PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
"Сувоқова" таъмирлашни бошлади

Кеча ижтимоий тармоқда Пискент тумани Амир Темур кўчасида ичимлик суви қувури ёрилгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Айни вақтда "Сувоқова" корхонаси ишчилари томонидан қувурни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу ўринда айтиш жоизки, шаҳар аҳолисини ичимлик суви билан таъминловчи қувурлар 35-40 йиллар аввал қурилган бўлиб, маънан эскиргани, ёз мавсумида сув босими кучайтирилгани туфайли авария ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда.

"Сувоқова" корхонаси раҳбари в.б. Бегзод Қодировнинг сўзларига кўра, бундай ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш мақсадида туман маркази бўйлаб 10,8 км ичимлик суви тармоқлари ҳалқалаштириш йўли билан монтаж қилинмоқда. Айни вақтда қурилиш-монтаж ишлари 90 фоиз битказилган.

Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


@piskenthokimligi
#сарҳисоб

🌾Туманимиз ғаллакорлари ғалла етиштириш режасини муваффақият билан уддаладилар.

Жорий йилда 9 минг 100 гектар ерда деҳқончилик қилган ғаллакор фемерлар белгиланган 30 033 тонна ўрнига 30 222 тонна буғдой топшириб, режани 100,6 фоизга адо этдилар.

Ризқу рўзимиз бунёдкорлари томонидан давлатимиз омборларига 27 214 тонна товар дон, 2819 тонна сара уруғлик топширилди.

Улкан хирмон бунёд этишда тажрибали фермерлар "Хайдаров Музаффар", "Турматов Эркин", "Отақўзиев Нурали", "Абдурасул Отабоев", "Искандар Абдунабиев", "Ибодуллаев Мирзомиддин", "Пискент агро барака", "Пискент дўст агро" фермер хўжаликларининг ҳиссаси катта бўлди. Уларнинг меҳнати билан ҳосилдорлик 74 центнерга етказилди.

Айни вақтда далада ҳосил мўл, ўрим-йиғим ишлари давом этмоқда...

@piskenthokimligi
🔺Шу йилнинг 3 июль куни мамлакатимизда 318 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 273 нафари Карантин муассасаларида, 45 нафари аҳоли орасида (шундан 37 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида) аниқланган.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун юртимиз тиббиёт муассасаларида 217 нафар фуқаро (Тошкент шаҳрида 212 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар) соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 9396 нафар бемордан 6251 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3116 нафар бемордан 16 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 41 926 нафар, стационар карантинда эса 22 438 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
@pisknthokimligi
Рустам Холматов вилоят ҳокимлиги аппарати ишчи-ходимлари учун махсус йиғилиш ўтказди. Мазкур йиғилиш тафсилотларини Kun.uz сайтида ўқишингиз мумкин.

▪️Вилоят ҳокимлиги аппарати ходимлари – кичкина одам эмас.

▪️ Раҳбар ўзгарганда йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун ким жавобгар? Ўз устида ишламайдиган ходимларга қандай чоралар кўрилади?

▪️ Ҳокимлик структурасида ишлаб, коррупция ботқоғига ботиб қолишдан киши ўзини ниҳоятда эҳтиёт қилиши, охир-оқибат ўзи, яқинлари бошига бало келтиришдан қандай сақланиши лозим?

▪️ Ҳокимиятда ишлайдиганларнинг оила аъзолари уларнинг номини айтиб, айрим ишларини тезроқ, осонроқ ҳал қилишга интилсажамиятда нотенглик юзага келади. Бу борада вилоят ҳокими қандай фикрда?

▪️Нега Рустам Холматов вилоят ҳокимлигида ишловчи ҳар бир ходим ўз оила аъзолари, яқинлари билан жиддий суҳбатлашиб олишни тавсия қилди?

▪️Тошкент вилояти ҳокимлиги пандемия шароитида қандай ишлаяпти ва бу қониқарлими?

▪️Ҳокимлик тизимида электрон ҳужжат айланиши, ижро жараёни устидан тўлиқ ва сифатли назорат ўрнатишнинг жорий тартиби нега танқид қилинди?

▶️Мазкур йиғилиш тафсилотлари баён қилинган мақолани батафсил ўқиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#мурожаат_ва_ечим

Пискент ариғига сув келди

Туманимизнинг "Майлобод" ва "Бекобод" маҳалласи аҳолисидан бу ҳақда кўплаб мурожаатлар бўлди. "Piskent hayoti" газетасининг телеграм каналида ҳам "Пискент" ариғига сув келмаётгани ҳақидаги мақола эълон қилинди.


Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги назоратига олинди. Ҳолат бўйича Пискент туман ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари С. Исақулов Ирригация бўлими бошлиғи Илёс Ғофуров ва бўлим гидрометр мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи томонидансув иншоотидаги мавжуд аҳвол ўрганилди.

"Пискент" ариғи 5 км 200 м узунликда бўлиб, 3 км қисмидан туманимизнинг "Майлобод" ва "Бекобод" маҳалласи аҳолиси фойдаланади. Сув манбааси Оҳангарон дарёси бўлиб, 2 км дан ортиқ қисми "Ўзбекистон мустақиллиги" ҳудудидан оқиб ўтади.

Ариқнинг ушбу қисми жар ва нотекис релъефли ҳудуд бўлгани учун техника воситалари жалб этилиб, 15 кун давомида тозалаш ишлари олиб борилган.
Айни вақтда тозалаш ва таъмирлаш ишлари якунланди. "Пискент" ариғига сув келган.

Шу ўринда "Майлобод" ва "Бекобод" маҳалласи аҳлига ариқнинг ҳудуддан оқиб ўтувчи қисмидатозаликка риоя қилиш, маиший чиқиндилар ташланишини назоратга олишни тавсия этиш ўринли. Чунки ўрганиш жараёнида ариқ бўйлаб айрим жойларда турли маиший чиқиндилар, елим идишларга тўлган ҳолатлар ҳам кузатилди.

Аҳоли томорқаларига туташ ва маҳалланинг тор кўчаларидан ўтган қисмлари эса торайиб кетган. Ҳовлисига сув очган айрим хонадон эгалари эса ариқни уч-тўрт кетмон уриб, лою чиқиндидан тозалашни хаёлига келтирмаган.

Пискентнинг энг қадимий масканларидан бўлган ушбу маҳалла одамларига сувга аҳлат ташлаш оғир гуноҳ саналиши ҳақида эслатиш ортиқча, аслида. Оби ҳаёт бўлган сувнинг равон оқишидан энг аввал шу жой аҳолиси манфаатдор. Аксарият одамлар қувурдан етказилаётган ичимлик сувига қаноат қилиб яшайди. 27 маҳалланинг саноқлисигина ариқлардаги беминнат сувдан фойдаланиш имкониятига эга.
Шундай экан, олдингиздан оққан сувнинг қадрига етинг!

Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@piskenthokimligi
#табриклаймиз

Пискент тумани ҳокимлиги жамоаси ёш, интилувчан ва салоҳиятли мутахассис Ахёрхон Саидахраловни таваллуд куни билан табриклайди.
Меҳнат фаолияти ва шахсий ҳаётида муваффақият доим ҳамроҳ бўлишини тилаймиз. Узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, эзгу ниятларига етишига тилакдошмиз.

@piskenthokimligi