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчилар билан мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари болалардан келажакда ким бўлиши ҳақида иншо ёзиб, Президентга йўллашини сўради.

Президент посетил специализированную общеобразовательную школу №20 в городе Алмалыке и встретился с учащимися. Глава государства попросил детей написать и отправить Президенту сочинение о том, кем они хотят стать, когда вырастут.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Ғузор туманида барпо этилган Uzbekistan GTL заводини ишга тушириш маросимида иштирок этади.
Янги корхона GTL, яъни "газни - суюқликка" технологияси асосида йилига 3,6 млрд. метр куб табиий газни қайта ишлаб, 1,5 млн. тонна тайёр маҳсулотлар - авиакеросин, дизель ёқилғиси, нафта, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватига эга.
Бундай завод шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, ЖАР ва Малайзияда барпо этилган.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в церемонии запуска завода Uzbekistan GTL в Гузарском районе Кашкадарьинской области.
Новое предприятие способно перерабатывать в год 3,6 млрд. кубометров газа и производить 1,5 млн. тонн готовой продукции - авиакеросина, дизтоплива, нафты, сжиженного газа.
Следует отметить, что в мире такие заводы были построены лишь в 4 странах - Катаре, Нигерии, ЮАР и Малайзии.
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги Uzbekistan GTL заводининг очилиш маросимида нутқ сўзламоқда.

"Аввало, сиз, азизлар билан бой ва қадимий тарихга эга бўлган, улуғ аллома ва саркардаларни вояга етказган саховатли Қашқадарё заминида кўришиб турганимдан ғоят мамнунман.

Бугун, Янги йил арафасида ушбу қутлуғ воҳада мамлакатимиз саноатида яна бир ёрқин саҳифа очаётган улкан воқеага гувоҳ бўлиш барчамизга чексиз қувонч бағишлайди.

Ўз бағрида ноёб бойликларни асраб келаётган Ғузор туманида суюлтирилган синтетик маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган GTL заводи ишга туширилмоқда.

Албатта, бундай улкан мажмуанинг қурилиши кейинги йилларда мамлакатимизда саноат ривожини янги босқичга олиб чиқиш бўйича амалга ошираётган сиёсатимиз натижаси, десак, тўғри бўлади", деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
Давлатимиз раҳбари ишга туширилаётган заводнинг ноёб технологик устунликлари ва мамлакатимиздаги бошқа саноат лойиҳаларидан ажралиб турувчи ҳусусиятлари ҳақида сўз юритди. Жумладан:

- бундай йирик мажмуа шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, Жанубий Африка Республикаси ва Малайзияда барпо этилган;

- мажмуа қурилишида бир вақтнинг ўзида 13 мингдан ортиқ муҳандис ва ишчи-қурувчилар қатнашган;

- заводда Япония, Корея, Сингапур, АҚШ, Германия, Италия, Буюк Британия, Россия, Хитой каби 24 та давлатдаги 130 га яқин етакчи корхоналарда ишлаб чиқарилган 10 мингдан зиёд ускуналар ўрнатилди;

- ишлаб чиқаришга доир технологик ечимлар, ускуна ва жараёнларни қўллаш учун 140 та халқаро лицензия ва патент олинди.

Бир сўз билан айтганда, ушбу завод мамлакатимизда ва умуман минтақамизда нефть-газ-кимё саноати соҳасидаги энг йирик корхонадир.
"Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий қудрати ва салоҳияти айнан мана шундай мажмуаларда яққол намоён бўлади" - Президент.

Мажмуада йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газ қайта ишланиб, қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.

Ушбу маҳсулотлар ҳисобига йилига 500 миллион долларлик импорт ўрни қопланади, 200 миллион долларлик экспорт ва 2 триллион сўмлик солиқ тушумлари таъминланади.

"Алоҳида таъкидлаш керак, биз 300 миллион долларлик газни қайта ишлаб, уни қиймати 3 баробар юқори ва дунё бозорида талаб катта бўлган тайёр маҳсулотларга айлантирамиз", - деди давлатимиз раҳбари.
"Мени қувонтирадиган яна бир жиҳат – завод қурилишида қатнашган мутахассисларнинг қарийб 80 фоизи ўзимизнинг маҳаллий кадрлар, хусусан, янгича ишлашга чанқоқ, азму шижоатли ёшларимиздир.

Бу ёшлар – Янги Ўзбекистон ёшлари. Улар миллий саноатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб, бу йўлда “олтин фонд”имизга айланади, деб ишонаман" - деди Президентимиз.

Бунинг учун барча шароитлар яратилиши, аввало, Қашқадарёда ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш янгича ёндашув асосида ташкил этилиши таъкидланди.

Ҳудуддаги барча касб-ҳунар марказлари Шўртан газ-кимё мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш ва янги GTL заводларига бириктирилади.
Президентимиз Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини 3 баробарга кенгайтириш бўйича яна бир янги мажмуа қурилиши таъкидлади.

Янги қуриладиган ушбу корхонада GTL заводида ишлаб чиқариладиган 430 минг тонна нафтани қайта ишлаш ҳисобига, йилига 380 минг тонна полиэтилен ва полипропилен тайёрланади. Яна мингга яқин янги иш ўринлари яратилади.

Натижада қўшимча 550 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Ўз навбатида, ана шу маҳсулотларни янада чуқур қайта ишлаш орқали, 2 баробаргача кўп истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш мумкин бўлади.

Ушбу янги лойиҳанинг қиймати 1,8 миллиард долларга тенг.

Ана шу иккита янги завод ҳисобидан Шўртан мажмуасида республикамизнинг биринчи йирик газ-кимё кластерига асос солинади.
"Ҳақиқий қаҳрамонлик намунаси" - Президент янги завод қурилиши ҳақида.

"Тўғриси, биз GTL лойиҳасини бошлаганимизда, кўпчилик буни уддалашимизга шубҳа билан қараган эди.

Лекин, биз қатъий интилиш ва машаққатли меҳнатимиз билан, барчамиз биргаликда мураккаб синов ва қийинчиликларни енгиб ўтиб, мана шундай янги ва замонавий, юқори технологик мажмуани барпо этишга эришдик. Бу билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди.

Айниқса, коронавирус пандемияси даврида хориждан мутахассис ва ускуналар келтириш, қурилиш майдонида 10 мингдан ортиқ ишчининг соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш, албатта осон бўлгани йўқ.

Аммо, ҳамжиҳатлик билан ўз вақтида амалга оширган зарур чора-тадбирларимиз натижасида, ушбу муҳим лойиҳа бўйича иш пандемия даврида ҳам бирор кун тўхтамади.

Меҳнаткаш, серғайрат ва фидойи қурувчи ва муҳандислар, тажрибали мутахассислар, минглаб матонатли ишчилар карантин талабларига қатъий амал қилиб, узоқ вақт оиласи, яқинларидан олисда ишлаб, ҳақиқий қаҳрамонлик намунасини кўрсатди", деди давлатимиз раҳбари.
Президентимиз завод қурилишида иштирок этган барча муҳандис ва қурувчиларга, лойиҳани амалга оширишга кўмаклашган хорижий ҳамкорларга миннатдорлик билдирди.

"GTL заводи ва Шўртан газ-кимё мажмуасини кенгайтириш бўйича лойиҳалар Янги Ўзбекистонда янги саноат даврини яратиш йўлидаги илк йирик қадамларимиздан биридир.

Биз қанча оғир бўлмасин, мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш ва халқимиз учун муносиб турмуш даражасини яратиш йўлида маррани баланд олиб ишлаш ва яшашга ўргандик.

Янги йил остонамизда эшик қоқиб турган ушбу қувончли лаҳзаларда, барча ютуқларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизга, саноат соҳасининг жонкуяр ва фидойи ишчи-ходимларига чуқур эҳтиром билан таъзим қиламан", деди давлатимиз раҳбари ва барчани кириб келаётган янги – 2022 йил билан муборакбод этди.