PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.65K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#шукуҳ

Айни вақтда "Баҳор" тантаналар мажмуасида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтмоқда.

@piskenthokimligi
#шукуҳ
#табриклаймиз

Пискент тумани тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари фаол аёлларини 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан самимий муборакбод этаман.
Назокат ва нафосат тарк этмасин!

Умид Ҳамдамов,
Тошкент вилояти ФВБ бошлиғи ўринбосари, подполковник.

@piskenthokimligi
#қабул

Ҳоким ўринбосарлари 22 фуқаролар мурожаатини тинглади

Пискент туман ҳокимлигида ўтказилган қабулда туман ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари С.Исақулов, туман ҳокими ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Ж. Раҳмонов, Халқ қабулхонаси раҳбари А. Акбаев, мутасадди ташкилот раҳбарлари қатнашдилар.

Қабулда 22 нафар аҳоли вакиллари ўзларини қийнаган муаммолар ҳақида мурожаат қилдилар. Ер участкалари ажратиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, йўллар таъмири, коммунал тўловлардан қарздорлик, тадбиркорлик учун кредит ажратиш, бандлик масалаларида мутахассислар томoнидан зарур тавсия, қонун доирасида кўмак берилди.

Ер участкаси ажратиш масаласида "е-ижро аукцион" доирасида участкалари сотиб олиш бўйича зарур маслаҳат берилди. Ўзбошимчалик билан суғориладиган ер майдонига уй қурган фуқароларга мутахассислар томонидан қонун доирасида тавсия берилди.

@piskenthokimligi
Биздан яхши боғ қолсин

Туманимизда юқоридаги умумшиор остида дарахт экиш акцияси қизғин давом этмоқда.

Акция доирасида нафақат маҳалла ва хонадонлар, балки ташкилот ва корхоналарда ҳам юзлаб кўчат ўтқазилди.

Суратда: Кўкаламзорлаштириш ишларидан лавҳалар.

@piskenthokimligi