PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.71K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Янги кўринишдаги 5 000 ва 10 000 cўмлик банкнотлар чиқарилади

Марказий банк томонидан янги кўринишдаги 5 000 сўмлик ва 10 000 cўмлик банкноталар чиқарилади.

👉 https://kun.uz/15248809

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 50-модда

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эко_ҳашар

Ёшлар экологик ҳашарга чорлайди

21 август - умумхалқ ҳашари муносабати билан Пискент тумани ёшлари ҳам хайрли ишни режалаштирдилар.

Ёшлар иттифоқининг фаол ва етакчи ёшлари ҳозирда қурилиш ишлари кетаётган стадионда экологик ҳашар ўтказиш ташаббуси билан чиқдилар. Экопартия ва Экология ва атроф муҳит муҳофаза қилиш инспекцияси ҳамкорлигида ҳашарга барча ёшларни
чорлайди.

Ҳашарда Туябўғиз сув омбори биқинида жойлашган сўлим табиат бағридаги спорт майдони, дарахтзор ва майсазорлар чиқиндилардан тозаланиб, ободонлаштирилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланади.
Учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тадбиркорларнинг таклифлари эшитилади.
__

Скоро начнется открытый диалог Президента Шавката Мирзиёева с предпринимателями страны.
На встрече будут обсуждены меры по поддержке бизнеса, решению системных проблем в сфере, рассмотрены предложения предпринимателей.

Facebook|Instagram|Twitter
Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволларига жавоблари


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Жараён

“Ташаббусли бюджет” ҳақида нималарни биласиз?

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелда “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорига мувофиқ, openbudget.uz – “Очиқ бюджет” портали орқали фуқаролардан таклифлар қабул қилинди.

Туман Молия бўлими бошлиғи Й.Назиров томонидан тумандаги маҳаллаларда, ташкилотларда аҳоли ўртасида Openbudget.uz портали орқали таклифларга овоз бериш юзасидан тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Туман Маданият бўлими, "Ғайрат" МФЙ, 6-мактаб ва 6-МТТда ўтказилган тарғиботда мутахассислар томонидан Openbudget.uz порталининг қулайликлари, афзалликлари, таклифлар юбориш ва тасдиқланган таклифларга овоз бериш бўйича кенг тушунтириш берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди. Айни пайтда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда.

– Кейинги йилларда сизлар иқтисодиётимиз ва ислоҳотларимиз таянчига ҳамда локомотивига айландингиз, деб айтишга барча асосларимиз бор. Сиз каби ишнинг кўзини биладиган, ишбилармон юртдошларимиз тимсолида биз чин маънодаги Янги Ўзбекистон бунёдкорларини кўрамиз.

Мамлакатимизда ҳар йили яратилаётган иш ўринларининг 90 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келмоқда. Уларда ҳозирги кунда 5 миллиондан зиёд аҳоли, айниқса, ёшларимиз меҳнат қилмоқдалар. Агар биз иқтисодиётимизни янада юксалтирамиз десак, тадбиркорликни ривожлантириш учун барча имконият ва шароитларни яратиб беришимиз зарур.

Facebook|Instagram|Twitter
#онлайн

Кейинги 3-4 йилда тадбиркор учун кредит ва субсидия олиш, лицензия, кўчмас мулк ва ресурсларга эга бўлиш, экспорт каби масалаларда кўплаб янги-янги имконият ва шароитларни яратдик. Ортиқча текширишлар, нақд пул, валюта ва хомашё бўйича мавжуд чекловлар, тўсиқ ва ғовларнинг кўпига барҳам берилди.

Энг асосийси, эл орасида ва давлат идораларида тадбиркорларга нисбатан муносабат ўзгарди, жамиятда уларнинг обрў ва мавқеи кун сайин тобора ортиб бормоқда. Натижада ички ва ташқи бозорда ўз мустаҳкам ўрнига, нуфузи ва брендига эга бўлган, ҳақиқий тадбиркорларимиз синфи шакллана бошлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#онлайн

Давлатимиз раҳбари тадбиркор ёшлар ва аёллар сафи кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

– Мен бугун ушбу залда ва жойлардаги студияларда қатнашаётган юзлаб тадбиркор ёшлар ва опа-сингилларимизни кўриб турганимдан бениҳоят хурсандман.

Биз кейинги 2 йилнинг ўзида, фақатгина хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга 500 миллион доллар маблағ йўналтирдик. Уларни ўз бизнесини бошлаши, жумладан касб ва тадбиркорликни пухта ўрганиши учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Сўнгги 5 йилда ёш тадбиркорлар 5 баробар кўпайиб, уларнинг сони 500 мингдан ошди.

Тадбиркор аёллар ва ёшлар сафини янада кенгайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бундан кейин ҳам иқтисодий сиёсатимизнинг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади, – деди Президент.

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#онлайн

Давлатимиз раҳбари шижоатли ва фидойи тадбиркорларнинг айримларини тилга олиб, халқимизга мададкор бўлаётгани учун уларга миннатдорчилик билдирди.

- Биз доимо изланиб, янгиликка интилиб яшайдиган тадбиркор-ларимизни, ўз ишига фидойи ва жонкуяр, ватанпарвар инсонлар деб биламиз ва уларни қадрлаймиз.

Айниқса, мураккаб пандемия давридаги синов ва қийинчиликлар пайтида ҳам, халқимизга мададкор бўлиб, ўз бизнесини нафақат сақлаб қолган, балки янги иш ўринларини яратиб, муҳтожларга кўмак бераётган ҳамда ишлаб чиқариш ва экспортни оширган тадбиркор дўстларимга бугун чин қалбимдан раҳматлар айтаман.

Ана шундай фаол ва фидойи тадбиркорларнинг 100 нафарига чуқур миннатдорчилик рамзи сифатида, биринчи маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг миннатдорчилик хатини имзоладим.

Фурсатдан фойдаланиб, ана шундай эътирофга сазовор бўлган фидойи, ватанпарвар, саховатпеша ва ғайратли тадбиркор ва ишбилармонларга, такроран чуқур ташаккур билдираман ва чизларнинг сафингиз, бутун мамлакатимиз бўйлаб, кун сайин ошиб боришига астойдил ишонаман, - деди Президент.

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#эътироф

Юксак эътибор ва эътироф ифодаси

⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 август куни «Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдириш тўғрисида» фармойиш қабул қилди.

🤝Шундан келиб чиқиб, Президентнинг миннатдорчилик мактублари ҳудудлардаги фаол тадбиркорларга топширилди.

📌Тошкент вилояти бўйича уларнинг рўйхати қуйидагича:

🔹Муратов Саидбек Адилбекович - Тошкент вилоятидаги “Quality device” МЧЖ раҳбари

🔸Назирбеков Рустамбек Равшанбекович - Тошкент вилоятидаги “Navruz international corp” МЧЖ раҳбари

🔹Нурходжаев Алишер Рахматуллаевич - Тошкент вилоятидаги “Argayl” МЧЖ раҳбари

🔸Сабирджанов Одилжон Садижанович - Тошкент вилоятидаги “Master global plyus” МЧЖ раҳбари

🔹Халмурзаев Анвар Нишанович - Тошкент вилоятидаги “Legumes” МЧЖ раҳбари

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok