PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.63K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Пскентда автомобилларни синовдан ўтказиш базаси ташкил этилади

Бу Марказий Осиё бўйича шу турдаги ягона база бўлиши, маҳаллий ва импорт автомобилларни тест қилиш харажатлари 80 фоизга қисқариши айтилмоқда.

👉 https://kun.uz/16927497

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Пскент туман ФВБ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳага муносабат билдирди

📌 Унда ёзилишича, 2020 йил 22 октябрь куни соат тахминан 22:30 ларда Пискент туманида жойлашган "Пискент ишонч барака" ишлаб чиқариш кооперативи ҳудудидаги 11-сонли пахта ғарамидан қайта ишлаш мақсадида RBX (пахта титиш мосламаси) ёрдамида олинаётган вақтида аппаратнинг мотор қисмида электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин келиб чиққан.

♨️ Ҳодиса туман ФВБ ёнғин қутқарув қисми томонидан тезда бартараф этилган. Етказилган зарарни аниқлаш бўйича махсус техник комиссия тузилиб, суриштирув ишлари олиб борилган. Натижада пахта ғарами устидаги «брезент» ва 41 кг пахта ёнғиндан зарарлангани аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилган.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

⚡️Ангрен шакар МЧЖдаги вазият ҳақида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов муносабат билдирди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#билдириш

⚡️Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар диққатига!

❇️ Бугун, 30 октябрь куни 30-сонли Мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодларни саралаш бўйича танловнинг туман босқичи ўтказилади.

❗️Ушбу танловда иштирок этиш истагини билдирган хотин-қизлар бугун, соат 11:00 да ижод намуналари билан Мусиқа ва санъат мактабига боришлари мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_изидан

Пискент тумани "Холиқберди" маҳалласида истиқомат қилувчи М.Бўриева оилавий шароити оғирлиги сабабли ёрдам сўраб мурожаат қилган.

🔎Мурожаат юзасидан туман ҳокими ўринбосарлари С.Исақулов, А.Деҳқонов, ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Б.Озодов, бош имом-хатиб З.Қудратов, МФЙ раиси, "Пискенттумангаз" филиали мутасаддилари иштирокида мутожаатчининг хонадонига бориб ўрганилди.

📌М.Бўриева касалманд онаси, нафақадаги отаси ва 1 нафар фарзанди билан яшаб келаётгани, табиий газдан 1 млн 600 минг сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. Суҳбат давомида истеъмолчи сифатида фойдаланган газ учун тўловларни амалга ошириши кераклиги тушунтирилди. Моддий шароитини ҳисобга олиб, маҳалладаги ҳомий тадбиркорлар орқали қарздорликнинг ярмини тўлашга ёрдам кўрсатилиши, сўнг табиий газ улаб берилиши маълум қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мавсум

Заъфарон қийғос гуллади

🌸Пискент тумани "Култепа" МФЙда афғонистонлик инвесторлар томонидан доривор гиёҳ - заъфарон (шафран) етиштириш йўлга қўйилган эди. Айни вақтда 4 гектар майдонда заъфарон қийғос гулга кирди.

💰"Турон бизнес лимитед" МЧЖ раҳбари Ходи Абдул Ходининг сўзларига кўра, бу йил Туркия ва Эронга заъфароннинг ҳар килограммини 8 минг АҚШ долларидан экспорт қилиш учун шартномалар имзоланган. Келгусида ўсимлик етиштириш ҳажми салмоқли даражада ортгач, Покистон, Арманистон, Германия ва Саудия Арабистони давлатларига ҳам экспортга йўналтирилиши режалаштирилган.

Лойиҳани амалга ошириш учун 1 млн 400 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри инвестиция жалб этилиб, истиқболда 14,95 гектар майдоннинг барчасига шафран экилади. Айни вақтда 40 нафарга яқин хотин-қиз иш билан банд.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#биласизми

Заъфарон – олтинга тенг зиравор

Қадимда бу ўсимликдан тиббиёт ҳамда таомларга хуш таъм беришда фойдаланишган.

Заъфароннинг доривор хусусиятлари ҳақида милоддан аввалги 2600 йилда Хитой тиббий китобларида, Миср папирусларида ёзиб қолдирилган. Қадимги Римда заъфарон ёрдамида кўз касаллиги – катарактани даволашган ва зидди заҳар сифатида қўллашган.

Бобокалонимиз Ибн Сино заъфарондан сил касаллигини даволашда фойдаланганлиги ҳақида маълумотлар бор. Буюк ҳакимнинг таъкидлашича, заъфарон (дамламасини) ичиш инсонни ёшартиради, рангни тиниқлаштириб, кўзни равшан қилади, юракни қувватлантиради.

Заъфарон гули таёқчаларидан олинган табиий маҳсулот таркибида минераллар калий, калций, магний, натрий, темир моддаси, қанд, эфир мойи, фосфор, ранг берувчи ва азотли моддалар, витаминлар бўлиб, репродуктив саломатлик учун жуда самарали ҳисобланади.

Заъфарон зиравор сифатида ишлатилганда у таомга мазали таъм берибгина қолмай саломатлик учун ҳам кони фойда қилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthok
Таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Шу мақсадда ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳаси, соҳадаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари аввало мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади.
Бу борада халқаро тажрибани ўрганиш, педагог кадрларни тайёрлаш методикасини ҳам янгилаш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы образования и воспитания. Обсуждены соответствующий проект указа Президента, актуальные задачи сферы.
Глава государства отметил необходимость пересмотра учебной нагрузки и количества уроков в школах, создания методики обучения, ориентированной на побуждение учащихся к мышлению.
Поставлена задача изучить международный опыт, обновить методики подготовки педагогических кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #talim #tarbiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter