PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Янги лойиҳаларни ўз вақтида бажариш ва аввал ишга тушганларини тўлиқ қувватга чиқариш бўйича топшириқлар берилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига йил якунига қадар 139 та йирик ва 3 мингта ҳудудий лойиҳаларни ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Хорижий инвестиция ва экспорт ҳажмини оширишда чет давлатлардаги элчилар фаолияти муҳимлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам повышения эффективности инвестиционных проектов.
Даны поручения касательно своевременной реализации новых проектов и выведения на полную мощность уже запущенных.
Перед Министерством инвестиций и внешней торговли поставлена задача запустить до конца года 139 крупных и 3 тысячи региональных проектов.
Указано на важную роль послов нашей страны в увеличении объема иностранных инвестиций и экспорта.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #investitsiyalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Пискент тумани "Собирхон ота" жомеъ масжиди имом хатиби Суннатилла домла Эрназаров «Йил имоми – 2021» танловида ғолиб бўлди

Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида «Йил имоми – 2021» кўрик танловининг республика босқичи ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-хатиблар республика босқичида беллашди.
 
Республика босқичидаги иштирокчиларнинг беллашувини Ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. Унга кўра қуйидаги имом-хатиблар танлов ғолиблари деб топилди:
 
1-ўрин – Тошкент вилояти Пискент тумани «Собирхон ота» жоме масжиди имом-хатиби Суннатилла домла Эрназаров;
 

2-ўрин – Жиззах вилояти Жиззах шаҳри «Раваллиқ» жоме масжиди имом-хатиби Бекмуҳаммад домла Алибоев;
 
3-ўрин – Фарғона вилояти Марғилон шаҳри «Худоёр ҳожи» жоме масжиди имом-хатиби Турсунов Икромжон Хуснитдинович.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Оммавий платформалар - Telegram, Facebook, YouTube ишини чеклаш билан боғлиқ кечаги воқеа нималарни кўрсатди?

Асосий хулоса - президент ҳар ерда ва ҳар қачон ўз сўзига содиқ қолмоқда. ОАВ эркинлиги, очиқликни таъминлаш ва фикрлар хилма-хиллигини қўллаб-қувватлаш бўйича бошланган ишлар у олиб бораётган сиёсатнинг ўзаги бўлган, бўлмоқда ва бундан буён ҳам шундай бўлади.

Ушбу қадриятларсиз "Инсон қадри учун" ғоясини рўёбга чиқариш имконсиз эканини президент яхши тушунади. Ахир бугун ижтимоий тармоқлар шунчаки коммуникация учун техник восита эмас, тараққиёт ва ривожланишнинг муҳим шартидир.

Тегишли органларнинг ижтимоий тармоқларни чеклаш бўйича ўйланмаган ва шошма-шошарлик билан қилинган ҳаракатларига президентнинг бундай муносабати ҳам, бунга айбдор бўлган амалдорларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши айтилаётганининг сабаби ҳам айнан шунда. Олдинда барча мутасаддиларни бунданда кескин сўров кутиб турганига шубҳа йўқ.

Кечаги воқеалар яна бир жиҳатни кўрсатди: айнан президент мамлакатимизда ОАВ эркинлигининг кафили бўлмоқда. Унинг учун бу шунчаки шиор эмас, принципиал позиция бўлиб, бу йўлдан чекиниш нияти йўқ. Бу биз, фуқаролар учун умид бағишловчи ҳолат бўлса, эскича фикрлайдиган амалдорлар учун жиддий хулоса қилишга сабабдир.

Мана шундай пайтларда, бор йўғи бир ҳафта аввал фуқароларимизнинг мутлақ кўпчилиги ПРЕЗИДЕНТИМИЗ, ИСЛОҲОТЛАР БАРДАВОМЛИГИ, ТАРАҚҚИЁТ ВА ЭРКИНЛИК учун овоз бериб, нақадар тўғри қилганини ҳар қачонгидан кучлироқ англайсан киши.

👉@nigoh_01
#Инфографика
#Рейтинг

Тошкент вилояти кесимида умумтаълим муассасалари рейтинги

📌 Таъкидлаш лозимки, рейтинг натижалари таълим ташкилотлари ва ҳудудларнинг 2020 йилдаги фаолиятига баҳо беради. Унда маълумотлар 2021 йил 1 январь ҳолатига қайд этилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ободонлаштириш

“Ғайрат” маҳалласига болалар майдончаси қурилмоқда. Эндиликда маҳалла болажонлари ҳам бўш вақтида шаҳардаги тенгдошлари каби спорт билан шуғулланиб, арғимчоқларда учиб, дам олишлари мумкин бўлади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инфографика

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳалла фуқаролар йиғинлари, қишлоқ ва аҳоли яшаш пунктларида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий ишлар

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Долзарб_40_кунлик

Ўзбекистон Деҳқон, фермерлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Вафо Латипов “Мингтепа” маҳалласидаги миришкор боғбон Раҳим Мажидов хонадонида кўчат экди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
⚡️ «Кексалар туризм ойлиги» муносабати билан чегирмалар жорий этилди

Ноябрь ойи «Кексалар учун туризм ойлиги» деб эълон қилиниши муносабати билан туризм соҳасида кексаларимиз учун ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3ofLC8b

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
ССВ: АҲОЛИГА ЧАНГЛИ ҲАВОДА НИҚОБ ТАҚИШ, АЛЛЕРГИК ВА АСТМА КАСАЛЛИГИ БОР БЕМОРЛАРГА ТАШҚАРИГА ЧИҚМАСЛИК ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ

Кеча юртимизда кучли шамоллар туфайли мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон ҳодисалари кузатилганидан хабарингиз бор. Бунинг оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилиб, атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 5 баробар ошди.

Гидрометеорология хизмати маркази прогнозига кўра, бугун, яъни 5 ноябрь куни ҳам Тошкент шаҳрида шамол тезлиги 5-10м/с, республикамизнинг бошқа жойларида эса 7-12м/с даражасига етиши қайд этилган.

Хўш, мазкур ҳолатнинг саломатлигимизга қандай салбий таъсири бор? Ундан кимлар ва қандай ҳимояланиши керак?

— Бундай вазиятда имкон қадар очиқ ҳавода юрмаслик зарур,
— дейди Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова. — Айниқса, бронхиал астма, аллергик ринит, аллергик коньюктивит, томоқ қичишиши билан кузатиладиган йўтал, бронхит, бронхлар гиперреактивлиги ва бошқа нафас йўли сурункали касалликлари бор инсонлар ташқарига чиқмасликлари керак.

Чунки бундай ҳаво таркибида чанглар билан бирга, ўсимлик чангчалари, замбуруғ споралари жуда катта концентрацияда бўлади. Шу боис хасталиклари бор кишилар шифокор маслаҳати билан аллергияга қарши дори воситалари дозаларини оширишлари лозим.

Ним таъсир қилувчи тузли сув билан томоқ ва бурунларни чайиш, хоналарни ёпиқ сақлаш, хўл сочиқларни хоналарга осиш, каттароқ сиғимли идишларга сув солиб қўйиш зарур.

Очиқ ҳавода юрганда, албатта, тиббий ниқоб тақиб юриш ва уларни ҳар икки соатда алмаштириш шарт. Ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва ёши катта инсонлар ҳам бундай вазиятда эҳтиёткор бўлишлари тавсия этилади.

Шунингдек, агар юртдошларимизда ташқи муҳитдаги чанглар туфайли нафас қисиши, бурун битиши, аксириш, бурун оқиши, кўзларда қичишиш ва қизариш, томоқда кучли қичишиш, қичишиш билан кузатиладиган йўтал белгилари юзага келса, тезда аллерголог шифокорга мурожаат қилишлари лозим.

— 3 ноябрь куни “Тез ёрдам” хизматига бўлган жами чақириқлар сони 3433 тани ташкил этганди, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр БЎРИБАЕВ. — Кеча эса бу кўрсаткич 4082 тага етди. Шундан 678 таси бевосита нафас сиқиши билан боғлиқ мурожаатлардир. Ушбу беморларга бригадамиз томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, маълум қисми госпитализация қилинди.

Эслатиб ўтамиз, юртимиз аҳолиси бундай об-ҳаво шароитида зарурат сезганда, "103" хизматига мурожаат қилиб, туну кун сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин.

Бундан ташқари, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган. Қолаверса, ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган.

Қолаверса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "1003" қисқа рақамли Саll-маркази фаолият кўрсатмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#Куз_қиш_мавсуми

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келишини инобатга олиб, 2021-2022 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Пискент туманида туну кун узлуксиз фаолият юритувчи навбатчилик штаби ташкил этилган.

Туман ҳокими ўринбосари Ботир Шерматов “Пискенттумангаз”, Электр таъминоти корхонаси, “Тошкент сув таъминоти” туман филиалида бўлиб, куз-қиш мавсумидаги фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ҳолатини ўрганди. Коммунал ташкилотлардаги навбатчилик гуруҳлари ва техник имкониятлари, шайлиги кўрикдан ўтказилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эълон

Бугунги кунда Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга ҳорижий давлатлар, хусусан қўшни Тожикистонда ҳам кундан кунга талаб ортиб бормоқда.

Шу муносабат билан, 9 ноябрь куни соат 9-30 да Бекобод шаҳри "Металлург" маданият саройида Тожикистоннинг Сўғд вилояти, Спитамен ва Жаббор Расулов туманлари тадбиркорлари ўртасидаги бизнес муҳитни яхшилаш, янги ҳамкорлик, қолаверса, икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида “Тадбиркорликни жадал ва янада кенг ривожлантириш учун барча шароитларни яратиш - энг муҳим вазифамиздир” шиори остида бизнес форум ўтказилади.

Мазкур форумга вилоятдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳам таклиф этилади.

Форумда қатнашиш истагидаги тадбиркорлар Пискент туман ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

Телефон:(99)512-75-70, (70)545-13-45,(94)626-19-80

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
ССВ: 246 минг нафардан ортиқ бола Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди

❗️3 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 246 033 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (61 287 доза), Наманган (56 600 доза), Андижон (24 122 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi