PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Фоторепортаж

Тадбир жараёнидан фотолавҳалар

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаатлар_изидан

🔎Пискентнинг "Халқлар дўстлиги" ҳовлисида нима гап?

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

“Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–62-сон, 24.12.2021 й.) қабул қилинди.

💼 Қарорга мувофиқ, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозими киритилди.

☑️ Агентликнинг асосий вазифалари этиб, жумладан, қуйидагилар белгиланди:

👉 республикада тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш;

👉 маҳаллабай ишлашнинг вертикал тизими асосида аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига йўналтириш;

👉 ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.

➡️ Қарорга кўра, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таркибига ўтказилди.

Агентлик таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ташкил этилди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ёш тадбиркорлар диққатига!

Ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббуслари, стартап-лойиҳалари ва амалий тадқиқотлари натижаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, ёш тадбиркорлик субъектларининг саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ”Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, ПК-5088-сон қарори ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 11 майдаги 236-сон қарори, туман ҳокимининг 2021 йил 17 майдаги 289-сон қарори билан “Сувти” МФЙда 2,0 га ер майдони ажратилди.

Лойиҳа 17 та лотдан иборат бўлиб, лойиҳалар “E-auksion platformasiga” жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ташкил этилаётган ушбу ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида қуйидаги йўналишлар бўйича тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлганлар ёшларнинг стартап-лойиҳаларида қуйидагилар устуворлик касб этади:

- ташқи ва ички бозорда талаб юқори бўлган ва импортнинг ўрнини босувчи маҳаллийлаштирилган юқори сифатли ва замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;

- мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, пойабзал, кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик, замонавий қурилиш материаллари, ҳунармандчилик ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларидаги ва бошқа йўналишларда янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;

- яратиладиган янги иш ўринларининг камида 70 фоизи ёшлар учун мўлжалланган бўлиши, бунда бандлиги таъминланмаган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни иш билан таъминлашни назарда тутувчи инвестиция лойиҳалари устиворликка эга эканлиги кўрсатилган.

Қарорга асосан, саноат йўналишида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирган, юридик шахс мақомида ёки таъсисчилари сифатида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган ёшлар 0,10 гектаргача ер майдонларини https://e-auksion.uz/ веб портали орқали қийматланган нархда ютиб олишлари мумкин.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ҳамда мазкур қарор юзасидан қўшимча маълумот олиш истаги бор тадбиркор ва ёшлар фуқаролар Пискент ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо бўлимига мурожаат қилишлари сўралади.

Мурожаат учун телефонлар:
70-545-13-45,
94-626-19-80

Инвестиция ва ташқи савдо бўлими

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

🔰Аграр соҳанинг фидойи ходимлари меҳнати эътироф этилди

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасалари

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

Қишлоқ хўжалиги ходимлари учун байрам тадбири қизғин давом этди. Юлдуз Усмонованинг жўшқин қўшиқлари барчани рақсга чорлади. "Янги йил арафасида ташкил қилинган бу тадбирда йил бўйи қилган барча меҳнатимизнинг чарчоғини чиқардик", дейди деҳқону фермерлар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️27 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оҳангарон тумани.
Президент совғалари ўз эгаларига тарқатилмоқда

*Қибрай
тумани.Туман ҳокими аҳоли вакилларига президент табригини етказмоқда

*Бўстонлиқ тумани.
Янги йил шукуҳи

*Пискент тумани.
Аграр соҳа жонкуярлари тақдирланди

*Нурафшон шаҳри.
Инсон қадри учун

*Тошкент тумани.
Туман ҳокими Президент табригини ўз эгаларига етказди

*Оққўрғон тумани.
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди!

*Янгийўл тумани
Сектор раҳбарлари байрам совғаларини тарқатишди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Эҳтиёжманд аҳоли вакилларига ёрдам пуллари

Юқори Чирчиқ тумани.
Байрам совғалари ўз эгаларига топширилди

*Олмалиқ шаҳри.
Ҳайдовчилар хавфсизлиги йўлида

*Янгийўл шаҳри.
800000 сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Севинчда болалик қувончлари

*Чиноз тумани.
Президентнинг байрам совғалари етказилмоқда

*Бекобод тумани.
Президент қарори амалда: кам таъминланган оилаларга пул тарқатиш бошланди

*Зангиота тумани. “
Ёш китобхон” республика кўрик-танловининг туман саралаш босқичи старт олди

*Ангрен шаҳар.
Ижтимоий кўмау берилди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Пискент тумани аҳолиси диққатига!

❄️ Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келишини инобатга олиб, 2021-2022 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Пискент тумани ҳокимлигида узлуксиз куну-тун фаолият юритувчи навбатчилик “ТУМАН ШТАБИ” ташкил этилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

📞 Мурожаат учун телефонлар:
🏢 Пискент туман ҳокимлиги марказий штаби:
☎️ (70)54-51-097, (98)311-00-36

Штаб раҳбари – Пискент тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ботир Шерматов:
📱 Тел:(99)864-50-09, (70)54-51-097

Штаб раҳбари ўринбосари – Пискент тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Умид Эрматов:
📱 Тел:(90)347-30-30

🚒 Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Рисхибой Ахроров:
📱 Тел:(97)157-88-15, (70)54-51-102 (диспечер), 101

🔥 Пискент тумани Газ таъминоти филиали бошлиғи Дониёр Абдазимов:
📱 Тел:(98)127-00-47 (70)54-51-648 (диспечер), 104

⚡️ Пискент тумани Электр таъминоти корхонаси бошлиғи Умархон Холиқов:
📱 Тел:(97)714-81-09 (70)54-51-105 (диспечер)

🚰 Пискент тумани Сув таъминоти филиали Илҳом Қосимов:
📱 Тел:(98)314-82-82 (70)54-51-393 (диспечер)

🏫 Пискент тумани Халқ таълими бўлими бошлиғи Ҳаётжон Рашидов:
Тел:(99)406-13-87

🏫 Пискент тумани Мактабгача таълими бўлими бошлиғи в.в.б Ақида Маматқулова
📱 Тел:(93)600-50-99, (99)066-55-16

🚑 Пискент тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Муҳаббатхон Қодирова:
📱 Тел:(90)188-14-61, 103

🚓 Пискент тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Қодир Исаков:
📱 Тел:(97)543-70-07, (70)54-51-040

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi