PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.77K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Toshkent_viloyati
#Piskent_tumani

ИЖОДКОР ЎҚУВЧИЛАР ТЎГАРАГИ

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти Пискент тумани бўлинмаси ташаббуси билан ўқувчиларнинг таътил давридаги вақтларини самарали ва фойдали ташкил этиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган "Музайяна Алавия" номли адабиёт тўгарагининг навбатдаги машғулоти ташкил этилди.

Машғулотда тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган ижодкор ўқувчилар ва Ёзувчилар уюшмаси аъзолари иштирок этдилар.

Машғулот давомида иштирокчилар томонидан ўзларининг ижод наъмуналари – ҳикоялар ва шеърлар ўқилди, ижод наъмуналарининг турли жиҳатлари муҳокама қилинди.

устозлар томонидан ёш ижодкорларга адабиётга оид кўрсатмалар ва фойдали маълумотлар берилди.

✍️Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими Ахборот хизмати
#Обод_қишлоқ

Пискент тумани "Ғайрат" маҳалласида "Обод қишлоқ" дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар айни қизғин паллада.

Ватан остонадан бошланади, деганларидек, маҳаллага киравериш кўчалар ва йўл бўйлари қаровсиз, қуриган ўт-ўланлардан тозаланмоқда. Эски, яроқсиз электр устунлар ўрнига янги бетон столбалар ўрнатиляпти. Газ тармоқлари таъмирланиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилди. маҳалла остонасига қурилиш ишларининг назорати учун махсус контейнерлар ўрнатилиб, штаб ташкил этилган. Аҳоли ҳам маҳаллада бўлаётган кенг кўламдаги ободонлаштириш ишларидан четда турмаяпти. Кўнглида қишлоғи, маҳалласи ободлигига даҳлдорлик туйғуси бўлган одамлар ўз уйи, дарвозаси, остонасини тозалаб, таъмирлаяпти.

Бир сўз билан айтганда маҳаллага файз кирмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Обод_қишлоқ

Кўнглида ватани, маҳалласи ободлигига даҳлдорлик туйғуси бор бўлган "Ғайрат" ликлар ҳам ҳашардан четда турмаяпти. Албатта файз-барака, тўкинлик озода, покиза жойда бўлади. Бир челак охак, бир қути бўёқ билан ярақлатиб қўйиш мумкин бўлгани ҳолда беҳафсала ва дангасалик қилган одамларни эса кечириб бўладими?!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Обод_қишлоқ

Ҳашар баҳонасида неча йиллардан буён маҳалла кўчаларининг хуснига қора доғ бўлиб турган ташландиқ ва нураган иншоотлар, эски молхоналар бузиб ташланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_қишлоқ

Насиба Орзуқулова "Ғайрат" МФЙ Навбаҳор кўчасида яшайди. Маҳаллада бўлаётган бунёдкорлик ишларидан ҳурсанд бўлиб, келинию набираларини ишга солиб, ободонлаштириш ишларини бошлаб юборишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Обод_қишлоқ

Ҳар бир хонадон шундай бўлса эди, маҳалланинг жаннатдан фарқи қолмасди.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметаси тасдиқланди

📍https://uza.uz/posts/276710

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор