Matbuot kotibi | Andijon viloyati hokimligi
114 subscribers
462 photos
83 videos
218 links
Andijon viloyati hokimi matbuot kotibining rasmiy kanali
Download Telegram
#live

Айни дақиқаларда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида бўлиб турибди. Институт Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этаётган вилоят раҳбари якунига етаётган 2021 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган ютуқлар, бажарилган ишлар ва камчиликларни таҳлил этмоқда.

https://myurls.co/matbuot_kotibi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ва мазкур спорт турининг рапид йўналишида жаҳоннинг энг ёш чемпиони сифатида эътироф этилган Нодирбек Абдусатторов «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди ҳамда Президентимиз кўрсатмаси билан унга Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон совға қилинади.

Указом Президента Республики Узбекистан Нодирбеку Абдусатторову, победившему на чемпионате мира по шахматам в польском городе Варшаве и признанному самым молодым чемпионом мира по рапиду, присуждена государственная премия "Мард ўғлон", по указанию Президента ему будет предоставлена в дар двухкомнатная квартира в Ташкенте.
Yangi yilingiz muborak bo'lsin...
2022 yilda oilangizga baxt, omad va xotirjamlik tilab qolamiz...

https://myurls.co/matbuot_kotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент 2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб номлашни таклиф этди.

Шавкат Мирзиёев бундай ном танлашда кенг жамоатчилик фикри инобатга олинганини таъкидлади.

https://myurls.co/matbuot_kotibi
❗️Bugun soat 19:00da "Yosh kitobxon" tanlovi yuzasidan ovozli suhbat bo‘lib o‘tadi

Ushbu suhbatda Siz tanlov yuzasidan o‘zingizni qiziqtirgan barcha savollarga ekspertlar tomonidan javob olishingiz mumkin.

Ishtirok etish uchun havola:
👉 https://t.iss.one/yoshkitobxonuz?livestream

Telegram sahifamiz👉@yoshlaragentligi
Forwarded from Hudud Inform
❗️Ижтимоий тармоқлар ва Telegram-каналларда янги қонун кучга кириши натижасида эндиликда барча телефон қўнғироқлари ёзиб олиниши ва барча ижтимоий тармоқ саҳифалари кузатув остида бўлиши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди.

⚖️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

https://t.iss.one/hudud_inform
14 ЯНВАРЬ – ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ...

Вилоят ҳокимлигида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Иштирокчилар оркестр садолари остида кутиб олинди.

Жараёнда вилоят ҳокимининг ёрдамчиси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мавлуда Низомова бошчилигидаги хотин-қизлар барчани қутлаб, байрам табрикларини йўлладилар.

https://myurls.co/matbuot_kotibi
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ...

Андижон вилояти ҳокимининг 2022 йил 11 январдаги 1-1-0-F/22 сонли Фармойишига асосан ҳудуддаги 887 та маҳаллага ҳоким ёрдамчилари лавозимга тайинланиб, шу кундан эътиборан фаолият бошладилар. Улар маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланадилар.

Ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш ҳар чорак якунлари бўйича ишда юқори натижаларга эришган ҳоким ёрдамчиларини Миллий кадрлар захирасига киритилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижонда ҳоким ёрдамчилари қандай вазифалар бажаради?

Батафсил: kun.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижонлик ёшлар учун халқаро имтиҳон тизимларида тўлаб берилган компенсация маблағлари қанча?

2021 йилда ишга тушган IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT каби халқаро имтиҳон тизимлари компенсацияси ҳақида хабар берилган эди. Таҳлилларга кўра, Андижон вилоятида IELTS бўйича компенсация олган ёшлар сони 104 нафарни ташкил этиб, жами тўланган компенсация маблағлари 196 млн 858 минг 351 сўмни ташкил этади.

2022 йил, 1 январдан араб, хитой, француз, рус, испан, корейс, япон, итальян, турк ва немис тиллари бўйича 13 та халқаро имтиҳон тизимларида ҳам юқори натижага эришган ёшларнинг имтиҳон харажатларини компенсация қилиб бериш тизими ишга тушганлигини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from Hudud Inform
#Андижон_вилояти

Андижонда «Ҳоким ёрдамчилари» фаолиятини бошлади

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари 11 январдан ўзларига бириктирилган маҳаллаларда хизмат вазифаларини бажаришга киришди.

Вилоятда жорий йил январь ойи якунига қадар ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими жорий этилади.

Ушбу тизим асосида ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги мониторинги амалга ошириш билан бир қаторда ҳар чорак якунлари бўйича ишда юқори натижаларга эришган ҳоким ёрдамчилари Миллий кадрлар захирасига киритилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#юксак_мукофот

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан;

🏅"Содиқ хизматлари учун"
медали:

Бўстон тумани прокурори -
Fуломжонов Зафарбек Fуломжонович,

🏅"Шуҳрат" медали:

Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув отряди йўриқчи-қутқарувчиси - Низомов Хурсандбек Толибжоновичлар тақдирландилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги юксак мукофот билан тақдирланганларни самимий муборакбод этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида мактабларда, айниқса ихтисослаштирилган мактабларда таълим ва тарбия сифатини тубдан ошириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

При Президенте Шавкате Мирзиёеве проходит совещание, посвященное приоритетным задачам кардинального повышения качества школьного образования и воспитания, особенно в специализированных школах.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
Аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ҳозиргидан 2 баробар ошириш Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги олдида турган асосий вазифа этиб белгиланди.
Пойтахтимизда жамоат транспортини ривожлантириш концепциясини қайта кўриб чиқиб, кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по развитию общественного транспорта в городе Ташкенте.
Главной задачей Министерства транспорта и хокимията Ташкента определено повышение уровня пользования общественным транспортом в 2 раза.
Поручено пересмотреть концепцию развития общественного транспорта столицы и провести ее широкое общественное обсуждение.

#Mirziyoyev #taqdimot #jamoattransporti #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter