PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#жараён
#бунёдкорлик

🛣3-сектор ҳудудидаги “Ғайрат” МФЙ Наврўз кўчасидаги таъмирталаб ички йўллар асфальтланмоқда. Шунингдек, кўчалардаги ноқонуний иншоотлар бузиб, ўрнига бир текис қилиб тўсиқ-деворлар ўрнатилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Бунёдкорлик

Янги уйлар қурилиши жадал кетмоқда

Маълумки, аҳолининг уй-жойларга бўлган талаб ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, “Ғайрат” маҳалласида кўп қаватли, замонавий ва арзон уй-жойлар қурилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида “Ғайрат” маҳалласида жорий йилда 5 қаватли, 1 подьездли 2 ва 3 хонали хонадонлар бўлиб, айни вақтда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжи бўлган фуқаролар бугунги кунда узоқ муддатли кредит (20 йил) асосида “Қишлоққурилишбанк” билан тўловларни амалга оширдилар. Яқин вақт мобайнида яна 100 та уй-жой қурилиши режалаштирилган.

Р.S.: Ҳаридор фуқароларнинг талаб ва таклифларига асосан “Қишлоққурилишинвест” томонидан олиб борилаётган қурилиш ишларидан фотосуратларни тақдим этамиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мактабгача_таълим
#Бунёдкорлик

Мустақиллик болажонларига ажойиб совға

Пискент тумани “Мустақиллик” маҳалласида янги 16-сонли мактабгача таълим ташкилоти қурилиб фойдаланишга топширилди. Таълим масканининг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Сарвар Ҳамдамов, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Замонавий кўриниш, кенг, ёруғ, шинам хоналар, барча қулайликларга эга боғча маҳалланинг 150 нафар фарзандини бағрига олиш қувватига эга. Уларга тажрибали мураббийлар таълим-тарбия берадилар.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан С.Ҳамдамов ушбу боғча болажонлар учун севимли маскан ва тарбия даргоҳига айланиши керак дея таъкидлаб, маҳалла аҳлини табриклади. Тошкент вилояти бош имом хатиби ўринбосари З.Қудратов ва нуронийлар мустақил юрт фарзандларига шундай муҳташам даргоҳларда билим олиб ватан корига елка тутадиган инсонлар бўлиб етишишларини тилаб дуо қилдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Бунёдкорлик
#Мактабгача_таълим

"Саидобод" да 200 ўринли янги боғча қурилди

Бугун туманимиздаги 19-сонли мактабгача таълим ташкилоти "Саидобод" аҳлини хурсанд қилиб, фойдаланишга топширилди.
4 млрд 824 миллион сўм маблағ эвазига қурилган муассаса Саидободлик 200 нафар болажонларни ўз бағрига олади. Фарзандлари яқингача маҳалладаги иккитагина гуруҳда болаларга хизмат қилган эски боғча ўрнига бугун замонавий, шинам ва барча қулайликларга эга бўлган мактабгача таълим даргоҳига қатнашидан ота-оналар жуда миннатдор.

Бугун боғчанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари Сарвар Хамдамов, Ботир Шерматов, маҳалла нуронийлари, болалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди ва йиғилганларни ушбу қувончли кун билан қутлашди. Муҳташам бино ва ичкари хоналарда келажагимиз эгалари учун яратилган шарт-шароитни кўриб, кўнгиллар тоғдек кўтарилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ободлик
#бунёдкорлик
#пискент

📌 Дўнгқўрғонда ишлар ўнг бўлсин

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Жараён
#Бунёдкорлик

Маълумки, туманимизда таъмирталаб кўчаларни таъмирлаш бўйича босқичма босқич ишлар амалга оширилмоқда. Аввал “Файзобод” маҳалласи Қашқадарё қишлоғи, кейин “Оқтом” ва “Дўнгқўрғон”. Туман ҳокими ўринбосари Ботир Шерматовнинг сўзларига кўра, йил давомида шағаллаштириш ишлари узлуксиз олиб борилади.

Кўпсонли мурожаатлар асосида бугун “Гулистон” маҳалласидаги лой-тупроқ кўчаларга ҳам шағал етказилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бунёдкорлик
#Инсон_қадри_учун
#Жараён

Жорий йилнинг 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўтказилган "Маҳаллабай ишлаш ва камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар"га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Пискент туманида қатор бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, олис ҳудудларидан саналадиган "Оқтом" ҳамда "Дўнгқўрғон" маҳалла фуқаролари йиғинларидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун туман ҳокимлиги бошчилигида барча бирдек масъулият билан ёндашмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi