PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#расмий

ДИҚҚАТ!

Бугунги кунда карантин сабаб туманимизда нечта блокпостлар ташкил этилган? Қайси ички йўллар беркитилган? Дезинфекция ишлари қай даражада ташкил этилмоқда? Туманнинг қайси ҳудудларида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилган?

Ушбу саволларга жавобан коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича туман штабининг ахбороти узатилади. Кузатинг...


@piskenthokimligi
#дезинфекция

Пискент тумани ТТБ Туғруқ уйи, Кўп тармоқли марказий поликлиникада олиб борилаётган дезинфекция ишларидан лавҳалар.

@piskenthokimligi
Forwarded from Times.uz
⚡️Махсус карантин зонасидаги кўнгилли ҳамширада коронавирус аниқланди

Ўрта Чирчиқ тумани махсус карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаб келган, туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ уйида ҳамшира бўлиб ишловчи аёлдан коронавирус инфекциясига гумонланувчи сифатида таҳлиллар олинганда, «мусбат» натижа аниқланган.

Туғруқ уйи 7 июнь куни профилактик дезинфекция тадбирлари ўтказиш учун ёпилган.

🚧 Беморнинг яшаш хонадони, у билан бирламчи мулоқотда бўлган ишчи-ходимлар, оила аъзолари уй шароитида 14 кунлик тиббий кузатувга олинди.

🚫 Ҳамширанинг оила аъзолари ишлайдиган гўзаллик салони фаолияти тўхтатилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#фото_факт
#дезинфекция

Пискент тумани Деҳқон бозори тўлиқ дезинфекция қилинмоқда. Марказий кўчалар хлорли эритма билан зарарсизлантирилиб, карантинга олинган хонадонларда профилактика тадбирлари, санитар тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

@piskenthokimligi
#расмий

Коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича туман штаби
АХБОРОТИ


Пискент туманида 8 июнь соат 19:00 ҳолатига 139 хонадонда жами 316 нафар фуқаро уй карантинига олинган (+210 нафар фуқаро тиббий кузатувга олинган). Бугун кузатувга қўйилган 210 нафар фуқаронинг барчасидан вирусологик таҳлиллар олинган. Карантинда бўлиб турган фуқароларда касаллик белгилари аниқланмаган. Инфекция аниқланган фуқаро Вирусология илмий-текшириш институтига юборилган.

Дезинфекция ишларига Санитария эпидемиологик осойишталиги маркази, Дезинфекция бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 37 нафар ходими жалб этилган. Кун давомида 2 тиббий муассаса, 5 та бозор ва савдо шохобчаси, 5 та ташкилот биноси, карантинга олинган хонадонлар ҳудуди, 328 та транспорт воситаси, 2 та марказий кўча, жами 349 объектнинг 27 796 м кв майдони хлорли эритма билан дезинфекция қилинди.

Бугун “Тозалик куни” сифатида туман Деҳқон бозори тўлиқ дезинфекция қилинди.

14 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Даладан дастурхонга” шиори остида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари фаолияти санитария талаблари асосида олиб борилмоқда.

Санитария эпидемиологик осойишталик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида марказга кириш ва чиқиш вақтинча чекланди. Амир Темур кўчаси “Саид” чорраҳаси ҳамда Бобур кўчаси “Бирлик” чорраҳаси блок постлари орқали ҳудудга кириб-чиқаётган ҳар бир транспорт воситаси учун санитария назорати ўрнатилиб, дезинфекция қилинади. Марказий А.Темур, Бобур кўчалари ва туташ ички кўчаларда эҳтиёт чораси сифатида ҳаракат чекланди. (“Бирлик” МФЙ Ибн Сино кўчаси, “Ойбек”, “Митан”, “Мўминобод”, “Майлобод” маҳаллаларидан марказга олиб чиқувчи кўчалар).

Бугун ИИБ ва ДСЭНБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд натижасида карантин қоидаларини бузган 40 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди(карантин бошидан буён 1552та)

Ҳурматли фуқаролар!
Айни вақтда туман ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида кучайтирилган тартиб ўрнатилган бўлиб, карантин тартибига тўлиқ риоя қилинг! Карантин қоидаларини бузган фуқароларга тегишли тартибда жавобгарлик белгиланиши ҳақида эслатиб ўтамиз.

@piskenthokimligi
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


➡️ https://bit.ly/30hFh1v

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#биласизми?

Қуйидаги солиқ турлари бўйича тушумлар туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ўтказилади:

👉жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

👉жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

👉жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

👉сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

👉қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно.


("2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни).

@piskenthokimligi