Matbuot kotibi | Andijon viloyati hokimligi
114 subscribers
462 photos
83 videos
218 links
Andijon viloyati hokimi matbuot kotibining rasmiy kanali
Download Telegram
ҲАЙРЛИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА...

Қиш мавсумида аҳолининг иссиқлик манбасига бўлган этиёжини инобатга олган ҳолда Олтинкўл туманида мунтазам равишда мухтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарурий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Бугун, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан туманда истиқомат қилувчи эхтиёжманд, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалардан 56 тасига 300 кгдан кўмир маҳсулоти бепул тарқатилди. Дарҳақиқат, бугун Олтинкўлда ҳар бир мурожаат эътиборда бўлиб, ижроси ўрганилиб, ҳал этилмоқда. Бундан эса фуқаролар миннатдор. Ушбу фуқаролар қиш мавсумида давлат томонидан қилинган эътибор учун Юртбошимизга, вилоят, туман ҳокимларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
🌈 Андижонда «Камалак» болалар ташкилотининг VII Раёсат йиғилиши ўтказилди

⚡️ Жорий йилнинг 19 ноябрь Андижон шаҳридаги “ANDIJON PHARMA PARK” мажмуасида «Камалак» болалар ташкилотининг VII Раёсат йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят Халқ таълими бошқармаси, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси вакиллари, туман (шаҳар) раислари ҳамда сардорлар иштирок этди.

📂 Йиғилишда 2020/2021-ўқув йилида Андижон вилояти «Камалак» болалар ташкилоти ҳамда Сардорлар Кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи, 2021/2022-ўқув йили иш режаси ҳамда ҳамкорликдаги масалалар кўриб чиқилди.

🗳 Шунингдек, кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилиб, унда Андижон вилоят Сардорлар мактаби координатори, вилоят Кенгаши раисининг сардорлар масалалари бўйича маслаҳатчилари сайлаб олинди.

https://myurls.co/matbuot_kotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Streetworkout

Асосий мақсадимиз оммани соғломлаштириш…

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ТАЪЗИЯ

Балиқчи тумани ҳокими Жасурбек Абдурайимовнинг онаси Абдурайимова Махфиратхон Ўринбоевна 63 ёшида вафот этди. Андижон вилоят ҳокимлиги Абдурайимова Махфиратхоннинг вафоти муносабати билан мархуманинг оила аъзолари, яқинларига чуқур таъзия билдиради.

https://myurls.co/matbuot_kotibi
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
#МенингАндижоним

Бу сиз ўйлаган “Dubai Mall” эмас…

Бу ўша “Сиз” яхши кўрадиган “Navruz Mall”…

Айни дамда “Сиз” соғинаётган Андижон…

https://myurls.co/matbuot_kotibi
ТАЪЗИЯ

Андижон вилоят ҳокимлиги Булоқбоши тумани ҳокими Ўткирбек Мамуровнинг падари бузруквори Комилжон отанинг вафоти муносабати билан мархумнинг оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

https://myurls.co/matbuot_kotibi
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Андижон I Kun.uz да “Андижон вилоятидаги туман ва шаҳар ҳокимликлари ахборот хизматлари ходимларига 2-3 ойдан буён маош берилмаяпти” сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Юқоридаги ҳолат Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Мазкур ҳолат ўрганилиб, ўрганишлар якуни юзасидан батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз.


https://myurls.co/matbuot_kotibi
Андижон I Kun.uzда “Андижон вилоятидаги туман ва шаҳар ҳокимликлари ахборот хизматлари ходимларига 2-3 ойдан буён маош берилмаяпти” сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Юқоридаги ҳолат ўрганиш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб назоратга олинганлигини маълум қилган эдик.

Ўрганиш давомида Жалақудуқ, Хўжаобод, Балиқчи туман молия бўлимлари томонидан, маҳаллий бюдждет маблағларини орттириб бажарилган қисмидан, ахборот хизматлари учун берлиши керак бўлган ойлик маошларини ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатни бартараф қилиш мақсадида юқоридаги туман ҳокимликларининг ахборот хизматлари раҳбарларига, ҳокимликларининг тегишли фармойишига асосан, молия бўлимлари томонидан декабрь ойининг 5 санасига қадар, ойлик маошлари билан боғлиқ қарздорликлар тўлаб берилишини маълум қиламиз.

Андижон вилояти ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram