PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Ёшлар_иттифоқи
#биз_биргамиз
#мурувват

Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Фарида Бойматова ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши фаоллари бугун маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 10 нафар кам таъминланган аҳоли вакилларига озиқ - овқат ва тиббий-гигиеник воситалар жамланмаси тарқатдилар.
Шунингдек, карантин қоидаларига риоя қилиш бўйича тарғибот олиб бордилар.

@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#биз_биргамиз
#мурувват

Пискент туманидаги 79-сонли махсус мактаб-интернатида истиқомат қилаётган тарбияланувчиларнинг хавфсизлиги, саломатлиги, қулай ва тўкин шароитда яшаши учун барча зарур тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугун Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бўлими, давлат солиқ инспекцияси ва ҳомийлар томонидан зарур озиқ-овқат, гўшт маҳсулотлари ва ҳимоя ниқоблари етказиб берилди.

@piskenthokimligi
#мурувват

"Минг оилага минг туҳфа" акцияси доирасида бугун яна икки оилага соғин сигирлар хадя қилинди.

@piskenthokimligi
#мурувват

Минг оилага минг туҳфа

Халқ бир бурдадан берса, тўйдиради, деган мақол нақадар топиб айтилганини бугунги кунимиз исботламоқда. Тўкис ва беташвиш вақтларда ўзи ҳақида кўпам ошкор этмаган оддий одамлар ҳозир пандемия хавф солган вақтда ночорларга беғараз ёрдам қўлини чўзиб саховатли инсон қиёфасида намоён бўлмоқда.

Вилоятимизда хайрли ишларни бошлаб берган "Минг оилага минг туҳфа" акцияси доирасида Пискентда ҳам эҳтиёжманд оилаларга соғин сигир олиб беришдек савоб иш бошланганди. Бу ишга туман ҳокимлиги ва саховатли фермерлар ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқдалар.

Акция доирасида бугун тумандаги яна икки хонадондаги кўнгли ярим инсонларнинг кўнглига нур, хонадонига қут-барака кирди. Миришкор фермер Омон Камолов хайрли ташаббус ҳақида эшитгач, анча қийналиб яшовчи қўшниси Адҳам Аҳмаджоновга соғин сигир
ҳадя қилишни ўйлади. Эзгу ишни вилоят ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Озода Парпибоева ҳам қувватлади:
-Бу эзгу тадбир вилоятимизнинг барча туманларида қулоч ёзган. Соғин сигирлар хонадон эгаларига ўзини тиклаб олиши учун берилган бир имеониятдир. Бу оилаларнинг эртанги куни билан ҳамиша қизиқамиз, хабардор бўламиз.

А.Аҳмаджоновга GRAND PHARM МЧЖ вакили Мирзоҳид Муҳаммедов томонидан 8 хил озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тақдим этилди.

Хайриянинг хайрли қадами "Новкент" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ҳусановлар хонадонига ҳам кириб борди. Асли сурхондарёлик бу оила турмуш машаққатлари сабаб Пискентга келиб қолган. "Дониёр қурилиш сервис" чорва фермаси раҳбари Ҳусниддин ва оиласини бошпана, иш билан таъминлаган эди. Бугун бошланган савобни давом эттирди: мусофирликдаги хонадон фарзандларининг ризқи бутун бўлишини ўйлаб, соғин сигир совға қилди. Туман ҳокими ўринбосари Абдулла Деҳқонов уларнинг турмуш шароитини ўрганиб, рўзғор учун энг зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

-Дунёда яхши одамлар кўп экан! - дейди ногирон кўзларидан сизган ёшини кўрсатмасликка уриниб Хусниддин. Ёш бўлсак ҳам кўп иш тушган бошимизга. Ўзим, кичик қизимнинг кўзлари ногирон. Бошпанасиз юриб, Тошкент томонларга келиб қолганмиз.
Лекин пискентликлар бегонасан, деб кўксимиздан итаришмади. Уй беришди, иш беришди. Мана бугун сигир ҳам беришди, болаларнинг оғзи оқарадиган бўлди. Шу қийин кунларда халқни ўйлаётган раҳбарларга минг раҳмат.

Кўз ўнгимда саховатли инсонлар, миннатдор одамлар, жонкуяр раҳбарлар қиёфаси жонланади.
Бутун вилоят бўйлаб давом этаётган эзгу тадбирлар минглаб оилага қувонч олиб кириши шубҳасиз.

@piskenthokimligi
#мурувват
#бирга_енгамиз

Хайрия ишларида тадбиркорлар билан бир қаторда раҳбарлар ҳам фаоллик кўрсатмоқда.
Пискент тумани 24-мактаб директори Савриниса Исакова мактабда таълим олувчи кам таъминланган оила фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун моддий ёрдам кўрсатди.

@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#бирга_енгамиз
#мурувват

Туманимизнинг "Холиқберди" ва "Тараққиёт" маҳалласида яшовчи 40 нафар оилага моддий ёрдам кўрсатилди.

Пандемия кўпчиликнинг меҳнат қилишини чеклаши билан бирга кўплаб саҳий ва олижаноб инсонларни майдонга чиқармоқда. Улар томонидан карантин сабабли уйда қолган юртдошларимизга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилмоқда.

Туман бош имом-хатиби З.Қудратов ва ҳомий тадбиркорлар билан "Тараққиёт" ва "Холиқберди" маҳаллалардаги оғир шароитда яшаётган 40 нафар оилага ун, ёғ, сабзи, пиёз, гуруч, чой, колбаса ва тухум жойланган пакетлар тарқатилди.

Бундан ташқари қорамол сўйилиб, гўшти шу хонадонларга улашилди. Маҳаллада бош имом-хатиб томонидан карантин вақтида маросимларни ўтказмаслик ҳақида тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда. Натижада тавсияларга амал қилиб, ақиқа маросимини ўтказмасдан икки қўй сўйилиб, қишлоқ аҳлига улашдилар.

@piskenthokimligi
#мурувват

Бугун туман прокуратураси ва ИЖҚК департаменти ходимлари томонидан II сектор ҳудудидаги кам таъминланган оила хонадонларига озиқ-овқат маҳсулотлари юборилди.

@piskenthokimligi
#бирга_енгамиз
#мурувват

🌙Муқаддас Рамазон хайру саховат ойида туманда мурувват тадбирлари давом этмоқда.

📦"Намуна" маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва туман Кенгаши депутати А.Хамраев маҳалла ҳудудидаги асрга тенгдош нуронийларни ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олди. Озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси ва моддий ёрдам берилди.

🤲Дуогўй, сабр ва қаноатда ибрат бўлмиш нуронийлар юртга тинчлик, элга фаровонлик ва хасталикдан шифо, карантинда уйда қолган замондошларимизга эса тоқат тилаб дуо қилдилар.

@piskenthokimligi
#бирга_енгамиз
#мурувват

Mуборак Рамазон ойида хайрли ишлар ва мурувват қилишни ўзига фарз деб билган инсонлар сафи кенгайиб бормоқда.

Шундай инсонлардан бири "Садиярова Райҳон" фермер хўжалиги раҳбари С. Раҳмонов томонидан "Дўнгқўрғон" маҳалласида яшовчи кекса ва кам таъминланган фуқаролар ҳолидан хабар олинди.

@piskenthokimligi
#бирга_енгамиз
#мурувват

Маълумки, пандемия шароитида маърака ва маросимлар чекланди.
Айни вақтдаги мураккаб вазият сабабли одамларнинг тадбирга сарф этадиган маблағини саховатга йўналтириш борасида туман бош имом-хатиби З. Қудратов томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Натижада турли-туман орзу-ҳаваслар ўрнига одамлар маблағини 79-мактаб интернати тарбияланувчилари учун тақдим этмоқда.

@piskenthokimligi