PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Пискентда «чиллаки» ғарқ пишди (фото)

👉 https://xabar.uz/xcw1

📲Каналга қўшилинг:
https://t.iss.one/xabaruzofficial
#ОВОЗЛИ_ЧАТ

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм каналида 21 июнь куни, соат 11:00 да Давлат тест маркази мутасаддиси билан Абитуриентлар учун бу йилги тест синовларидаги янгиликлар ва муаммоли ҳолатлар юзасидан ОВОЗЛИ ЧАТ ўтказилади.

Ушбу мавзу юзасидан саволларингиз бўлса қуйидаги https://t.iss.one/uza_uz/61133 манзил тагида саволларингизни қолдиринг.

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
#Баёнот

Р.Ахроров, Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник:

Куни кеча содир бўлган кучли ёғингарчилик туманимизнинг айрим маҳаллаларида нохуш оқибатларга олиб келди. Жумладан, сел натижасида Тошкент каналининг Чимқўрғон маҳалласи Яқалов қишлоғи яқинидаги сув тақсимлаш нуқтасида (шлюз) сув тошган. Натижада Чимқўрғон ва Сувти маҳаллаларида кўчалар, аҳоли хонадонларига сув оқими кирган.

Ҳолатни бартараф этиш мақсадида Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар штаби сафарбар этилди. 20 июндан то 21 июнь ҳозирга қадар узлуксиз равишда туман ФВБ, ИИБ, ИИБ ЙҲХБ, Ободонлаштириш бўлими, Тумангаз, Электр таъминоти корхонаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида ёғингарчилик оқибатлари бартараф этилмоқда. Жараёнга ФВБ нинг 30 нафар, ҳамкор ташкилотларнинг 50 нафардан зиёд ходимлари, 28 та махсус техникалар жалб этилди.

Тошкент каналининг Яқалов ҳудудидаги қирғоқларини мустаҳкамлаш учун 220 тонна шағал туширилди. 4 та сув тортувчи махсус транспорт ёрдамида хонадонлар ертўлаларидаги тўпланган сувни чиқариш ишлари давом этмоқда. Шамол натижасида қулаган, шикастланган дарахтлар, шох-шаббалар, электр линияларидаги носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Табиий офатдан фуқаролар тан жароҳати олмаган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Жараён

Ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш жараёнидан фотолавҳалар

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Жараён

Айни вақтда Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев ва сектор раҳбарлари Чимқўрғон маҳалласида кечаги кучли жаладан сўнг зарар кўрган аҳоли хонадонларида бўлиб турибди.

Туман раҳбари табиий офат натижасида шикастланган ҳудудлар ҳамда хонадонларни тартибга келтириш ва бирламчи ёрдам кўрсатиш ишларига бошчилик қилмоқда. Фуқаролар билан суҳбатлашиб, зарур барча ёрдам кўрсатилишини билдирди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Биз ишлашга – иши, яшашга – уйи бўлган, фуқаролари тинч ва эркин, ҳаётдан мамнун, дастурхони тўкин, оиласи бахтиёр ва фаровон яшайдиган давлат қуришни мақсад қилганмиз.

Биз ана шундай буюк ишлар арафасида турибмиз. Кучли иқтисодиёт барпо этиб, дунёда муносиб ўрнимизни эгаллашимиз, халқимизга юксак шароитлар яратиш учун ҳам жуда кўп ишларни биргаликда амалга оширишимиз керак.

Бетакрор юртимизда барқарор жамиятни ва бардавом тараққиётни таъминлаш – барчамизнинг бош мақсадимиздир!

Мен бутун халқимизни ана шу буюк мақсадга эришишда ўзаро бирдамликка ва ҳамжиҳатликка чақираман.

Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси бўладиган янгиланаётган Конституциямизга таяниб, Янги Ўзбекистонни албатта биргаликда барпо этамиз.

Орадан йиллар, асрлар ўтади,
лекин ғоят мураккаб шароитда бундай улкан ислоҳотларни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшган инсонларни келгуси авлодлар ҳеч қачон унутмайди.

Ана шундай буюк бахт ва шараф барчамизга ёр бўлсин!”, деди Президент сўзининг якунида.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Огоҳ_бўлинг

Пискент тумани ИИБ огоҳлантиради!

Фирибгарларга алданиб қолманг. Пластик картангиз рақамини ҳеч кимга берманг!


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Кеча содир бўлган кучли ёғингарчиликда ўзанидан тошган ариқ сувлари Сувти маҳалласига ҳам бир қанча зарар етказди.

Бугун маҳаллада бўлган туман ҳокими Р.Рихсиев, ҳоким ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда вазиятлар бўлими мутасаддилари билан бирга тошқин оқибатларини баотараф этиш чоралари кўрилмоқда. Жараёнда йўлларни таъмирлаш, сув йўлларини очиш, хонадонларга тўпланган сувларни чиқариш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Президент Шавкат Мирзиёев Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашди
#20june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv