PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Расмий
#Баёнот

Пискент тумани электр таъминоти корхонаси раҳбари Умархон Холиқовнинг туманда электр энергияси билан боғлиқ муаммоларнинг бартараф этилганлиги хусусида баёноти

Ҳурматли тумандошлар!

Хабарингиз бор, 25 январь ва бугун юртимизнинг кўпгина ҳудудларида электр энергияси билан боғлиқ муаммо вужудга келди. Айни дамга қадар туман Электр таъминоти корхонаси томонидан мазкур муаммони баратараф этиш юзасидан барча чоралар, таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилди. Хусусан, туманимизда ҳам аҳолига узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш борасида тезкор тадбирлар учун Авария хизмати ҳамда ТЭТК ни 45 нафар (100 фоиз) ходими жалб қилинди.

Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида 26 январь соат 19:00 ҳолатига туманимиздаги барча 29 та маҳалла фуқаролар йиғинига электр энергияси тўлиқ тикланган. Шунингдек, Тезкор штаб ҳамда ТЭТК диспетчерлик хизмати 24 соат туну кун фаолият кўрсатмоқда.

Мамлакатимизда рўй берган бугунги ҳолат шахсан Президентимиз томонидан қатъий назоратга олинган. Фуқароларимиздан хавотир ва ваҳимага берилмасликларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Расмий_муносабат

Мустақиллик маҳалласи йўллари таъмирталаб эканлиги ва ичимлик суви масаласи тўғрисида ижтимоий тармоқда видеолавҳа жойланди.

Ушбу масалаларни бартараф этиш туман ҳокимлиги назоратига олинган бўлиб, Мустақиллик маҳалласига 5 км сув қувурлари тортиш ва тоза ичимлик суви етказиш 2022 йилнинг 1-чорагида Инвестиция дастури асосида амалга оширилади. Шунингдек, ички йўлларни таъмирлаш бўйича туман ҳокими қарори асосида Ободонлаштириш бошқармаси томонидан январь ойидан май ойигача 19 та маҳалла учун режа-график тасдиқланган, навбати билан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#расмий_муносабат

"Қабристонга тушган пуллар қаерга кетяпти?" сарлавҳали видеолавҳа юзасидан расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда блогер “Сирожиддин медиа” томонидан “Қабристонга тушган пуллар қаерга кетяпти?” сарлавҳаси остида видео жойлаштирилди. Видеода Пискент туманидаги “Бўғзиён ота” зиёратгоҳидаги эҳсон қутиларига тушаётган пуллар қаерга сарфланаётганига қизиқиш билдирилган.

Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси бошлиғи Мансур Исроилов ва бошқарма ходимлари томонидан ушбу мурожаат жойига бориб ўрганилди.

"Бўғзиён ота" зиёратгоҳи маданий мерос объекти бўлиб, диққатга сазовор жой ва археология ёдгорлиги сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 846-сонли қарори билан миллий рўйхатга олинган.

2021 йилнинг 17 август санасида ушбу жой Тошкент вилояти Маданият бошқармаси балансидан Маданий мерос бошқармаси балансига олинган ва ўтган даврдан 2021 йилнинг охирига қадар 219 миллион сўм эҳсон пуллари кирим бўлган. 2020 йил давомида қанча тушум бўлгани ва қай мақсадда сарфлангани юзасидан бошқармада ҳеч қандай маълумот йўқ. Лекин маданий мерос рўйхатига олинган кундан бошлаб тушган эҳсон пуллари зиёратгоҳда аввалдан ишлаб келаётган аҳоли вакиллари, маҳалла ҳамда Маданий мерос бошқармаси ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан кирим қилиниб келинмоқда.

Эҳсон пуллари инкассация қилиниб,.банкка топширилади. Пулларнинг кирим-чиқими ишчи гуруҳ назоратида бўлиб, мақсадли сарфланиши бўйича аниқ ҳисоботлар мавжуд.

Эслатиб ўтиш жоизки, видео орқали мурожаат қилган шахсга нисбатан жорий йилда эҳсон пулини ўғирлагани учун маъмурий жарима қўлланилган.

Ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар асосланган ҳужжатларга кўра тақдим қилинади.

Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси.

@tarix_chorrahasida
#Расмий
#Баёнот

Аҳоли орасида Култапа МФЙга Олмалиқ шаҳридан канализация сувлари оқиб келаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди

Ушбу ҳолат Пискент тумани ҳокимлиги назоратига олинганлигини айтиб ўтамиз. Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича туман СЭО ва ЖСБ, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, 4-15 февраль кунлари Кўлота, Култепа, Мустақиллик, Холиқберди маҳаллаларида профилактик ўрганишлар олиб борилди. Мазкур ўрганишлар натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Расмий_мунсабат

Ижтимоий тармоқда Пискент тумани “Фермерлар” маҳалласида йўллар таъмирталаб, деган мазмунда видеолавҳа эълон қилинди.

Аниқлаштириш зарурки, лавҳада айтилган “Фермерлар” номли маҳалла туманда мавжуд эмас. Пискент тумани ҳокимининг 2022 йил 12 январдаги 10-10-142/Q21-сонли қарорига кўра, жорий йилнинг январь-май ойларида 19 та маҳалладаги тупроқ йўлларни шағаллаштириш белгиланган.

Ушбу қарор асосида, Пискент тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан Бирлик, Лолаариқ, Майлобод, Саидобод, Чимқўрғон, Холиқберди, Тараққиёт, Мингтепа, Дўнгқўрғон, Сувти, Дўстлик, Новкент, Ғайрат, Зоминовул, Гулистон, Намуна, Мустақиллик, Култепа, Кўлота маҳалла фуқаролар йиғинларидаги тупроқ кўчаларида жами 48 км узунликда йўллар таъмирланади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу кўчалар туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва масъул ходимлари томонидан ҳудудларда ўтказилган хатлов натижасига кўра, таъмирталаб йўл сифатида тақдим этилган маълумотлар асосида таъмирлаш режасига киритилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#расмий
#тайинлов

⚡️Миргазиева Зуҳра Тўраевна -Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

З. Миргазиева 1978 йилда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йилда Тошкент Давлат Педагогика университетини тамомлаган. Фаолиятини 1996 йил 76-мактабда ўқитувчи вазифасидан бошлаган.

2009 йилдан 2020 йилга қадар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлигида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Айни лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқда Пискент тумани пахтачилик кластеридан хомашё қўшни туманга ташиб кетиляпти деган мазмунда танқидий хабар эълон қилинди. Ушбу юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

“Real agro cotton” пахтачилик кластери Пискент, Юқоричирчиқ ва Ўрта чирчиқ туманларидаги фермерлар билан шартнома асосида фаолият олиб боради. Пахтани қайта ишлаш мақсадида ишлаб чиқариш салоҳиятига кўра ушбу туманлардаги пахта тозалаш заводлари хизмат кўрсатади. “Муротали” сақлаш масканидан хомашё Пискентдаги пахта тозалаш заводининг ишлаб чиқариш ҳажми чекланганидан келиб чиқиб, Ўртачирчиқ туманида жойлашган кластер тасарруфида бўлган заводга юборилган.

Ш.Муродов, “Real agro cotton” МЧЖ Пискент филиали раҳбари

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
#Расмий_муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқларда Пискент тумани "Дўстлик" маҳалласидаги яйлов ерлар аукционга қўйилиши аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётгани борасида танқидий чиқиш эълон қилинди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда 6-боғча қурилишига туман ҳокими имзо қўймаяпти, деган мазмунда нохолис хабарлар тарқатилди.

Туман ҳокимлиги бу хабарни рад этади. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 397-сонли қарори 6-бандига кўра, Пискент тумани Митан маҳалласида жойлашган 6-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Ушбу ҳолатда қурилишга рухсат бериш ёки бошқа таъсирлар Пискент тумани ҳокими томонидан амалга оширилмайди.

Шунингдек, Ўзбекистонда амалдаги қонунчиликка мувофиқ, идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатьий назар, қурилиш-монтаж ишларига руҳсат бериш ишлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Қурилиш обьектларини рўйхатдан ўтказиш ва қурилиш монтаж ишларини бошлашга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига кўра, тендер савдолари асосида амалга оширилади.

Шу ўринда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига турли нохолис ва текширилмаган, шахсни камситувчи характерга эга ёлғон маълумотларни тарқатишда огоҳ бўлишни, тарқатилаётган ахборотнинг тўғри ва ҳаққонийлиги тегишли органлар томонидан текшириб, амалдаги қонунлар орқали чора кўрилишини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Расмий_муносабат

Ташаббусли бюджет орқали Култепа маҳалласида йўл таъмири муаммоси ҳал бўлмоқда

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi‌‌
#Расмий_муносабат

Дўстликда сув таъминоти қандай?

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Расмий_муносабат

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига кўмаклашувчи туман комиссияси ҳолатга аниқлик киритди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Расмий_муносабат

Пахта тозалаш корхонаси раҳбари муносабат билдирди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Расмий
#Баёнот

Пилла боққан аёлларнинг иш ҳақлари тўлаб берилган

Ижтимоий тармоқларда Файзобод маҳалласининг бир гуруҳ аёллари пилла пулларини ололмаётгани тўғрисида видеомурожаатлари тарқалган эди.

Пискент тумани “Агропилла”АЖ томонидан жорий йилда 435 нафар касаначилар билан 861 қути ипак қурти парваришлаш учун шартномалар имзоланган. Бугунги кунгача касаначилар томонидан жами 35 тонна пилла хомашёси давлат хирмонига қўшилган. Уларга “JINJUZ SILK CO" МЧЖ пиллачилик кластери томонидан ҳар бир килограмига 32 600 сўмдан жами 1 млрд 820 минг сўм иш ҳақлари нақд пул шаклида пилла топширилган тарози бошида тўлаб берилган.

Файзобод маҳалласида яшовчи 15 нафар хотин-қизлар ҳам уюшган ҳолда пилла боқиб, 538 кг ҳосил топширишган. Уларга аванс ва топширган пилланинг тўловлари билан жами 17 млн 538 минг 800 сўм нақд пул тарози бошидаёқ тўлаб берилган. Бундан ташқари пилла етиштириш мавсумида озиқ-овқат маҳсулотлари ва ипак қурти учун тут барглари мунтазам етказиб берилган.

Мурожаатда ушбу пиллакор аёллар рағбатлантириш учун мукофот пулларини сўраган бўлиб, туман ҳокимлиги ташаббуси билан “JINJUZ SILK CO" МЧЖ томонидан уларнинг ҳар бирига 1 млн сўмдан рағбатлантириш учун мукофот пуллари тўлаб берилди.

Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Расмий
#Баёнот

Бугун ижтимоий тармоқда Пискент тумани Лолаариқ маҳалласида яшовчи фуқаро оилавий шароити оғирлиги, уй-жой шароитини яхшилашда субсидия ёки кредит олишда қийналаётганини айтиб мурожаат қилган эди.

Пискент тумани ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов, Лолаариқ маҳалласидан ҳоким ёрдамчиси ва банк ходимлари биргаликда мазкур хонадонга бориб, мурожаатчи билан суҳбатлашдилар.

Аниқланишича, И.Шукуров ва турмуш ўртоғи соғлом, меҳнатга лаёқатли инсонлар. Шу вақтга қадар уй таъмири учун субсидия ёки кредит сўраб, давлат идораларига мурожаат қилишмаган.

Фуқаро билан суҳбатда мурожаат этиш тартиби, субсидия олиш учун белгиланган тартибда Давлат хизматлари агентлиги туман бўлимига ариза билан мурожаат қилиш зарурлиги тушунтирилди. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва тегишли раҳбарлар фуқаронинг уй-жой таъмирлаш билан боғлиқ кредит масалаларида яқиндан ёрдам кўрсатади.

Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Расмий
#Баёнот

Бугун туман ҳокими Р.Рихсиевнинг фуқаролар қабулида Чимқўрғон маҳалласида яшовчи онахон Д.Асраева табиий офатдан зарар етган хонадонини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Умуман олганда, сув тошқини билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида аҳоли ўртасида турли ишониб бўлмайдиган хабарлар тарқалди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, туманимизнинг Сувти ва Чимқўрғон маҳалласида сел-тошқин ҳолатлари кузатилган бўлса-да, аҳоли ва тураржой биноларига жиддий зарар етмаган.

Пискент тумани ҳокими Р.Рихсиев бошчилигида ҳоким ўринбосарлари ва мутасадди раҳбарлар ҳар бир хонадонга кириб, аҳоли ҳолидан хабар олмоқда, тошқин оқибатлари бартараф этишга амалий ёрдам берилмоқда.

Юқоридаги мурожаат ҳам шу куннинг ўзидаёқ ижобий ҳал этилди. Ҳоким топшириғи асосида туман Молия бўлими раҳбари Т.Пардаев ва ҳоким ёрдамчиси томонидан зарур қурилиш моллари етказиб берилди.

Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

📲Бугунги кунда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида овоз бериш жараёни давом этмоқда. Ҳозирда жами 33 минг 600 лойиҳа учун 10 миллиондан ортиқ овоз берилди.

✈️ Шу билан биргаликда, ижтимоий тармоқларда бюджет ташкилоти ходимларини мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги лойиҳаларга овоз беришга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан хабарлар тарқалмоқда

▫️Шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўрганишлар натижалари шуни кўрсатмоқда-ки, йирик маҳаллалар аҳоли сони юқори бўлганлиги сабабли овоз беришда устунликка эга бўлиш ҳолатлари мавжуд.

▫️Овоз беришда тенгсизликка йўл қўймаслик, шунингдек, барча маҳаллалар аҳолиси учун лойиҳаларни амалга оширишда тенг имкониятлар яратиш мақсадида вазирлик томонидан бир қанча техник ва услубий ечимлар ишлаб чиқилмоқда.

Жумладан:
🔹FACE ID ёрдамида идентификация қилиш механизмини жорий этиш. Бунда, тасдиқланган фойдаланувчилар томонидан берилган овозлар СМС орқали берилган 5 ёки 10 овозга тенглаштирилиш;

🔹кам сонли аҳоли яшайдиган маҳаллалар аҳолиси томонидан илгари сурилган лойиҳалар учун кўпайтириш коэффициенти жорий этиш амалиёти кўриб чиқилади.

Бунда, кичик маҳаллалар лойиҳаларига катта маҳаллалар аҳолиси ташаббуси билан тенг шароитларда рақобатлашиш имконияти яратилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ташаббуслар учун овоз беришнинг шаффофлиги ва адолатлилигини таъминлашга қаратилган бошқа таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасини янада ривожлантириш юзасидан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш ва таклифларини ҳисобга олиш мақсадида вазирлик расмий каналларида батафсил маълумотлар эълон қилиб борилади.

➡️ OʻZB
➡️ РУС

#расмий_муносабат

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий

ZOYIR MIRZAYEVNING MIGRANTLAR BILAN ONLAYN MULOQOTI BO‘LIB O‘TADI

📣 Birozdan so‘ng Nurafshon shahrida Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayev migrantlar bilan onlayn muloqot o‘tkazadi.

✔️ Asosiy maqsad xorijda mehnat qilayotgan fuqarolarni yurtga qaytarish va ularni munosib daromad manbaiga ega qilishdir.

❗️Muloqotda Toshkent viloyati shahar va tumanlarining hokimlari, korxona, tashkilot va boshqarma boshliqlari ishtirok etadi.

🎙 Onlayn muloqot Toshkent viloyati hokimligi va “Yoshlar kundaligi” media loyihasi resurlarida jonli efirda namoyish qilinadi.

Yoshlar kundaligi

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM