PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Мурожаат_ва_ечим

Ойбек маҳалласидаги 54-кўп хонадонли уй истиқоматчилари томонидан хонадонига ёмғир сувлари кираётгани (чакка) ҳақида мурожаат қилинган эди.

Туман ҳокими ўринбосари Б.Шерматов, Уй-жой коммунал бўлими У.Эрматов, ҳоким ёрдамчиси ҳамкорлигида муаммо бартараф этилди. Уй томи таъмирланиб, йўлакларга майда шағал ёйилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Таъзия

Кўзимда ёш, кўнглимда ёш, сўзимда ёш,
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар...


Элимиз суйган актриса, ўзбек ҳалқ артисти Тўти Юсупова вафот этди.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Заковат

Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан секторлар ва ҳоким ёрдамчилари, маҳалла ҳамкорлигида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида маънавий-маърифий ҳамда интеллектуал тадбирлар ташкил этиб борилмоқда.

Жумладан, иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, ушбу ўйинлар ташкил қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудудларда “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди. Муротали маҳалласида бўлиб ўтган беллашувда маҳалладаги уюшмаган ёшлар вакиллари, 23 ва 35-мактаб ўқувчилари фаол қатнашдилар. Тадбирга 30 дан ортиқ билимдон ёшлар қамраб олинди.

Бу каби тадбирлар ёшларнинг билимини ошириб, зукко ва топқирлигини намоён этишга, жамоавий ҳаракат қилиб, муваффақиятга эришишига хизмат қилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қарор_ва_ижро

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-146-сонли қарорига асосан, хотин-қизлар фаоллари лавозимларига номзодлар очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Пискент тумани ҳокимлигида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари, вилоят хотин-қизлар бошқармаси вакиллари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман кенгаши котибияти, Бош вазир қабулхонаси ва бошқа мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида Пискент туманидаги барча 29 та маҳаллаларга ушбу лавозимга оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тажрибасига эга, шахсий фазилатлари билан намуна кўрсатган, фидойи номзодлар сараланмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ

Сўнгги кунларда кузатилаётган кучли ва мунтазам ёғингарчилик кўпгина муаммоларни юзага келтирмоқда. Аммо вазиятни ФВБ қўлга олиб, тезкор бартараф қилинмоқда.

Бугун баҳор ёғинларидан янада тўлиб оқаётган Оҳангарон дарёси сувлари туманимизнинг Гулистон ва Келовчи ҳудудларига тошиб кириши кузатилган. Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ушбу хабар асосида ҳолат тезда бартараф этилди. Махсус техника воситалари жалб қилиниб, сув оқими хавфсиз ҳудудга йўналтириб, дарё ўзанига қайтарилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligiх
❗️Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2022 йилнинг 16 мартидан бошлаб Ўзбекистонда:

📌 эмланганлик сертификатига эга бўлган хориж фуқаролари ПЗР тест натижасисиз Ўзбекистонга кириши мумкин. Бундай сертификат бўлмаган тақдирда, камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига манфий ПЗР тест натижаси керак. Агар на вакцина, на тест маълумотномаси бўлса, унда чегара ўтиш пунктларида экспресс-антиген тест топшириши талаб этилади;

❗️Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали икки мамлакат фуқароларининг ҳаракатланишига доир вақтинча чекловлар бекор қилинди;

❗️ Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали Томонлар фуқароларининг ҳаракатланишига доир вақтинча чекловлар бекор қилинди ҳамда барча ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасига кириш учун хорижий фуқароларга электрон визани расмийлаштириш ва бериш тизими (E-VISA) фаолияти қайта тикланиб, ишга туширилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram