PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.71K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#комиссия_баёноти

Пискент туманида эпидемиологик вазият ҳақида маълумот
(2020 йил 19 август ҳолатига)


🔴 Бугун кун давомида 12 нафар фуқарода COVID-19 инфекцияси аниқланган.

6 нафар фуқаро тўлиқ соғайди (жами 225 нафар);
🔶 Беморлар сони - 28 нафар;
Шундан,
🔶 уй шароитида даволанаётганлар - 28 нафар (аломатсиз, енгил турдаги).

🔶 Карантинда бўлиб турган хонадонлар - 65 та (399 нафар фуқаро)

СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ - 87%

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент_тумани
#брифинг

📌Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов иштирокида брифинг ташкил этилди. Унда коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.

☑️Хусусан, инфекция тарқалишига қарши кураш, соғлиқни сақлаш тизими моддий техник базасини бойитиш мақсадида маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 1 млрд 190 млн сўм маблағ йўналтирилди.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва вақтинча ишсиз фуқароларга 1 млрд 426 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

❇️ 243 та хўжалик субъектларидан 192 тасининг фаолияти карантин талаблари асосида ташкил этилди. Айни вақтда қолган 51 та субъект ҳам иш бошлади.

♻️Шунингдек, 440 та корхона ва жисмоний шахсларга 10 млрд 33 миллион сўм кредит ёрдами кўрсатилди.

📽Батафсил видеолавҳада👆

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#антикоронавирус
#дезинфекция

Карантин қоидаларининг юмшатилиши карантин тугатилди, дегани эмас. Туманда пандемияга қарши курашда фидойилик кўрсатган СЭОМ ходимлари томонидан зарарсизлантириш тадбирлари асло камайтирилмади.
Профилактика тадбирлари қатъий тартибда мунтазам ўтказилмоқда.

Бугун, 19 август куни ҳам жами 6420 м кв майдон хлорли эритма билан дезинфекция қилинди:

🏥 1та даволаш муассасаси
2 та бозор ва савдо муассасаси
🏫 11 та ташкилот ва муассаса (ҳокимият, банк, ИИБ ва бошқа)
🛣 2 та марказий кўча
🏘 2 МФЙ идораси
⭕️ 9 карантин ҳудуди

Шунингдек, аҳоли гавжум масканларда, маҳалла фуқаролар йиғинларида карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

@piskenthokimligi
#тилга_эътибор

Туманда "Давлат тили ҳақида"ги Қонун ижросини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда

Ташкилот ва корхона, савдо шохобчалари фасадига, кўчаларга ўрнатилган ташқи рекламалар мазмунини "Давлат тили ҳақида"ги Қонун талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида вилоят кенгаши депутати З.Иброҳимова, Миллий тикланиш демократик партияси туман кенгаши раиси Д.Ҳакимова ва бошқа масъуллар иштирокида туман марказидаги ташқи ёзувлар ўрганилди.

Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар юзасидан тадбиркорлар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Камчиликларни қисқа фурсатларда бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Белгиланган муддатларда қайта ўрганиш ишлари олиб борилиши, ўзгартириш кузатилмаган ҳолатда белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

@piskenthokimligi
Бугунги видеоселектор бошида давлатимиз раҳбари пандемия билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
Вазият ижобий томонга ўзгараётгани, лекин шифокорлар тавсияларига, қатъий эҳтиёт чораларига риоя қилинмаса, давлат карантин чекловларини қайтадан татбиқ қилишга мажбур бўлиши қайд этилди.
Пандемия шароитида Мустақиллик байрамини кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

В начале сегодняшнего видеоселекторного совещания глава государства затронул положение дел с пандемией.
Отмечено, что ситуация начинает меняться в положительную сторону, однако в случае несоблюдения рекомендаций врачей, мер предосторожности, государство будет вынуждено вновь ввести ограничительные требования.
Рассмотрены вопросы празднования Дня независимости исходя из реалий пандемии, главным образом в семейном кругу.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter