PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Саёҳат

Ёшлар ҳарбий қисмга саёҳат қилдилар

Пискент тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг туман ҳудудида жойлашган 92-27-ҳарбий қисмга саёҳати ташкил этилди.

Республикамиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ёшларда ватанпарварлик, миллий ғурур туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни”да 24, 25, 35, 38-мактаб ёшлар етакчилари ва ўқувчилари иштирок этишди.

Ҳарбий қисмга саёҳат давомида ёшлар ҳарбийлар ҳаёти, қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларнинг ишлатилиши, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиши ва аскарлар турмушига оид бошқа жиҳатлар ҳақида кенг тасаввурга эга бўлдилар.

Тадбир сўнгида зобитлар ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тараддуд

Мактаблар ўқув йилига шайми?

Пискент тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 284-Ф-сонли фармойиши доирасида жами 2 млрд 416 млн 900 минг сўм маблағ ажратилиб, тумандаги 1,2,5,15,18,20,24,27,29,32,34,35-мактабларда кириш йўлаклари, фасад қисмларини, иситиш қозонлари ва ичимлик суви тармоқларини таъмирлаш, хожатхоналарни таъмирлаш, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барча таълим даргоҳларида ўқувчилар учун шарт-шароит яратиш, моддий техник базасини яхшилаш, қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун амалий ишлар бажарилмоқда. Қурилиш-таъмирлаш жараёнлари жорий йилнинг 1 августига қадар якунланиши режалаштирилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Диққат!

1-синфга онлайн қабул қилиш жараёнининг иккинчи босқичига старт берилди.

Бунда ота-оналарнинг яшаш манзили бўйича (доимий ёки вақтинчалик рўйхат асосида) бириктирилган микроҳудудидаги мактабига юборилган аризалари қабул қилинади.

Ҳурматли ота-оналар! Бунинг учун my.maktab.uz платформаси ёки тизимнинг мобил иловаси ёрдамида шахсий кабинетингизга кириб, “Менинг аризаларим” бўлимида мактабга (микроҳудуддаги) бориш куни ва вақтини белгилашингиз мумкин. Навбат белгилаш бўйича йўриқнома қуйидаги иловада.

‼️Мактабга борганингизда фарзандингизни соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотноманинг асл нусхасини олишни унутманг.

Мактаб маъмурияти заруриятга кўра электрон платформа орқали юборилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш учун ота-оналардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхасини талаб этишга ҳақли.

❗️Эслатма: Микроҳудуд бўйича қабул жорий йилнинг 31 июлига қадар амалга оширилади.

Ота-оналар микроҳудуддан ташқари ихтиёрий танланган иккинчи ва учинчи мактаблар учун қабул жараёни 1-15 август кунлари ўтказилишини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Мактабларда микроҳудуд бўйича қабул комиссияси ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 10:00 дан 16:00 га қадар (13:00-14:00 тушлик вақти) амалга оширилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Пискент туманида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда Бош вазир қабулхонасининг туман бўлими фаолияти "Ўзбекистон-24" телеканали лавҳасида.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида "Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзусида юқори даражадаги Халқаро конференция бўлиб ўтади.

https://t.iss.one/aoka_uz
#Дайжест

❗️12 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Олмалиқ шаҳри.
"Зарбулоқ" маҳалласининг ички йўллари асфальтланди

*Чиноз тумани. " Она Алласи фестивали" ўтказилди

*Ўрта Чирчиқ. Маҳаллани ривожлантириш дастури муҳокама қилинди

*Бекобод тумани.Обод қишлоқ” дастурига киритилган маҳаллаларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда

*Зангиота тумани. Ҳоким МТТлар шароитини ўрганмоқда

*Бўка тумани. Тумандаги бандлик масаласи вазир эътиборида

*Пискент тумани. Мактаблар ўқув йилига шайми?

*Ангрен шаҳри. Янги масжид очилди

*Оққўрғон тумани. "Хонадонбай" ишлашнинг янги тизими бўйича семинар ўтказилди

*Бўстонлиқ тумани. Кучли шамол оқибатида талафот кўрган хонадонларга кўмак берилди

*Тошкент тумани. Ички ишлар бошқармасида вакцинация

*Қибрай тумани. Туманда 8 минг 141 нафар фуқаро COVID-19 вирусига қарши эмланди

*Юқори Чирчиқ. Маҳалла бинолари фойдаланишга топширилди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Агар оилавий боғча очсангиз, менинг сиёсатимни амалга оширган бўласиз

Президент: Если откроете семейный детский сад, значит, вы воплощаете в жизнь мою политику

Facebook|Instagram|Twitter
#live
#online
#Toshkent_viloyati

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти томонидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Йиғилиш кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5040-сон Қарори ижроси, давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликларда давлат тили соҳасидаги қонун хужжатларига амал қилиш ҳолати каби бир нечта масалалар ўрин олган.

Тошкент вилояти ҳокимлигида ташкил этилган студияда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари И.Мухамедазизова ва туман(шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари, Тошкент вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Файзуллаев ва туман(шаҳар) ҳокимлари маслаҳатчилари иштирок этмоқда.

✍️РМММ Тошкент вилояти бўлими ахборот хизмати
Қурбон Ҳайити муносабати билан неча кун дам олинади?

Президент Фармонларига (ПФ–6122, ПФ–6222) мувофиқ, 2021 йилда айрим дам олиш кунларини бошқа кунларга кўчириш қаторида 17 июль — шанба куни 21 июль — чоршанба кунига кўчирилган.

20 июль куни Қурбон Ҳайити нишонланиши муносабати билан барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, кетма-кет 3 кун (20–22 июль) дам олиш кунлари бўлади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi