PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#расмий

Коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича туман штаби
АХБОРОТИ


Пискент туманида 8 июнь соат 19:00 ҳолатига 139 хонадонда жами 316 нафар фуқаро уй карантинига олинган (+210 нафар фуқаро тиббий кузатувга олинган). Бугун кузатувга қўйилган 210 нафар фуқаронинг барчасидан вирусологик таҳлиллар олинган. Карантинда бўлиб турган фуқароларда касаллик белгилари аниқланмаган. Инфекция аниқланган фуқаро Вирусология илмий-текшириш институтига юборилган.

Дезинфекция ишларига Санитария эпидемиологик осойишталиги маркази, Дезинфекция бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 37 нафар ходими жалб этилган. Кун давомида 2 тиббий муассаса, 5 та бозор ва савдо шохобчаси, 5 та ташкилот биноси, карантинга олинган хонадонлар ҳудуди, 328 та транспорт воситаси, 2 та марказий кўча, жами 349 объектнинг 27 796 м кв майдони хлорли эритма билан дезинфекция қилинди.

Бугун “Тозалик куни” сифатида туман Деҳқон бозори тўлиқ дезинфекция қилинди.

14 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Даладан дастурхонга” шиори остида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари фаолияти санитария талаблари асосида олиб борилмоқда.

Санитария эпидемиологик осойишталик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида марказга кириш ва чиқиш вақтинча чекланди. Амир Темур кўчаси “Саид” чорраҳаси ҳамда Бобур кўчаси “Бирлик” чорраҳаси блок постлари орқали ҳудудга кириб-чиқаётган ҳар бир транспорт воситаси учун санитария назорати ўрнатилиб, дезинфекция қилинади. Марказий А.Темур, Бобур кўчалари ва туташ ички кўчаларда эҳтиёт чораси сифатида ҳаракат чекланди. (“Бирлик” МФЙ Ибн Сино кўчаси, “Ойбек”, “Митан”, “Мўминобод”, “Майлобод” маҳаллаларидан марказга олиб чиқувчи кўчалар).

Бугун ИИБ ва ДСЭНБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд натижасида карантин қоидаларини бузган 40 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди(карантин бошидан буён 1552та)

Ҳурматли фуқаролар!
Айни вақтда туман ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида кучайтирилган тартиб ўрнатилган бўлиб, карантин тартибига тўлиқ риоя қилинг! Карантин қоидаларини бузган фуқароларга тегишли тартибда жавобгарлик белгиланиши ҳақида эслатиб ўтамиз.

@piskenthokimligi
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


➡️ https://bit.ly/30hFh1v

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#биласизми?

Қуйидаги солиқ турлари бўйича тушумлар туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ўтказилади:

👉жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

👉жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

👉жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

👉сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

👉қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно.


("2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни).

@piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев ахборот технологиялари соҳасидаги тақдимотлар билан танишди.
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича ўқитишни такомиллаштириш, талабаларнинг малакасини ошириш вазифалари белгиланди.
“Электрон ўқитиш дастури”ни битирганларни давлат ва хўжалик муассасаларига ишга олиш зарурлиги таъкидланди.
Ҳудудларда IT парк филиаллари ва ўқув марказлари очиш, соҳа мутахассисларига шароит яратиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о ходе развития сферы информационных технологий.
Поставлены задачи по совершенствованию проекта "Один миллион программистов", повышению навыков студентов в данной области.
Отмечена необходимость трудоустройства выпускников курсов "Программы электронного обучения" в государственных и хозяйственных организациях.
Даны поручения по открытию филиалов IT-парка и учебных центров в регионах, созданию условий для специалистов сферы.

#Mirziyoyev #yigilish #AKT #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун мамлакатимизда 109 ҳолатда касаллик қайд этилган. Карантин муассасаларида – 39 нафар, аҳоли орасидан (Тошкент шаҳрида –54 , Навоий вилоятида-5, Тошкент вилоятида – 4, Наманган вилоятида - 3) 66 нафар ва 4 нафар хориждан мамлакатимиз худудига кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасидан аниқланди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун 3 нафар фуқаро соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4440 нафар бемордан 3357 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1065 нафар бемордан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Шу кунгача жами 444 715 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 399 413 нафари карантиндан чиқарилган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 23 549 нафар, стационар карантинда эса 21 753 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Манба: @ssvmatbuotkotibi
@piskenthokimligi
#Биласизми

Транспорт воситаларига давлат рақами белгиларини берганлик учун тўловлар миқдори

Манба: huquqiyaxborot
@piskenthokimligi
#антикоронавирус

Ҳурматли тумандошлар!
Карантин вазиятида уйда қолиб, мурожаатларингизни ҳокимлик масъулларига юқоридаги телефон рақамлари орқали етказишингиз мумкин.

Ўзингизни асранг, уйда қолинг!

@piskenthokimligi
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ коронавирус тарқалиши ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлилидан келиб чиқиб, карантин чекловлари жорий йил 8 майидан бошлаб қуйидаги учта тоифага кирувчи ҳудудларга ажратилиб, босқичма босқич бекор қилиб борилади.

🔴 Биринчи — "қизил"
тоифадаги ҳудуд — охирги 14 кун ичида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланган ҳудудлар:

Қорақалпоғистон Республикаси,
Андижон,
Наманган,
Фарғона,
Самарқанд,
Тошкент,
Бухоро ва
Сирдарё вилоятлари.

🚫 Бунда "қизил" ҳудудда мавжуд карантин чекловлари сақлаб қолинади ҳамда вазиятга қараб қайта кўриб чиқилади.

❗️"Қизил" ҳудудларда қуйидаги фаолият турларига РУХСАТ БЕРИЛАДИ:

🔹 озиқ-овқат савдо дўконлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдо дўконлари, қурилиш материаллари бозорлари, тикувчилик ва бичувчилик цехлари, тижорат банкларининг объектлардаги шаҳобчалари (кассалари), кимёвий тозалаш, нотариал идоралар, адвокатура ва суғурта ташкилотлари, пойабзал таъмирлаш устахоналари, чорвачилик, терини қайта ишлаш корхоналари, тезкор овқат тайёрлаш нуқталари (етказиб бериш ва олиб кетиш учун), тиббиёт муассасалари фаолияти;

🔹 қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш, жойларга етказиш ва сотиш, уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш, автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш, ҳунарманд ва усталар, улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш;

🔹 объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, якка тартибдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари, етказиб бериш хизмати;

🔹 кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани сақлаган ва ниқоб таққан ҳолда сайр қилиш.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
😷 Олимлар ниқоб тақиш касаллик аломати бўлмаган беморлардан Covid-19 юқтирмаслик учун ниҳоятда зарурлигини таъкидлашмоқда.

🦠 Коронавируснинг ҳаво томчилари орқали юқиши аҳоли орасида касаллик тез суръатларда кўпайиб кетишига олиб келади.

〰️〰️〰️〰️

😷 Ученые предупреждают, что ношение масок крайне необходимо для предотвращения возможного заражения Covid-19 от бессимптомных пациентов.

🦠 Передача коронавируса воздушно-капельным путем приводит к быстрому росту случаев среди населения.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#хавфсизлик

🌐 Коронавирус бўйича хавфсизлик рейтингида Ўзбекистон 121-ўринни эгаллади

📌Рейтингга 200 та давлат киритилган. Ушбу рейтинг 130 та сифат ва миқдор кўрсаткичлари ҳамда 11400 дан кўпроқ банд бўйича тузилган. Унда давлатлар киритган карантин чоралари самарадорлиги, улар олиб бораётган мониторинг, ташхислаш, соғлиқни сақлаш тизими тайёрлиги ва бошқа омиллар ҳисобга олинган.

📑 Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон 10-ўринни, умумий рейтингда эса 121-ўринни эгаллаган. Қўшни давлатлардан Қозоғистон 71-ўринни, Қирғизистон 108-ўринни, Тожикистон 124-ўринни ва Туркманистон 131-ўринни эгаллаган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ғалла_2020

Тошкент вилоятининг Пискент туманидаги «Мустақиллик», «Навоий», «Охунбобоев», «А.Дўсбеков», Оҳангарон туманидаги «Ғаллақудуқ», «Шодмалик», Бекобод туманидаги «Тўйчибой Муҳаммад агро» каби фермер хўжаликларидаги пишиб етилган ғаллазорларда ўрим-йиғим ишлари жадал кетмоқда.

Батафсил🔽
https://www.xs.uz/uzkr/post/halollik-khirmonning-barakasidir