PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.47K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Кумуш_фасл

❄️Пискентда биринчи қор. Завқланамиз☃️. Фоторепортаж.

Жавлон Ҳокимжонов олган суратлар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Искандар Абдуллаев, эколог:

❄️Қор бу — ҳавони чангдан, зарарли аралашмалардан тозаловчи метеорологик ҳодиса. Қордан сўнг ҳаво тозалангани учун кўпчилик нафас олиш енгиллашишини тасдиқлайди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Байроғим_фахрим

🇺🇿Байроғим - фахрим, ғурурим!

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган сана муносабати билан ташкил этилган тадбирдан видеолавҳа.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

📍 https://uza.uz/posts/321164

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
✔️ 20 ноябрь куни «Пахтакор» стадионида «Save Aral» лойиҳасининг якуний тадбирлари бўлиб ўтади

Бу ҳақда бугун АОКАда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси бош котиби Камолиддин Рўзимуҳамедов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

Марафонни ўтказишдан мақсад нима? Унда кимлар қатнашиши мумкин? Рўйхатдан ўтиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

▪️Батафсил
_______________

Расмий хабарлар | Медиабанк
#Билиб_қўйган_яхши

🔥"Пискенттумангаз" да фуқаролар билан жонли мулоқот қилувчи махсус гуруҳ ташкил этилган.

Ушбу t.iss.one/Askug_Piskent
гуруҳида истеъмолчилар билан табиий газ таъминоти билан боғлиқ барча саволларингизга мутасаддилардан жавоб олишингиз, мутахассис тавсиялари ва видеоқўлланмалар орқали уйингизга ўрнатилган Osten Smart ҳисобдонларини ўзингиз бошқаришни ҳам ўрганиб олишингиз мумкин.

Айни куз-қиш мавсумида қарздорлик сабабли газ таъминоти узилиб қолиши барчани ҳавотирга солиши табиий. Гуруҳга улансангиз фойдадан ҳоли бўлмайди👇

Уланинг ва улашинг👉 t.iss.one/Askug_Piskent

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳамкорлик

📌Туркистон вилояти делегацияси Халқ қабулхонасида яратилган шароитлар билан танишишди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Пискент тумани аҳолиси диққатига!

❄️ Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келишини инобатга олиб, 2021-2022 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Пискент тумани ҳокимлигида узлуксиз куну-тун фаолият юритувчи навбатчилик “ТУМАН ШТАБИ” ташкил этилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

📞 Мурожаат учун телефонлар:
🏢 Пискент туман ҳокимлиги марказий штаби:
☎️ (70)54-51-097, (98)311-00-36

Штаб раҳбари – Пискент тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ботир Шерматов:
📱 Тел:(99)864-50-09, (70)54-51-097

Штаб раҳбари ўринбосари – Пискент тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Умид Эрматов:
📱 Тел:(90)347-30-30

🚒 Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Рисхибой Ахроров:
📱 Тел:(97)157-88-15, (70)54-51-102 (диспечер), 101

🔥 Пискент тумани Газ таъминоти филиали бошлиғи Дониёр Абдазимов:
📱 Тел:(98)127-00-47 (70)54-51-648 (диспечер), 104

⚡️ Пискент тумани Электр таъминоти корхонаси бошлиғи Умархон Холиқов:
📱 Тел:(97)714-81-09 (70)54-51-105 (диспечер)

🚰 Пискент тумани Сув таъминоти бошлиғи Дароп Абдуллаев:
📱 Тел:(94)361-31-32, (70)54-51-393 (диспечер)

🏫 Пискент тумани Халқ таълими бўлими бошлиғи Ҳаётжон Рашидов:
Тел:(99)406-13-87

🏫 Пискент тумани Мактабгача таълими бўлими бошлиғи в.в.б Ақида Маматқулова
📱 Тел:(93)600-50-99, (99)066-55-16

🚑 Пискент тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Муҳаббатхон Қодирова:
📱 Тел:(90)188-14-61, 103

🚓 Пискент тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Қодир Исаков:
📱 Тел:(97)543-70-07, (70)54-51-040

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Байроғим_фахрим

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан
Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 5-ИДУМда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда мактаб ўқувчилари томонидан ватанпарварликни улуғловчи, давлат рамзларини мадҳ этувчи шеъру қўшиқлар ижро этилди.

Таълим муассасаларида бўлиб ўтаётган бу каби тадбирлар ёшларда ватанга муҳаббат туйғуларини юксалтиришга хизмат қилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
🏆Прокурор кубоги учун кураш беллашувлари бўлиб ўтди

Туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида туман прокурори кубоги учун миллий кураш бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. Унда 14 та вазн тоифаси бўйича 100 нафар ёш полвонлар иштирок этиб, ғолиблик учун беллашдилар. Якуний натижаларга кўра, У.Бекҳайдаров 1, Н.Шодимуродов 2, С.Эргалиев 3-ўринни, қизлар ўртасидаги баҳсларда Ў.Умматқулова 1, З.Қудратова 2-ўринни эгаллади. Ғолиб ва совриндорларга туман Миллий кураш федерацияси раиси, туман прокурори А.Жўраевнинг кубок, диплом ва совғалари топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi