PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Инсон жамиятда яшар экан, қунт ва меҳнати билан ўзи яшаётган масканини обод қилиши, фаровон ҳаёт кечиришга ҳаракат қилиши фазилат саналади.

Файзобод” маҳалласини номига муносиб ҳолга келтириш мақсадида бошланган амалий ишлар давом этмоқда. Маҳаллабай, хонадонбай олиб борилаётган ишларни туман ҳокими Р.Рихсиев ўз назоратига олган. Қашқадарё қишлоғида бораётган кенг кўламдаги ободонлаштириш тадбирларига аҳоли вақиллари ҳам жалб этилди. Хонадон эгалари, тадбиркор ва маҳалла фаолларига ўз ҳудудини обод қилиш, атроф – муҳитни тоза сақлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги тушунтирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Туман ҳокими ўринбосарлари М.Мирюнусов, С.Ҳамдамов, Х.Исамуҳаммедов ва корхона ва ташкилот, тижорат банклари раҳбарлари ҳар бир хонадонга кириб, одамлар билан суҳбатлашдилар. Албатта, кенг ҳовлию томорқаларда меҳнат қилган, уйида қўй, парранда ёки қуён боққан одам ҳеч кимга боқиманда бўлмасдан яхши даромад топиши мумкин. Бежизга улар етти хазинанинг бири дейилмаган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Жараёнда туман Электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан 4 та трансформатордан 3 таси жорий таъмирланди. 20 та бетон устунлар келтириб, эски симёғочларга алмаштирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Кўриб турганингиздек, маҳаллада ноқунуний қурилмалар, кўча юзига режасиз қуриб ташланган ва хозир ҳароб аҳволга келган бинолар кўп. Уларни бартараф қилиш, кўчаларни тартибга солиш билан ҳудудда нафақат турмуш маданияти, балки санитар ҳолат ҳам яхшиланади.

Шу мақсадда туман ҳокими Р.Рихсиев, туман прокурори А.Жўраев ва бошқа мутасаддилар қишлоқнинг ички кўчаларида ўрганишлар олиб боришмоқда. Унда йўлларни таъмирлаш ва ноқонуний қурилма, бемақсад уюлган чиқиндилардан тозалаш ҳақида кўрсатмалар берилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi