PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#экстремал_спорт

Пискент туманида "FORESTCLUB" экстремал клубида "LAZERTAG-2020" чемпионати II тур ўйинлари бўлиб ўтди. 👇👇👇

@piskenthokimligi
#экстремал_спорт

Пискентда ёш ватанпарварлар учун “LAZERTAG-2020” очиқ чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди

23 февраль куни Пискент туманида жойлашган “FORESTKLUB” экстремал спорт клубида LAZERTAG-2020 очиқ чемпионатнинг иккинчи тур мусобақалари бўлиб ўтди.

Баҳсларда Тошкент шаҳри ва вилоятидан иштирокчилар 6 командада бирлашиб, ўз ҳудудини ҳимоя қилдилар.

Пискент туман ҳокимлиги, туман Мудофаа ишлари бўлими, туман прокуратураси ҳамкорлигида ташкил этилган чемпионат ҳақиқий реалити шоу тарзида кечди.

Очиқ табиат қўйнида ўтган ўйинларда иштирокчилар атрофга мос ниқобландилар. Компьютерлаштирилган, лазер қуроллар ёрдамида кескин “жанг”ларда ҳарбий тактикалар ёрдамида ўз ҳудудини ҳимоя қилишди.

Туман Мудофаа бўлими бошлиғи, подполковник М.Муҳаммадиев: -Бундай экстремал ўйинлар ёшлар ўртасида ҳарбий ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш, инновацион технологиялардан, ҳарбийлаштирилган қурол-аслаҳалардан фойдаланиш кўникмасини ошириш билан бирга жанг санъатига қизиққан ўғил-қизларнинг иштиёқи, кучини тўғри мақсад сари йўналтиради.

-Экстремал туризмни ривожлантириш федерацияси қошида ташкил этилган “FORESTKLUB” Пискент туманида ички туризмни ривожлантиришга хизмат қилади. Шунинг баробарида ўғил-қизларимизнинг бўш вақтини, дам олиш кунларини табиат қўйнида фаол ўйинлар билан ўтказишида муҳим аҳамиятга эга, - дейди туман ҳокими ўринбосари С.Ҳамдамов.

Реалити шоу жараёнлари “Ўзбекистон 24” ва “Дунё бўйлаб” телеканаллари томонидан тасвирга олинди.

Маълумот ўрнида: 1 март, якшанба куни “LAZERTAG-2020” чемпионатининг финал босқичи ўтказилади. Манзил: “FORESTKLUB”, Пискент. Юрагига адреналин керак бўлган барчани томошага таклиф этамиз!

@piskenthokimligi
Янги тизим, янги раҳбарият

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарияти таркиби.

@piskenthokimligi
#тайинлов

ТАНИШИНГ:ЯНГИ РАҲБАР

Деҳқонов Абдулла Йўлдошевич
Пискент туман ҳокимининг ўринбосари -- маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.


Абдулла Йўлдошевич 1957 йил 17 ноябрда Пискент туманида туғилган. Маълумоти олий.
1980 йилда Тошкент политехника институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог.

Меҳнат фаолияти давомида бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда фаолият юритган. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар 2018-2020 йилларда Пискент туман ҳокимлиги Инвестициялар ва инновациялар масалалари бўйича бош мутахассис сифатида ишлаган

@piskenthokimligi
#тайинлов

Аҳмедова Ҳуриниса Абдуллаевна
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.


Ҳуриниса Аҳмедова 1963 йил 17 августда Пискент туманида туғилган. Маълумоти олий. 1984 йилда Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги ўқитувчи.

Ушбу вазифага тайинлангунга қадар Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Пискент туман Кенгаши раисининг диний-маърифий ишлари бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритган.

@piskenthokimligi
#тайинлов

Ахроров Музаффар Абдуқуддусович
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масалалари бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди.

Музаффар Ахроров 1958 йил 27 июлда Пискент туманида туғилган. Маълумоти - олий. 1979 йилда Ўзбекистон давлат физкультура институтини тамомлаган. Мутахассислиги - жисмоний тарбия ва спорт мураббийси. Ўзбек миллий кураши устаси.

М.Ахроров ушбу вазифага тайинлангунга қадар маҳалла тизими ва спорт соҳасида турли лавозимларда ишлаган. 2018-2020 йилларда Пискент тумани Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

@piskenthokimligi
#тайинлов

Мирвосилов Нурали Эгамович Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси этиб тайинланди.

Нурали Мирвосилов 1958 йилда Пискент туманида туғилган. Маълумоти олий. 2006 йилда Тошкент вилояти давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги - миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари фани ўқитувчиси.

Фаолияти давомида ички ишлар идоралари ҳамда ободонлаштириш бошқармасида ишлаган.
Ушбу вазифага тайинлангунга қадар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Пискент тумани кенгаши раиси биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

@piskenthokimligi
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этмаслик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партияларнинг фракциялари йиғилишларида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига риоя этмаслик учун жавобгарлик белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 192-1 янги модда сифатида таклиф этилаётган лойиҳада тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига риоя этмаган тадбирларни ўтказувчи шахс базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида, тўйхона кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахслари эса базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилмоқда.

Тўйхона, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахслари томонидан ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан сўнг бир йил давомида бузилса базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарлик бўйича жавобгарлик масаласини маъмурий ишлар бўйича судлар кўриб чиқади.

Сиёсий партиялар фракциялари томонидан биринчи ўқиш учун маъқулланган ушбу қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилади.

Расул Кушербаев.

@piskenthokimligi
#5_ташаббус

Ёшлар шахмат тахтаси

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг 2-банди ижросини таъминлаш, ёшлар ўртасида оммавий спорт турларини ривожлантириш, ақлий ва жисмоний камолга етказиш мақсадида турли спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда ДХХ чегара қўшинларига қарашли 92-27 ҳарбий қисм ҳарбийлари иштирокида “Ёшлар шахмат тахтаси” мусобақалари ўтказилди

Тахта устида ўтган баҳсларда 23,24,25,35,38-умумтаълим мактаблари ўқувчилари фаол иштирок этдилар.

Мусобақалар Халқ таълими тасарруфидаги мактабларда давом этмоқда. Ғолибларга "Ёшлар шахмат тахтаси" мусобақаларининг финал босқичига йўлланма берилади.

@piskenthokimligi