Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Жадидлар #Таълим
ЖАДИДЛАР ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИГА КИРИБ КЕЛДИ
Ёшлар ишлари агентлиги жамоаси жамоатчиликни ҳайратлантиришда давом этаяпти. Алишер Саъдуллаев "Жадидлар" сериясида туркум китоблар чоп этиб, ҳозирги даврнинг барча кўзга кўринган зиёлиларига бепул тарқатган, бу воқелик ниҳоятда хайрихоҳлик ва хушнудлик билан кутиб олинган эди.
Тан олайлик, жадидларга муносабат мустабид даврнику қўятурайлик, кейинги ўттиз йилда ҳам бир текис бўлмади. Аммо бугун бари ўзгарди. Мустақиллик байрамига Беҳбудий бобо бошчилик қилди, жадидлар миллат тарбиячиси бўлиб яна майдонга чиқиб келди.
Шу кунларда Шавкат Мирзиёевнинг қатағон қурбонларини ёд этиш кунида айтган гаплари рус шовинистлари томонидан бузиб талқин қилинмоқда. Тарихга муносабат ва ёндашувларимиздаги фарқларга айримлар чидай олмай, ўзининг содиқ медиасида роса жириллаяпти. Ҳолбуки, Ўзбекистон раҳбари тўғри гапларни айтган эди. Қатағон СССРнинг барча халқлари учун бирдек оғир ва мусибатлидир. Жумладан, ўзбеклар ҳам миллатнинг энг сара фарзандларидан жудо бўлди.
Бундай пайтда қатъийлик, гап-сўзларга эътибор бермай олға босиш жуда муҳим. Бугун Қизил террор қурбонлари – маърифатпарвар жадид боболар Тошкент вилоятига келди. Алишер Саъдуллаев жамоаси Тошкент вилоятидаги барча мактаб кутубхоналарига "Жадидлар" маърифий тўпламини бепул туҳфа қилмоқда.
Ҳақиқат шу. Орқага йўл йўқ. Ёшларни реал тарих билан қуроллантириш, миллатпарварлик руҳида тарбиялаш энг муҳим масала. "Жадидлар" – шундай лойиҳадир.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

#Жадидлар
Ўзбек халқининг сара фарзандлари, ватанпарварлари бўлган жадидлар ҳақида билиш, ҳар бир ўқувчига фахр туйғуси ва руҳ беради, десак муболаға бўлмайди.
Бугун Пискент туманига Ёшлар ишлари агентлигининг махсус совғалари етиб келди. Қатағон қурбонлари бўлган маърифатпарвар зиёлилар тўғрисидаги "Жадидлар" маърифий тўплами мактаб кутубхоналарига етказилмоқда.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi