PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 13 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 13 дней.

👉🏻Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter
Forwarded from PISMIQ.uz
#Сайлов_2021

Сайлов жараёнларини ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали ёритишда нималарга эътибор бериш лозим?

Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева мавзуга доир масалаларнинг ҳуқуқий асослари ҳақида маълумот берди. Батафсил
#тезкорлик_давр_талаби

📣📣📣Диққат! Эълон!

✍️Тошкент вилоятида аҳолидан банк-молия, халқ таълими, тиббиёт ҳамда коммунал соҳага оид йўналишларни ўз ичига қамраб олган мурожаатларни қабул қилувчи «Вилоят штаби» фаолият юритмоқда.

🔎Мазкур штаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-сентябрдаги 576-сон қарорига асосан, вилоятдаги иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

📊Унда Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Б. Мелиев вилоят комиссияси раиси , вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Ш. Маннопов комиссия раисининг ўринбосари этиб тайинланган.
⚡️Агарда сизда коммунал масалалар бўйича муаммолар юзага келса,
☎️ 95 145 20 56
📞 95 514 20 56
тел рақамларига сим қоқиб, бемалол мурожаат йўллашингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Билдириш

Ҳурматли Пискентликлар!

⚡️Энди Сиз газ, электр, сув, йўллар билан боғлиқ носозликлар, камчиликлар ва авария ҳолатлари тўғрисида тезкор маълумот юборишингиз мумкин.

Туманда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида
#ObodPiskent мобил дастури ишлаб чиқилди.

📲Дастурни смартфонингизга юклаб олинг.

🛣Йўлингизда учраган носозликни суратга олинг ва жўнатиш тугмасини боссангиз кифоя, носозлик ҳақидаги хабар Пискент тумани ҳокими ва мутасадди ташкилот раҳбарига зудлик билан юборилади.

Уланинг ва улашинг
👉#ObodPiskent
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.itsolutions.obodpskent
#Мурожаат

Пискент тумани "Ойбек" маҳалласида яшаймиз. Низомий кўчасидаги ичимлик суви қувури ёрилган. Тоза сув исроф бўлиб оқиб ётибди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
“ХАЛҚАРО ҚИЗЛАР КУНИ” НИШОНЛАНДИ

"Халқаро қизлар куни" муносабати билан Тошкент давлат аграр университетида "Янги Ўзбекистон қизлари" шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбирда вилоятимизнинг фаол қизлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчи-қизлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида иқтидорли ва фаол, китобхон, олима, шоира, спортчи қизларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Тақдирланганлар орасида туманимиз вакиласи, туман Маданият бўлими ходимаси Насиба Атабоева ҳам бор. Тантанали маросим концерт дастурига уланди.

Туманимиз умумтаълим мактаблари ва маҳаллаларида ҳам “Халқаро қизлар куни” кенг нишонланмоқда. Тадбир доирасида маънавий-маърифий дастурлар билан бирга спорт мусобақалари ҳам ташкил этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу сана Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2011 йил 19 декабрдаги резолюциясига асосан 2012 йилдан бошлаб нишонлана бошланган.

Байрамингиз муборак бўлсин, қизларжон!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат_ва_натижа

Телеграм орқали "Ойбек" маҳалласи, Низомий кўчасида сув қувури ёрилиб, сув исроф бўлаётгани тўғрисида мурожаат юборилган эди.

Мурожаат "Тошкент сув таъминоти" туман бўлими авария хизмати ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Ҳолат бартараф этилиб, сув қувури таъмирланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
UZ: Пискент туманида чорвачилик тармоқлари ривожланмоқда

➡️Батафсил

RU:В Пскентском районе развивается животноводство.

➡️
Подробно

EN:Livestock sector is developing in Pskent district

➡️
More info

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Кексалар_ардоғимизда

Нуронийлар дуоси мустажоб бўлсин

Туманимизда турли соҳаларда узоқ йиллар ишлаб, бугунги кунда фарзандлари ардоғида кексалик гаштини сураётган табаррук отахон ва онахонларимиз кўпчиликни ташкил этади.

Бугун 2-сектор ҳудудидаги маҳаллалар кексалари учун туманимизда жойлашган "Қирққиз" зиёратгоҳига ташриф уюштирилди. Катта таассурот билан саёҳатдан қайтган нуронийлар "Нурнигор" тўйхонасида тўкин дастурхон устида дийдорлашдилар.

2-сектор раҳбари, туман прокурори А.Жўраев фахрийларни самимий табриклаб, узоқ умр тилади. "Намуна" маҳалласида яшовчи асрга тенгдош отахон, уруш фахрийси Ашир ота Ўсаров бугунги тинч ва дориламон кунларнинг қадрига етиш кераклигини айтиб, дуолар қилди.

Тадбир тантаналари туман Маданият бўлими хонанда ва раққосалари томонидан тайёрланган концерт дастурига уланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 12 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 12 дней.

👉🏻Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter
Савол: Сайлов бюллетени бузиб қўйилганда янгисига алмаштириладими?

❗️Жавоб: Ҳа, алмаштирилади. Бузиб қўйилган сайлов бюллетени сайловчининг илтимосига кўра участка сайлов комиссияси томонидан янгисига алмаштирилиши мумкин. Бузиб қўйилган сайлов бюллетенлари ҳисобга олиниб, бекор қилинади ва алоҳида сақланади.

👉🏻Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter