Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
Telegraph
Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қўриқлаш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган ишчи йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати…
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#биласизми
Тошкент денгизи — вилоятдаги энг гўзал иншоот
Вилоятдаги энг сўлим масканлардан бири бўлган Тошкент денгизини айрим юртдошларимиз табиий пайдо бўлган дея ўйлашади. Аслида эса Оҳангарон дарёсининг ўрта оқимида барпо этилган бу гидротехника ишооти — Туябўғиз сув омборидир.
Туябўғиз сув омбори 1962 йилда қурилган бўлиб, дарё сувини мавсумий тартибга солади. Сув омбори кўтарма тупроқ тўғон, чап ва ўнг қирғоқ сув чиқаргичлар ва сув ташлагичдан иборат. Тўғон узунлиги 2,4 км, икки чеккаси қумоқ тупроқдан қурилган бўлиб, омбор гидроузели 1,9 км узунликдаги дамбага туташади. Сув омборининг умумий ҳажми 250 млн. м3, фойдали ҳажми 224 млн. м3. Ўртача чуқурлиги 12,5 м. Бу сув омборидан Қорасув дарёсига ва Туябўғиз чап қирғоқ каналига сув берилади.
Шунингдек, Тошкент вилоятининг Бўка, Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ туманларидаги ерлар учун сув ажратилади. Ўтган йили Туябўғиз сув омбори қошида янги гидроэлектр станция қурилиб, фойдаланишга топширилди.
@toshvilpressa

#ободонлаштириш
Бугун Пискент туман ҳокимининг Қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Суннатилло Исақулов бошчилигида туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчилари пиёдалар йўлакчасида сув тўпланадиган жойларда таъмирлаш ишлари олиб бордилар.
@piskenthokimligi

#профилактика
Бугун туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва "Пискенттумангаз" ходимлари "Бекобод" маҳалласи ва 7-умумтаълим мактабида бўлдилар.
Аҳоли ва ёшлар билан учрашувда ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Forwarded from АйPulatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Jurnalist yoki bloger matbuotda gapirgan gapi uchun qamalishi kerak emas!” - Komil Allamjonov.
“Ular” loyihasining navbatdagi soni eʼlon qilindi, Komil Allamjonov bilan boʻlgan suhbatni quyidagi havola orqali toʻliq koʻrishingiz mumkin:
https://www.youtube.com/watch?v=MW7-XUBahIM

#расмий
ТАЙИНЛОВ
Жўраев Шуҳрат Эркинович 2020 йил 11 февралдан Пискент тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори вб лавозимига тайинланди.
Шуҳрат Жўраев 1965 йил 21 мартда Тошкент вилояти Пискент туманида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги-ўқитувчи.
Меҳнат фаолиятини Пискент тумани 6-умумтаълим мактабида ўқитувчиликдан бошлаган.
Фаолияти давомида Пискент тумани “Камолот” ёшлар жамғармаси раиси, туман Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси,
Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори ўринбосари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси туман вакили, Маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи, Маданият бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Forwarded from КЎРОЙДИН
Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган агрокластерлар ривожланиш босқичида
Давлатимиз раҳбари бу йил парламентга йўллаган Мурожаатномасида аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсишини таъминлайдиган энг муҳим соҳалардан бири бўлган қишлоқ хўжалигини стратегик ёндашувлар асосида тараққий эттиришга алоҳида эътибор қаратди.
Хусусан, 2020 йилдан бошлаб пахта ва ғалла учун давлат буюртмасини босқичма босқич бекор қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда рақобат муҳитини таъминлаш, қайси маҳсулот бозорбоп ва харидоргир бўлса, кўпроқ экиш, экинларни ҳудудлар иқлим шароитидан келиб чиқиб тақсимлаш, кластерлар фаолиятини ривожлантириш масаларида қатор ташаббуслар илгари сурилди.
Мурожаатномада белгилаб берилган ана шу каби вазифалар, ўз навбатида, Президентимизнинг 2019 йил 12 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида вилоятимизда зарур чора-тадбирларни амалга оширилмоқда.
Жумладан, бугун Ўрта Чирчиқ тумани, “Қумовул” МФЙда мазкур масалалар бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишларни тегишли бошқарма, корхона, банк-молия идоралари ва ташаббускор тадбиркорлар иштирокида қизғин муҳокама қилдик.
Президент қарорига кўра, Тошкент вилоятида 31 та мева-сабзавотчиликка ихтисослашган агрокластер ташкил этилиши белгиланган бўлиб, ҳозирга қадар республика ишчи гуруҳи томонидан ташаббускорларнинг 9 тасига ишни бошлаш учун учун ўрнатилган тартибда ижобий хулоса берилган, холос.
Йиғилишда агрокластер ташаббускорлари ва банк раҳбарлари иштирокида мазкур ҳолатни танқидий таҳлил қилдик. Айланма маблағи кам, кредит тарихи яхши эмас, деган важ-корсонлар билан тадбиркорларнинг лойиҳалари учун зарур кредитни молиялаштиришни истамаётган банк мутасаддиларидан вазиятга изоҳ сўрадик.
Бу ўринда, кўриниб турибдики, экспорт салоҳияти ва тажрибаси етарли, ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркор банк-молия соҳасидаги сунъий тўсиқларга дуч келмоқда. Яъни, айтайлик айланма маблағи 10 миллиард сўм бўлган тадбиркор, агрокластер ташкил этиш учун 20 миллиард сўмлик кредит олишни режалаштиряпти. Бунга етарли мол-мулк гарови бор.
Аммо, айланма маблағи кам, деган баҳона билан банклар томонидан кредитни молиялаштириш рад этиляпти. Ҳолбуки, у кўплаб тадбиркорлар орасидан саралаб, ажратиб олинган, истиқболли бизнес лойиҳага эга бўлган ва йирик айланма маблағли субъект сифатида энди шакллана бошлаган тадбиркордир.
Банк мутасаддилари билан бу каби сарсонгарчиликларга чек қўйиш, тадбиркорларни овора қилмаслик, аксинча, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш лозимлиги хусусида очиқ-ошкора ва дўстона гаплашиб олдик.
Зеро, вилоятимизда мева-сабзавотчилик агрокластерлари фаорлиятини кенгайтириш, биринчидан, муҳтарам президентимизнинг талаби, шунингдек, бугунги замон тақозосидир.
Шундай экан, у ҳокимми, банкирми, аграр соҳа вакилими, ким бўлишидан қатъи назар, давлат идорасининг мутасаддиси экан, тадбиркорнинг кўксидан итариш эмас, аксинча, ташаббускор ишбилармонга қучоғини кенг очиши шарт ва зарур. Ана шундагина, халқ розилигига эриша оламиз.

Forwarded from Toshkent viloyati IIBB | Rasmiy kanal
Telegraph
Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни. Пискент туманида содир этил(ган)иши мумкин бўлган жиноятялар юзсидан муҳокама…
Давлатимиз раҳбарининг таклифи билан республикамизда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилинган эди. Пискент туманида ушбу кунда ҳуқуқ-тартибот идоралари - прокурор ва ички ишлар бўлими бошлиқлари, профилактика…
#Кун_тарихи
14 февраль — улуғ шоир ва шоҳ Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.
@puskenthokimligi

✍Заҳириддин Муҳаммад Бобур
РУБОИЙЛАР
Ҳар кимки вафо қилса вафо топгусидур,
Ҳар кимки жафо қилса жафо топгусидур,
Яхши киши ёмонлиғ кўрмагай ҳаргиз,
Ҳа кимки ёмон бўлса жазо топгусидур!
* * *
Жондин сени кўп севармен, эй умри азиз,
Сондин сени кўп севармен, эй умри азиз,
Ҳар неники севмак андин ортиқ бўлмас,
Андин сени кўп севармен, эй умри азиз.
* * *
Тақдир юки бошимга балолиғ бўлди,
Ҳар неники айладим хатолиғ бўлди,
Ўз юртни қўйиб Ҳинд сори юзландим,
Ё Раб нетайин, бу не юз қаролиғ бўлди.
* * *
Ёд этмас эмиш кишини ғурбатда киши,
Шод этмас эмиш кўнгулни меҳнатда киши.
Кўнглим бу ғарибликда шод ўлмади, оҳ,
Ғурбатда севинмас эмиш, албатта, киши.
* * *
Аҳбоб, йиғилмоқни фароғат тутунгиз,
Жамиятингиз борини давлат тутунгиз.
Чун гардиши чарх бу дурур, тенгри учун,
Бир - бирини неча куни ғанимат тутунгиз.
* * *
Туз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур,
Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур,
Сарриштаи айшдин кўнгулни зинҳор
Уз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур.
* * *
Сен гулсену мен ҳақир булбулдирмен,
Сен шуъласен,ул шуълаға мен кулдирмен.
Нисбат йўқдур,деб ижтиноб айламаким,
Шоҳмен элга, вале сенга қулдурмен.