PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Сессия
#Мурожаат
#Пресс_тур

Шунингдек, мурожаатномада келтириб ўтилган аҳоли бандлигини ва уй-жой билан таъминлаш борасида олиб борилган ишлар бўйича ҳудудларга пресс тур ташкил этилди. Унда журналистлар амалга оширилаётган қурилишлар ва янги лойиҳалар билан яқиндан танишдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#пресс_тур

ОАВ вакиллари Нурафшондаги бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Пресс_тур

Бугун Пискент туманида аҳоли бандлиги ва уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ОАВ ходимлари учун пресс тур ташкил этилди.

Илк манзил "Lotus tekstil" МЧЖ бўлди. Юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларнинг самараси ўлароқ ташкил этилган ушбу корхона туркиялик инвестор Али Эрдем Шимшек томонидан 300 минг доллар маблағ эвазига фаолият бошлаган. Корхона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, 300 нафар иш ўрни яратиш салоҳиятига эга.

Айни вақтда мазкур корхонада 120 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган. Яна 180 та бўш иш ўрни мавжуд.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#айнидам
#пресс_тур

📌Бугун Пискент туманида аҳоли бандлиги ва уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ОАВ ходимлари учун пресс тур ташкил этилди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#пискент
#пресс_тур

Пресс тур давомида режада йўқ ажойиб воқеа, инсон қадри улуғ деган ғоянинг яққол исботини кўрдик.

Текстил фабрикасида ишлаётган Ўғилой ая Тоирхонова 62 ёшга тўлиши муносабати билан корхона раҳбарияти томонидан анвойи гуллар совға қилиниб, моддий рағбатлантирилди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Пресс_тур

Журналистларнинг навбатдаги манзили "Ғайрат" маҳалласидаги иссиқхоналар бўлди.

Пискент тумани ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган мазкур камхарж иссиқхоналар Жанубий Корея технологияси асосида иситиш манбасиз бўлиб, уч қават плёнка остида совуқ кунларда ҳам қуёш нури мевалар етилиши учун етарли бўлади. 10 гектар майдонда барпо этилган 100 та иссиқхона тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бўлган фуқароларга 10 сотиҳдан 10 йил муддатга ижара асосида берилмоқда.
Мутахассислар томонидан совуққа чидамли "Солл хьянг" навли қулупнай экилиб, суғориш тизимлари билан бирга тайёр ҳолда топширилган.

Иссиқхонадаги ишлар, ҳосилга кирган кўчатлар ва кутилаётган фойда ҳақида журналистларга фойдаланувчиларнинг ўзлари сўзлаб бердилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Пресс_тур

Бугун Пискент тумани ҳокимлиги томонидан ОАВ вакиллари, блогерлар учун туман тарихига оид пресс тур ташкил этилди.

Ўзбекистон тарихи, Менинг юртим телеканаллари, Тошкент ҳақиқати, Пискент ҳаёти газеталари, Тарих чорраҳасида канали ижодкорлари
пресс тур давомида туманнинг тарихий обьектлари, асрга тенгдош инсонлари билан яқиндан танишдилар.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#Пресс_тур

Узоқ умр кўришнинг сири нимада?

-Шу ёшга кириб, бировнинг кўнглини оғритмаганман, ош-нонни қизғанмаганман. Кўнгилни кенг қилсанг, Аллоҳ умрингга барака беради, - дейди 108 ёшли Мухторпошша ая Акбарова.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Пишиқчилик
#Пресс_тур

Чиллаки чумак урибди

Йил серёғин келиб, ёз анча кечиккан бўлсада, мевалар ўз вақтида пишиб етилди. Пискентдаги деярли ҳар бир хонадонда ток ўстирилади, узум етиштирилади. Ортгани эса пойтахт бозорларини тўлдиради. Умуман, туманда боғдорчилик тармоқлари қандай ривожланмоқда?

Бугун шу мавзуда оммавий ахборот воситалари журналистлари учун туманимиз узумзорларига пресс тур уюштирилди.

Узумчиликда Пискент тажрибаси ҳақидаги мақолани эса мана бу ерда ўқишингиз мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Пресс_тур

Бугун Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Пискент туманида республика оммавий ахборот воситалари иштирокида пресс тур ташкил этилди.
Журналистлар экотуризм соҳасида зиёратгоҳлар ва узумчилик хўжаликларида бўлдилар, экспортчи корхоналар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Пресс_тур

Журналистларнинг навбатдаги манзили "Zhongtian Chemical" МЧЖ Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси бўлди.

"Кўлота" МФЙ ҳудудида жойлашган, 12 гектар майдонда барпо этилган ушбу корхонада синтетик тола тайёрлашда қўлланадиган «ксантогенат» кимёвий гранулалари ишлаб чиқарилади. Айни вақтда 150 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 5 млн АҚШ доллари бўлиб, шундан 3 млн 500 минг АҚШ доллари тўғридан тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан амалга оширилган. Маҳсулотлар Россия, Қозоғистон давлатларига экспорт қилинади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Пресс_тур

Кўҳна Пискентнинг ҳар бир гўшаси узоқ ўтмишдан сўзлайди, қаърида сирлар яширин.

Сўлим Қирққиз зиёратгоҳида бўлган пресс тур иштирокчилари у билан боғлиқ афсоналарни тинглаш ва ҳақиқатларни ўрганишга имкон топдилар. Кўлота қишлоғи аҳли, зиёратга келган Наманган, Сирдарё ва Бухоролик зиёратчилар билан суҳбатлашиб, таассуротлари билан ўртоқлашдилар.
Кўҳна манзилларнинг бугунги ҳолати тасвирга олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пресс_тур
#Пискент_тумани

УЗУМДАН КЕЛАЁТГАН МИЛЛИОНЛАР

Мухбир: Рўзихон Қобилжонова
🎤

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пресс_тур

ПИСКЕНТДА БИР КУН

«Дунё бўйлаб» телеканали нигоҳида


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВнигоҳида
#Пресс_тур

Бу маҳалла пойтахт бозорларини узум билан тўлдиради

Пискентнинг Мингтепа маҳалласи таърифини «Марказий студияда» кўринг

#markaziytv #markaziytv #markaziytv

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#Пресс_тур

Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятига бир назар.

"Ўзбекистон 24" телеканали нигоҳида


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#Пресс_тур

Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятига бир назар.

"Ўзбекистон 24" телеканали нигоҳида

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пресс_тур

🍇 Бу Паркент ё Олтиариқ эмас, ўзимизнинг Пискент узумзорлари.

🎞 Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ташкил этган пресс-турдан мобил лавҳа.

Yoshlar kundaligi