PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#жараён
#бунёдкорлик

🛣3-сектор ҳудудидаги “Ғайрат” МФЙ Наврўз кўчасидаги таъмирталаб ички йўллар асфальтланмоқда. Шунингдек, кўчалардаги ноқонуний иншоотлар бузиб, ўрнига бир текис қилиб тўсиқ-деворлар ўрнатилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Бунёдкорлик

Янги уйлар қурилиши жадал кетмоқда

Маълумки, аҳолининг уй-жойларга бўлган талаб ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, “Ғайрат” маҳалласида кўп қаватли, замонавий ва арзон уй-жойлар қурилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида “Ғайрат” маҳалласида жорий йилда 5 қаватли, 1 подьездли 2 ва 3 хонали хонадонлар бўлиб, айни вақтда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжи бўлган фуқаролар бугунги кунда узоқ муддатли кредит (20 йил) асосида “Қишлоққурилишбанк” билан тўловларни амалга оширдилар. Яқин вақт мобайнида яна 100 та уй-жой қурилиши режалаштирилган.

Р.S.: Ҳаридор фуқароларнинг талаб ва таклифларига асосан “Қишлоққурилишинвест” томонидан олиб борилаётган қурилиш ишларидан фотосуратларни тақдим этамиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мактабгача_таълим
#Бунёдкорлик

Мустақиллик болажонларига ажойиб совға

Пискент тумани “Мустақиллик” маҳалласида янги 16-сонли мактабгача таълим ташкилоти қурилиб фойдаланишга топширилди. Таълим масканининг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Сарвар Ҳамдамов, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Замонавий кўриниш, кенг, ёруғ, шинам хоналар, барча қулайликларга эга боғча маҳалланинг 150 нафар фарзандини бағрига олиш қувватига эга. Уларга тажрибали мураббийлар таълим-тарбия берадилар.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан С.Ҳамдамов ушбу боғча болажонлар учун севимли маскан ва тарбия даргоҳига айланиши керак дея таъкидлаб, маҳалла аҳлини табриклади. Тошкент вилояти бош имом хатиби ўринбосари З.Қудратов ва нуронийлар мустақил юрт фарзандларига шундай муҳташам даргоҳларда билим олиб ватан корига елка тутадиган инсонлар бўлиб етишишларини тилаб дуо қилдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi