PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#xotira

Ёди ҳамиша ёдда...

Самарқандда Улуғбек кўз ёшига чўмдим мен,
Лавҳ-ул маҳфузни ўйлаб, Ҳақ амрига кўндим мен.
Ер усти бойликларин тортар экан ер ости,
Ҳизр ёнига нодир хазинамни кўмдим мен.

Яна тонглар отиб кун кулгайми - кулмагайми?
Кимни бой берди дунё, билгайми - билмагайми?
Сайёралар юз йилда ёзаркан бир дастурхон,
Бундай меҳмон минг йилда келгайми-келмагайми?

Регистон майдонида туш кўргандай юрдим мен,
Уйғонай деб юзимга кўз ёшдан сув урдим мен.
Шоҳизинда ёнида фариштадай оқсоқол,
“Етим қолдим, отам”лаб, бўзлаганин кўрдим мен.

Чақмоқдек мусибатга тоғ-у тошдек бардош бор,
Елкангга бошин қўйган қавми инсон, қардош бор,
Отанинг ғоялари қоялардек мангулик,
Шери мардга муносиб арслонпанжа издош бор.

Юракларга қувватдир ёниқ шон-у шукуҳи,
Бирлаштирди ҳаттоки элни қайғу - андуҳи,
Ёди ҳамиша ёдда, исми тилларда дуо
Ҳумо қушга айланиб, ёғду сочади руҳи.

Иқбол Мирзо.