PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Жараён

Маълумки, куз-қиш даврида мавсумий касалликлар ҳам авж олади. Бу даврда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда шифокорлар, айниқса тез ёрдам бўлими ходимларининг ўрни аҳамиятли. Туман ҳокими ўринбосарлари туман Тиббиёт бирлашмаси ҳамда “Тез ёрдам” бўлимида ҳам бўлдилар. Бош шифокор М.Қодирова ҳамроҳлигида диспетчерлик хизмати фаолияти, яратилган дори-дармон заҳиралари, чақирувларга ўз вақтида етиб бориш ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш жараёнлари давом этади.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️
6 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оҳангарон шаҳри.
Ёшларимиз компьютер жамланмаси соҳиби бўлишди

*Тошкент тумани. Раҳбарлар тунда шифохонага нега борди?

*Оққўрғон тумани. Махсус ордерлар ўз эгаларига топширилди

*Янгийўл тумани. "Оила мактаби"да яраштирилган оилалар сони ортмоқда

*Ўрта Чирчиқ тумани. Ҳар бир ёшнинг мурожаати назоратда!

*Паркент тумани. Савдо ярмаркалари фаолияти ўрганилди

*Қуйи Чирчиқ тумани. Ёшлар ишлашга тайёр

*Олмалиқ шаҳри. Барча ҳаракатлар аҳоли розилиги учун

*Янгийўл шаҳри. Аҳоли мурожаатлари ўрганилмоқда

*Бўка тумани. Қурилиш ишлари назоратда

*Чирчиқ шаҳри. Чирчиқ шаҳрида назорат кучайтирилган

*Юқори Чирчиқ тумани. Умумий ўрта таълим мактабида спорт тадбирлари ўтказилмоқда

*Бекобод тумани. Янги қурилаётган масканлар ва бозорларда хавфсизлик таъминланганми?

*Оҳангарон тумани. Секторларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда

*Қибрай тумани. Маҳалла раисларининг 2021 йилдаги фаолияти муҳокама қилинди

*Бўстонлиқ тумани. Мурожаатлар мутасаддиларни бефарқ қолдирмади

*Пискент тумани. Кўҳна қишлоққа оби ҳаёт келмоқда

*Ангрен шаҳри. Спорт - саломатлик гарови

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Билдириш

Диққат, онлайн аудиочат орқали очиқ мулоқот ўтказилади

Аввал хабар берганимиздек, 1-15 январь кунлари Пискент туман ҳокимининг қарори асосида ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг узлуксиз ишлаши бўйича "Тезкор штаб" ташкил этилган.

Аҳолининг мурожаатлари ва таклифлари юзасидан тўғридан-тўғри боғланиб суҳбатлашиш мақсадида бугун соат 18:00 да штаб аъзолари ва ҳоким ўринбосарлари ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида аудиочат ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳурматли фуқаролар, Сизларни онлайн суҳбатга таклиф этамиз.

🗣 Аудио суҳбат манзили: 👇
https://t.iss.one/c/1523329400/3

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
“Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–77-сон, 30.12.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра:

2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилаётган маблағларнинг 500 миллиард сўми ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади;
имтиёзли кредитлар ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 6 ойгача имтиёзли давр билан 225 миллион сўмгача оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кўзда тутилган шартларда ажратилади;
имтиёзли кредитлар ҳунарманднинг талаби бўйича нақд пул олиш имконияти билан такдим этилади;
имтиёзли кредит ажратиш бўйича “oilakredit.uz” электрон платформасида ҳунармандларни онлайн навбатга қўйиш ва уларнинг лойиҳаларини кредитлаш учун алоҳида бўлим ишга туширилади.
2022 йилдан бошлаб:

“уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга – шогирдлар тайёрлаши, зарур хомашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун 6 ой давомида ҳар ойда БХМнинг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;
шогирдларга – мустақил фаолиятини бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиши, шунингдек, усталарга – интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 баравари миқдоридан ошмайдиган қисмига субсидиялар ажратиш тартиби жорий этилади.
Бунда, субсидия ажратиладиган ҳунармандлар ва шогирдлар ҳисоби “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан юритилиб, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг “Онлайн маҳалла” электрон платформаси билан интеграция қилинади.

Шунингдек, 2022 йилдан “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари учун фаолият юритиш жойидан қатъи назар, коммунал инфратузилма хизматлари ҳақини тўлаш аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Семинар

Айни вақтда туманимиздаги 4-умумий ўрта таълим мактабида янги жорий этилган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар учун ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Рустам Шеров, барча умумтаълим мактаблари тарғиботчилари иштирок этишмоқда.

Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар учун ўтказилган амалий семинар давомида иш фаолиятида зарур бўлган тавсия услубий воситалар, амалий дарслар орқали ўзаро тажриба алмашилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди ва одатдаги тартибда ишлашга киришди.
__

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вернулся из краткосрочного трудового отпуска и приступил к работе в обычном режиме.