PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.7K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#бирга_енгамиз

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан Халқ таълими бўлими ва "Ойбек" МФЙ биносида "Сардоба ёрдам" акцияси доирасида тўпланган инсонпарварлик ёрдами 4 май куни Сирдарёга юборилди.

Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаби жамоалари, ўқувчиларнинг ота-оналари, ФВБ жамоаси бу ёрдамга ўз ҳиссасини қўшдилар.

@piskenthokimligi
#расмий

Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 04 май соат 20-00 ҳолатига кўра РАСМИЙ АХБОРОТ

Юқори Чирчиқ карантин полигонида 5853 нафар, “Умид гулшани” оромгоҳида 42 нафар, жами 5895 фуқаро стационар карантинга олинган.

🔷Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 152 нафар, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 57 нафар, Зангиота тумани юқумли касалликлар шифохонасида 30 нафар, Қўйи Чирчиқ тумани туғуруқ комплексида 32 нафар, Янгийўл туман тиббиёт бирлашмасининг хирургия бўлимида 19 нафар, Қибрай ТТБ 42 нафар, жами 332 нафар фуқаро карантинга олинган.

🔴Вилоятда жами 6227 нафар фуқаро стационар шароитда карантинга олинган.

🏘Уй шароитида 5539 нафар фуқаролар карантинга олинган бўлиб, бундан хонадонлар сони 1057 та ва оилалар сони 1129 тани ташкил этади.

❇️Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турган фуқаролардан 151 нафарида коронавирус касаллиги тасдиқланган (102 нафар фуқаро соғайиб, тиббий реабилитация марказларига ва яшаш манзилларига юборилди).

👨‍⚕️👩‍⚕️Сафарбар этилган тиббиёт ходимлари сони - вилоят бўйича жами 203 нафар терапевт, 122 нафар реаниматолог, 82 нафар инфекционист, 132 нафар эпидемиолог, жами 539 нафар шифокор, 4325 нафар ўрта ва кичик тиббий ходимлар.

Амалга оширилган ишлар:

“Ғишткўприк” чегара постидан ўтган 142 нафар фуқароларнинг 138 нафари Юқори Чирчиқ карантин полигонига, 4 нафари Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилди.

🏘Юқори Чирчиқ карантин полигонидан 420 нафар стационар карантинда бўлган фуқаролар карантин муддати тугаганлиги сабабли уйларига юборилди.

🚑Тез тиббий ёрдам автомашиналарида 7 нафар фуқаролар Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилди.

🦠Юқори Чирчиқ карантин полигонида 6 нафар фуқарода COVID-19 аниқланганлиги сабабли Республика эпидемиология, микробиология, юқумли касалликлар илмий маркази клиникасига юборилди.

🔹Тошкент вилоятида яшайдиган 2 нафар COVID-19 аниқланган фуқаролар Республика эпидемиология, микробиология, юқумли касалликлар илмий маркази клиникасига жойлаштирилди.

♦️“Умид гулшани” оромгоҳига Тошкент шаҳар 3-сонли туғруқ комплексидан 32 нафар, Республика Вирусология илмий-текшириш институтидан 1 нафар, Республика эпидемиология, микробиология, юқумли касалликлар илмий маркази клиникасидан 9 нафар, жами 42 нафар тиббиёт ходимлари стационар карантинга жойлаштирилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Атабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси.

Манба: @aoka_uz
Бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Атабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Тошкент шаҳрида карантин 2 кундан кейин тугайди деган хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу нечоғлик ҳақиқатга яқин?

❗️Ижтимоий тармоқларда тарқатилган, Тошкент шаҳрида карантин икки кундан кейин тугайди деган хабарлар асоссиз.

📎 Карантинни ўрнатиш ва уни бекор қилиш Республика мувофиқлаштириш комиссиясининг ваколати ҳисобланади.

Ушбу комиссиянинг расмий маълумотидан ташқари, тарқатилган барча турдаги маълумотларга асло ишониш керак эмас.

🚫 Уларнинг маълумотига ишонсангиз ва карантин талабларини бузсангиз, демак Сиз карантин талабларини бузганликда айбланасиз ва маъмурий жавобгарликга (жаримага) тортилишингиз мумкин.

📋 Жиноят кодексининг 244 (прим 5) - моддасига мувофиқ, ҳақиатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини унутмаслик керак.

〰️〰️〰️〰️〰️

Яқинда коронавирус қайд этилмаган ҳудудларда босқичма-босқич карантин талабларини юмшатиш бўйича Президентимиз топшириқ берди. Республикамизда шундай ҳудудлар борми?

❗️Жорий йилнинг 29 апрелида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланиб, ижобий томонга ўзгариб бориши билан, 10 майдан кейин карантин режимини босқичма-босқич юмшатишга қаратилган ишларни жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди ва карантин талабларини босқичма-босқич юмшатишга қаратилган ишларни жадаллаштириш мақсадида Республика махсус комиссияси қарор қабул қилди.

🔰 Ушбу Қарорнинг 1-бандида республикада коронавирус инфекциясининг тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда жорий этилган чекловларни босқичма-босқич бекор қилинсин, дейилган.

📍Бугунги кунда республикамизда касаллик умуман қайд этилмаган қишлоқлар, туманлар анча кўп, ҳатто Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида аниқланган беморларнинг барчаси соғайган.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бир қатор давлатлар Хитой тест тизими яроқсизлигидан шикоят қилишган. Шу сабаб вазият назоратдан чиқиб кетган. Бизда Хитойдан келтирилган тестлар билан қандай текширишмоқда?

❗️Жавоб тушунарли бўлиши учун республика бўйлаб лабраториявий ташхис қандай қўйилишини тушунтираман.

🔎 Ўзбекистонда жойлардаги вирусология лабораториялари аҳоли орасида беморларни аниқлаш ишларини олиб боради.

🦠 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг вирусология лабораторияси вилоятлардан жўнатилган шубҳали ва мусбат намуналарни тасдиқлаш ва якуний ташхис қўйиш билан шуғулланади.

✔️ Тест тизимлари сезувчанлик ва ўзига хослик билан баҳоланадиган бўлса, Ўзбекистонда қўлланадиган Хитой, Германия ва Россия тест тизимлари юқори сезувчан ва ўзига хос.

〰️〰️〰️〰️〰️

Республикамизда карантин қандай бекор қилинади? Унинг учун ҳам алоҳида талаблар борми?

❗️Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, Республика мувофиқлаштириш комиссиясининг махсус қарори билан жорий этилган чекловлар босқичма-босқич бекор қилинади.

✏️ Албатта, бунинг учун алоҳида талаблари, босқичлари акс этган карантиннни ечиш бўйича хужжат ишлаб чиқилади.

☝️ Лекин расман, карантин бекор қилинганлиги расман эълон қилинмагунча карантин вақти учун белгиланган Санитария-гигиена қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативларларга тўлиқ риоя этилиши талаб қилинади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
2020 йил 4 май соат 23:00дан бугун, 5 май соат 10:00 ҳолатига кўра, яъни ўтган 11 соат ичида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилмади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2189 нафарни ташкил қилиб, соғайганлар эса 1405 нафарга етди. Вафот этганлардан ташқари, ҳозирда 774 нафар бемор даволанмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда қаторасига сўнгги 14 кун давомида “COVID-19” инфекциясидан соғайганлар сони касалланганлар сонидан кўп бўлган, фақат ўнинчи куни икки ҳолат ҳам тенглашган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@piskenthokimligi
#бирга_енгамиз
#саховат_ва_кўмак
❇️Карантин вақтида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида туман Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

🚙Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 37 нафар жисмоний ва юридик шахслар учун транспортда ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи стикерлар олишда бевосита ёрдам кўрсатилди.

Пандемия туфайли карантин вақтида аҳолининг кам таъминланган ва эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу Марказ ва “Актив профил” МЧЖ раҳбари Улуғбек Раимжонов “Дўнгқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 10 нафар оилага 3 ой давомида ҳомийлик қилишни зиммасига олди.

📦Куни кеча эҳтиёжманд ва имконияти чекланган ушбу оилаларга 14 хил озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

@piskenthokimligi
#саховат

"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида хайрия тадбирлари давом этяпти

💳Бугунги кунгача "Холиқберди" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 36 нафар фуқарога пластик карталар топширилди. Уларнинг 13 нафари камбағал, 6 нафари боқувчисиз, 17 нафари вақтинча ишсиз ва эҳтиёжманд оила вакилларидир.

📦Ушбу ҳудуддаги оғир ижтимоий шароитга тушиб қолган 5 нафар фуқарога "Саховат бройлер" МЧЖ,
8 нафар фуқарога хусусий тадбиркор О.Чўлпонов томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам топширилди.

@piskenthokimligi
#саховат

"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатига ҳарбийлар ҳам қўшилди

👨‍✈️Ватанимиз сарҳадлари, осойишта ҳаётимиз посбонлари бўлган ҳарбий хизматчилар пандемия вақтида аҳолига моддий ёрдам кўрсатишни мақсад қилдилар.

📦Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли 92-27 ҳарбий қисм худудий бўлинмаси ходимлари томонидан "Холиқберди" маҳалласидаги 10 та оилага мурувват ёрдами кўрсатилди.

@piskenthokimligi