PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Эълон

ИШГА МАРҲАМАТ

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги ПҚ-4840-сон Қарорига кўра, барча тоифадаги истеъмолчилар орасида табиий газни ҳисобга олишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини (АСКУГ) кенг жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.

“Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали малакали ва тегишли рухсатномага эга бўлган юридик ҳамда жисмоний турдаги газ пайвандчи-чилангарларни АСКУГ доирасида “ақлли” газ ҳисоблагичларни ўрнатиш учун ишга таклиф этади. Чилангар-пайвандчилар фуқаровий шартнома асосида, юридик шахслар эса тегишли шартномалар асосида иш олиб борадилар.

Пайвандчи ва чилангардан иборат битта бригаданинг бир дона электрон газ ҳисоблаш ускунасини босим созлагич (РДГ) билан ўрнатиш нархи 69 777 сўмни (даромад солиғидан сўнг – 61 400 сўм) ташкил этади.

Маълумот учун туман газ таъминоти бўлимининг 70 545 16 48, +99898 190 88 22 ёки 104 телефон рақамлари орқали боғланишингиз мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Рейд

Антисанитария ҳолатларига барҳам берилди

Бугун туманда эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш, ҳудудда коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида туман ҳокими ўринбосарлари М.Мирюнусов, Б.Шерматов, Х.Исамуҳаммедов, ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Ш.Тўрабоев, СЭО ва ЖС бўлими ҳамда ДСИ ходимлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилди.

Жамоат жойларида, озиқ-овқат дўконларида ижтимоий масофа сақлаш, гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш назоратга олинди. Шунингдек, антисанитария ҳолатидаги маҳсулотлар савдосига барҳам берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
🏊‍♀️ Ангренда реконструкциядан чиққан "Делфин" сузиш ҳавзаси

➡️Фотогалерея

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
⚡️Тезкор

18 ЁШДАН КАТТА БЎЛГАН БИР ҚАНЧА АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАНИШИ ШАРТ

Республика махсус комиссиясининг юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлашда кўрилаётган чораларни мувофиқлаштириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.


Унда мамлакатимиздаги эпидемиологик ҳолат ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Касалликнинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида фуқароларни карантин қоидаларига риоя қилиш борасидаги масъулиятини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Йиғилишда айтилганидек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда халқаро экспертлар коронавирусга қарши курашиш ва унинг янги тўлқинларини олдини олиш оммавий вакцинация орқали муваффақиятли ташкил этилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Шу муносабат билан сўнгги вақтда дунё миқёсида коронавирусга қарши мажбурий вакцинация амалиёти кенг жорий этилмоқда.

Юртимиз қонунчилигида ҳам “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши хавфи бўлган тақдирда тегишли санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида қарорлар чиқариш ваколатига эгалиги кўзда тутилган.

Ушбу қонуннинг 30-моддасида санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуига профилактик эмлашлар ўтказиш ҳам киритилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2015 йил 15 мартда тасдиқланган 0239-07-сонли “Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси” санитария қоидалари ва нормаларидаги эпидемиологик кўрсатма асосида эмлаш жадвалига коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тартиби юзасидан қўшимча киритилди.

❗️Унга асосан:
📌 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;

📌1 октябргача 2-доза вакциналари;

📌1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланди.

Улар қуйидагилар:

▶️ аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари;

▶️ маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари;

▶️ меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари;

▶️ йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари;

▶️ давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари;

▶️ ҳарбий хизматчилар;

▶️ умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;

▶️ барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари;

▶️ коммунал хизмат соҳаси ходимлари;

▶️ алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари;

▶️ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари;

▶️ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат АТАБЕКОВ юртимиздаги вакцинация жараёнларига киритилган энг сўнгги ўзгаришлар ҳақида интервью бериши кутилмоқда.

Кўрсатувни "Ўзбекистон 24" телеканалида бугун соат 12:30 да жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#Саховат_байрами

Президентимизнинг муборак Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш тўғрисидаги қарори халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат ва ўзаро ҳамжиҳатлик каби фазилатларни қарор топтиришдаги муҳим аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни улуғлаш мақсадида тадбирлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, туман ҳокимлиги масъуллари 1-сектор "Холиқберди" маҳалла фукаролар йиғинида истиқомат килувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳамда кам таъминланган, махсус дафтарларда руйхатда турган оилалар ҳолидан хабар олинди. Кексалар дуога қўл очиб, шукроналик билан дуолар қилдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Оила_мактаби

Оила мустаҳкамлигига масъулмиз

Инсон, оила, жамият деган муқаддас тушунчалар бор экан, уларнинг ривожланиши, мустаҳкамлиги учун ўзига хос талаблар, йўл-йўриқлар белгилаб қўйилган. Дунёда ҳам, охиратда ҳам инсон билан давом этадиган иккита робита бор. Биринчиси – инсон қалбидаги имони. Иккинчиси –ўзининг ҳалол-пок оиласидир.

Тумандаги оила қуриш арафасидаги ёшлар билан бош имом хатиб А.Маликов иштирокида "Оила мактаби" маърузалари ташкил этилди. Суҳбат давомида оиланинг мустаҳкамлиги ҳар иккала томоннинг оиладаги ўз вазифа, бурч ва ҳуқуқларини тўғри англаб етишларига ҳам боғлиқ эканлиги ҳақида батафсил тушунтирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Арафа

Эртага, 19 июль душанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа куни.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга», деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Эслатма:
Оғиз ёпиш ва очиш вақти:
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:26
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi