PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.73K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#учрашув

Айни вақтда вилоят ҳокими Рустам Холматов вилоятдаги оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар матбуот котиблари билан учрашув ўтказмоқда

Учрашувда шаҳар ва туман ҳокимликлари муассислигидаги нашрлар, ижтимоий-сиёсий газеталарнинг бугунги аҳволига эътибор қаратилди.

Журналистлар иштирокида таҳририятлардаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича қилиниши зарур бўлган масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилмоқда.

Маълумот ўрнида: бугунги кунда вилоятда давлат ҳокимияти органлари муассислигида 25 та газета фаолият юритади.

@piskenthokimligi
#учрашув

⚡️Алишер Саъдуллаев пискентлик ёшлар билан учрашди

❇️Пискент тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ташаббускор ёшлар билан учрашув бўлиб ўтмоқда.

🔎Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратиш, ташаббусларини рағбатлантириш, бандлиги, таълим олишга ва касб ўрганишга бўлган талабини ўрганиш ва мурожаатларига ечим топишдан иборат.

🤝Раҳбарлар ва ёшлар учрашуви очиқ мулоқот тарзида ўтмоқда. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#учрашув
#ҳарбий_ватанпарварлик

🇺🇿Янги Ўзбекистонни ёшлар билан қурамиз!

"Холиқберди" маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тадбир шундай номланди. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Пискент тумани ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган тадбирга "Холиқберди", "Оқтом" МФЙ ёшлари иштирок этишди.

Тадбир давомида замонавий қурол-аслаҳалар кўриги, ҳарбий техникалар намойиши, аскарларнинг жанг санъати асосидаги кўргазмали чиқишлари ёшларда келажакда ҳарбий бўлишга ҳавас уйғотди.

🎺Шунингдек, Қуролли Кучлар академияси ҳарбий оркестри ҳамда туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

📌Таъкидлаш жоизки, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларимиз, анъаналаримизга содиқлик туйғусини шакллантиришда бу каби тадбирларнинг аҳамияти беқиёс.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури
#учрашув

❇️Ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурига асосан, туман ҳокими Р.Рихсиев ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари ташкил этилмоқда. 

"Майлобод" ва "Мўминобод" маҳалласида ўтган учрашувда 40 нафардан зиёд вакиллар ўзларини қийнаган масалаларга туман раҳбариятидан жавоб олдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ёшлар_дастури
#учрашув

Пискент туманида 2020-2021 йиллар давомида "Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури" доирасида бир қатор режали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, раҳбар ва ёшлар учрашувлари уюштирилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда уларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🏫Ушбу ишларнинг давоми сифатида тумандаги 6-сонли касб-ҳунар мактаб биносида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, туман прокурори Алишер Жўраев, ИИБ бошлиғи Шуҳрат Милиев, ДСИ раҳбари Жасур Сайфиев иштирокида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

📝60 нафарга яқин ёшлар иштирок этган мазкур учрашувда 11 та савол ва таклиф ўртага ташланди. 2 та масала ҳал этилиб, қолганини ижобий ечим учун мутасаддиларга аниқ вазифа, муддат белгиланди.

🖇 Мурожаатлар сектор раҳбарлари назоратига олиниб, натижадорлиги бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури_амалда
#учрашув

Туман ҳокими дўнгқўрғонлик ёшлар билан учрашди

💠Бугунги кунда ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўратилгани бежиз эмас. Зеро, ёшлар эртанги куннинг бунёдкорларидир.

"Дўнгқўрғон" маҳалласидаги 19-мактабда сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинидан 40 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

🔎Туман раҳбари ва ёшларнинг учрашувида Президент мурожаатида эътибор қаратилган жиҳатлар, "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини сақлаш йили"да амалга ошириладиган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

📌 Шундан сўнг, туман ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришди. Ёшларнинг 20 тадан ортиқ мурожаати тингланди. 5 та мурожаат жойида ҳал қилинди.

🎥Учрашув ҳақида батафсил видеолавҳада

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Тошкент вилояти ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича вакили Янош Ваник билан учрашди.

Мавзу:
Тошкент вилояти ва Венгрия Республикаси ўртасида инвестициявий ҳамкорлик.
Ҳамкорлик юзасидан ҳоким таклиф қилган йўналишлар:

- Фармацевтика;
- Текстил;
- Қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари;

Янош Ваник таклифлари:

- Чорвачилик;
- Паррандачилик;
- Чиқиндини қайта ишлаш;
- Балиқчилик;

Томонлар ўзаро имкониятлардан келиб чиққан ҳолда таклифларни кўриб чиқиб, тез кунда икки давлат ҳукуматлари доирасида аниқ қарор қабул қилишга келишиб олинди.

#Учрашув

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#учрашув

Маънавият юлдузлари пискентлик маънавиятчилар билан учрашди👇👇👇

Каналга уланиш
⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#учрашув

Маънавият юлдузлари пискентлик маънавиятчилар билан учрашди

Пискент туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги ва Маънавият ва маърифат маркази бўлинмаси ҳамкорлигида ижодий кеча ташкил этилди.

Тадбирга Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқаро журналист, "Олтин қалам" мукофоти соҳиби, Миллий телерадиокомпанияси фахрийси Асрорхўжа Аброрхўжаев, Республика маънавият ва маърифат маркази тарғиботчиси, Марказий Осиёнинг "Янги Овоз " ёзувчилар ва тарихчилар уюшмаси аъзоси Орифжон Нортўраев, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Ирода Мухамедазизова ташриф буюрди.

Туман Халқ таълими тасарруфидаги мактаб директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, Мактабгача таълим бўлими рахбарлари, Ахборот кутубхона маркази ходимлари фаол иштирок этдилар.

Кўтаринки руҳда очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда Президент Ш.Мирзиёев раислигида жорий йил 19 январь куни бўлиб ўтган маьнавият соҳасига бағишланган видеоселектр йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Икки ярим минг йиллик тарихга эга Пискент тумани тарихи ёдга олинди. Туманда маънавий-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни буюк аждодларга муносиб авлод сифатида тарбиялаш борасида фикр алмашилди.

Якунда меҳмонларга туман ҳокимлигининг ташаккурномалари топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#учрашув

Тадбиркорлар мурожаатлари ўрганилмоқда

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#учрашув

🔹Ҳоким ёш математиклар билан учрашди

Болалар Мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими Р. Рихсиев ёш математиклар билан учрашув ўтказди. Тадбир доирасида "Математика-нурли келажак гарови" номли танлов бўлиб ўтди. Унда "Нурли келажак" ўқув марказида таҳсил олаётган 100 нафардан ортиқ ёшлар ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев иштирокчиларга ўз тавсияларини берар экан, бугун машаққат билан бўлсада, олинган билим эртанги ёруғ келажак, фаровон ҳаёт учун мустаҳкам пойдевор бўлишини таъкидлаб ўтди.

Якунда зукко ва билимдон ёшлар туман ҳокимлиги ва ўқув марказининг совғалари билан тақдирландилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_ва_ёшлар
#учрашув

"Кўлота" лик Эрматов Мирзабек маҳалла ёшлари учун мини стадион қуриш ниятида. Унинг таклифини туман ҳокими ижобий баҳолади. Туман раҳбарининг кўмаги билан стадион майдонининг бетон ишлари, прожекторлар билан ёритиш ҳал этиладиган бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#учрашув

АВЛОДЛАР УЧРАШУВИ

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 32-мактабда «Авлодлар учрашуви» номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, ХДП вилоят кенгаши раиси Акмал Умаралиев, туман кенгаши депутатлари, мактаб ўқитувчи ва битирувчи синф ўқувчилари, “Гулистон” маҳалласининг фахрийлари ва фаол ёшлари иштирок этишди. Тадбир давомида депутатлар ҳудуд ёшлари билан муаммолари, таклифлари ҳақида суҳбатлашдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#учрашув_очиқ_мулоқот

Ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ёшлар билан учрашди

Бугун Пискентда “Қўмондон ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони, полковник Зокиржон Сайфудинов, туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев иштирок этди.

Очиқ мулоқот кўринишида бўлиб ўтган тадбирда ёшлар билан ҳарбий соҳанинг машаққатли, аммо шарафли йўли ҳақида суҳбат қурилди.Юз нафарга яқин ёшлар иштирок этган учрашувда қўмондон Ватанни севиш ва унга сидқидилдан хизмат қилиш ҳар бир фарзанднинг шарафли бурчи эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ёшларни қизиқтирга саволларига батафсил жавоб берилди.

Тадбир давомида Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони томонидан пискентлик фаол ёшларга ташаккурномалар ва совғалар тақдим этилди. Якунда Тошкент ҳарбий гарнизони ҳарбий оркестри жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Оркестр ижросида янграган миллий куйлар йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#учрашув

Ёшлар - келажак бунёдкорлари

Куни кеча бўлиб ўтган "Уч авлод учрашуви"да туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев илм-фан, спорт соҳаларида ютуқларга эришган пискентлик бир гуруҳ ёшларга мустақил ҳаётда муваффақият тилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Учрашув

Янги мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимига келган туман ҳокими маҳалла нуронийлари, уй бекалари билан суҳбатлашди. Мурожаатларини тинглади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Учрашув

Бугун Пискент тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Мирсоатова "Ойбек" маҳалласида жойлашган 2-мактабда ўсмир қизлар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда маҳалладаги катта ҳаётий тажрибага эга бўлган фаол хотин-қизлар, мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан самимий мулоқот ташкил этилди. Уларни қизиқтирган саволлар ва ўйлантириб келаётган муаммо ва масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича қарор ва фармонларининг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунча берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Учрашув

Абдулла Қодирийнинг набираси пискентлик ижодкорлар билан учрашди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi