PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.67K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ёлғон (фейк) ва нохолис ахборотларни тарқатганлик учун қонунчиликда қандай жазолар белгиланган?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева бу борада батафсил маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

⚖️Ижтимоий тармоқлар орқали ишлаб чиқарувчи ёки рақобатчини обрўсизлантириш ёхуд иқтисодий зарба бериш мақсадида асосланмаган, ёлғон овозли, фото ва видеохабарларни тарқатиш Жиноят кодексининг 192-моддасида белгиланган жавобгарлик билан жазоланади;

📢Туҳмат, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмаларни тарқатганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 139-моддасида жавобгарлик белгиланган;

🔰Шунингдек, ёлғон хабар тарқатганлик учун фуқаровий жавобгарлик ҳам мавжуд. Хусусан, Фуқаролик кодексининг 102(1) моддасида шахснинг ор-номуси, шаъни ва қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли маънавий зарар етказилган бўлса, етказувчининг айбидан қатъий назар қопланиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган;
〰️〰️〰️〰️

⚠️Ёлғон хабарлар тарқалишини олдини олиш ва уни тарқатган шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида 2020 йил 25 декабрь куни қабул қилинган ЎРҚ 658-сон Қонуни билан ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди.

💰Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 (икки) моддасига кўра жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 (11 млн 150 минг сўм) бараваридан 100 (22 млн 300 минг сўм) бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Шунингдек, Жиноят кодексининг 244 (олти) моддасига мувофиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам ушбу хатти-ҳаракатлар такрор содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача (44 млн 600 минг сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

@aoka_uz
#Мурожаат_изидан

Туман ҳокимининг шанба куни бўлиб ўтган қабулида Келовчи маҳалласида яшовчи фуқаро ёрдамга муҳтож эканлигини айтиб, мурожаат қилган эди.

Туман ҳокими Р.Рихсиев, туман прокурори А.Жўраев мурожаат изидан мазкур фуқаронинг хонадонига боришди. Маълум бўлдики, унинг яшаб турган хонадони ўртасидан қўшниси газ трубаси тортиб ўтган, бу ноқулайликлар келтириб чиқарган. Шунингдек, оила бошлиғининг ҳеч қаерда ишламаслиги ҳам рўзғорга қийинчилик туғдириши билан бирга, болалар нафақаси олишда тўсиқ бўлган. Мурожаат раҳбарлар томонидан ўрганилиб, оила бошлиғи билан соғлом одам ишлаб, оилани боқиши кераклиги ҳақида тушунтирилди, Ободонлаштириш бошқармасига ишга таклиф этилди. Қўшни ҳовлига тортилган газ қувурини олиб, кўча тарафдан қайта уланиши тўғрисида тумангаз корхонаси масъулларига топшириқ берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тошкент вилояти маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари учун очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

▪️ Ангрен шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️ Бекобод тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️ Бекобод шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Бўка тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️
Бўстонлиқ тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари

▪️Зангиота тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Қибрай тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Қуйи Чирчиқ тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари

▪️Нурафшон шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Оққўрғон тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Олмалиқ шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Оҳангарон тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Оҳангарон шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Паркент тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Пискент тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Тошкент тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Ўрта Чирчиқ тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Чиноз тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Чирчиқ шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Юқори Чирчиқ тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Янгийўл тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Янгийўл шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 15 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

▪️ Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

▪️ Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали@vacancy_argos
Мактабларда III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келади ва IV чорак 28 март кунидан бошланади

Республикамиз умумтаълим мактаб ўқувчилари учун III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келади. Яъни, шу куни дарс машғулотлари тўлиқ олиб борилади. баҳорги таътил 21 мартдан бошланади ва 7 календарь кун давом этади.

IV чорак дарслари эса 28 март кунидан бошланади.

Маълумот учун:
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, мактабларда баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Мурожаат_изидан

Пискент тумани Мустақиллик маҳалласида яшовчи С.Алиева томонидан ҳоким қабулида ҳовлисидан ўтган ариқ суви тошиб кираётганлиги ҳақида мурожаат қилинган эди.

Туман ҳокими Р.Рихсиев, архитектор ва кадастр бўлими, ирригация бўлими масъуллари ҳамда Мустақиллик маҳалласи раиси ҳамроҳлигида ҳолатни ўрганиш мақсадида мазкур хонадонга борди. Сўнгги кунлардаги кучли ёғингарчилик ҳамда Олмалиқ сувоқава ташлама сувлари шу ҳудуддан оқиб ўтувчи ариқдан фуқаро ҳовлисигача тошиб кирган. Ушбу ҳолат ўз вақтида туман ФВБ томонидан махсус техникалар ёрдамида бартараф қилинган эди. Туман ҳокими эндиликда бундай муаммоларнинг олдини олиш учун ушбу маҳалла аҳолиси вакиллари билан суҳбатлашди. Вазиятни ўнглаш мақсадида мутасадди раҳбарлар билан фикр алмашилди.

Туман ҳокими бир ҳафта муддат ичида йўлни шағаллаштириш, ҳудудда таъмирталаб бўлган бир неча ёғоч устунларни бетон столбаларга алмаштириш, ҳудудда нотўғри ўрнатилган газ қувурларини тўғрилаш, ариқ ўрнига бетон лотоклар ўрнатиш тўғрисида тегишли раҳбарларга аниқ вазифалар қўйди. Шунингдек, С.Алиеванинг мурожаатига кўра, кўча юзигача чиқариб, девор билан ўраган ва йўлни торайтириб қўйган хонадонларнинг кадастр ҳужжатлари тегишли тартибда ўрганилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️14 - март : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Тошкент тумани. “
Оқибат” маҳалласи янги бинога эга бўлди

*Оққўрғон тумани.
Олдимиздаги долзарб ва муҳим ҳафтани кўнгилдагидек ўтказиш "ҳокимлик соати"да муҳокама этилди

*Олмалиқ шаҳри.
Бўка туманида Олмалиқ намунаси тадбиқ этилмоқда

*Янгийўл тумани.
Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида тадбиркор ёшлар жамланди

*Янгийўл шаҳри.
Ёшлар етакчисининг бир кунлик иш фаолиятидан қисқа репортаж

*Чирчиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов "Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркида олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди

*Паркент тумани. "
Мафкурий жараёнларнинг ривожланиш механизмлари ва воситалари" мавзусида дарва сухбати ўтказилди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Эндокрин касалликларни эрта олдини олиш муҳим масала

*Бекобод тумани.
Тумани ҳокимлигида “Тезкор штаб

*Оҳангарон тумани. "
Яшил йиллик" умуммиллий тадбири доирасида кўчат ўтқазиш ишлари давом этмоқда

*Бўстонлиқ тумани.
Кўчма ярмаркалар савдоси ташкил қилинмоқда

*Пискент тумани.
Мурожаат изидан натижа бўлади

*Ангрен шаҳри.
Ҳудудда кичик саноат ва эркин иқтисодий зоналар доирасида лойиҳалар ўрганилди

*Қибрай тумани.
Наврӯз байрамини ўтказишга кенг кӯламли тайёргарлик ишлари кетмоқда

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Мавсумга тайёргарлик тадбирлари

*Бўка тумани.
Ёшлар тадбиркорликка жалб қилинмоқда

*Зангиота тумани.
Ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди

*Бекобод шаҳри.
Мақсад ва мурожаатлар билан ишлашни яхшилаш

*Нурафшон шаҳри.
Ёғингарчилик мавсумида қилинаётган ишлар

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
⚡️ Иқтисодиётни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 14 март куни иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, давлат корхоналарини трансформация қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3Je3Akt

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#Мурожаат_изидан

Туман ҳокими ўринбосари С.Хамдамов, Ойбек маҳалласи раиси А.Умаров, Бандликка кўмаклашиш маркази масъуллари томонидан маҳалладаги хонадонларда бўлдилар.

Аҳоли мурожаатлари, хусусан суяк емирилиши хасталиги билан оғриган Б.Р.нинг мурожаати туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари М.Қодирова иштирокида ўрганилди. Унга даволаниши учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратилиши учун тавсия қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi