PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.73K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Пискент
#Инвестиция


Шуҳрат Аҳмедов хитойлик инвесторлар билан учрашдиэлектрон техника воситалари ишлаб чиқариладиган йирик технопарк қурилиши мумкин

Учрашувда туманнинг инвестицион салоҳияти, бу ерда яқин келажакда амалга ошириладиган ишлар кўлами ҳақида сўз борди.
Ўз навбатида, нуфузли Хитой компаниясининг директорлар кенгаши раиси жаноб Юэ Хэфу жаноблари истиболдаги бизнес лойиҳалар ҳақида сўзлаб берди.

Шундан сўнг, хитойлик тадбиркорлар истиқболли лойиҳа учун зарур ер майдонини бориб кўришди. Туман ҳокимлиги томонидан уларга транспорт ва инфраструктура нисбатан яхши ривожланган 3 та ҳудуддан ер майдони кўрсатилди.

Меҳмонлар ернинг энергетика ресурслари, темир йўл линиясига нисбатан қанча масофада эканига қизиқдилар. Умуман олганда, инвестиция жалб этишнинг ҳамма икир-чикирлари, майда деталлари тагишли вазирлик, маҳаллий ҳокимлик ва инвестор ўртасида атрофлича муҳокама қилинди.

Мазкур лойиҳа амалга ошса, келгусида қарийб 2 мингта янги ўрни яратилади. Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, 150 миллион доллар қийматидаги бу инвестицион дастур орқали Пискентда электрон техника ишлаб чиқариладиган йирик қувват фаолият кўрсата бошлайди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
#инвестиция
"YUSHEN PLASTIC" Хитой корхонасининг тантанали очилиш маросими.

@piskenthokimligi
#инвестиция

Пискентда автомобиллар ва эҳтиёт қисмларини синовдан ўтказувчи Марказий Осиёда ягона лаборатория маркази қурилади

Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Ахмедов жанубий автополигон билан боғлиқ фойдали келишув бўйича бир гуруҳ меҳмонлар билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Стандарт агентлиги бош директори Д.Сатторов, Республика Синов ва сертификатлаш маркази раҳбари А.Мустафоев, "Ўзавтосаноат"АЖ раиси 1-ўринбосари А.Шукуров, Ангрен 1-резина техника заводи директори Ғ.Ибрагимов, чехиялик инвестор, мазкур лойиҳа буюртмачиси Петр Коска ҳамда туман ҳокими, мутахассислар иштирокида автополигонда таъмирлаш ва техник хизматлар кўрсатиш лойиҳаларини баҳолаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Маълумот учун: Автомобиллар ва эҳтиёт қисмларини синовдан ўтказиш маркази учун Пискент туманидан 18 Га майдон ажратилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 2023 йилгача 25 млн АҚШ долларини ташкил этади. Марказнинг биринчи қисми қурилиши 2020 йил августда якунланиши режалаштирилган.

@piskenthokimligi
#инвестиция

Пискент тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган Хитой корхонаси "HAOYUANG HUALONG GROUP" МЧЖ пайпоқ ва трикотаж маҳсулотлари учун ярим тайёр маҳсулот ҳисобланган резина ип -спандина ишлаб чиқаради.

Туман ҳудудидаги 2,5 Га ер майдони ва бўш турган бино-иншоотлар ўрнида қиймати 1млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиши режалаштирилган.

Корхона маҳсулотлари ички бозор ва экспортга йўналтирилган бўлиб, тўлиқ қувват билан ишга тушгач, 40 та янги иш ўрни яратилади.

@piskenthokimligi
#инвестиция

Пискентнинг инвестицион салоҳияти ортиб бормоқда

"Zhongtian Chemical" МЧЖ Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси синтетик тола тайёрлашда қўлланадиган ксантогенат кимёвий гранулалари ишлаб чиқаради.

Пискент туман ҳокими қарорига асосан "Кўлота" МФЙ ҳудудидаги 12 Га майдонда барпо этилган корхонада айни вақтда 120 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 5 млн АҚШ доллари бўлиб, шундан 3 млн 500 минг АҚШ доллари тўғридан тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан амалга оширилган.

Айни вақтда синов тариқасида фаолият олиб бораётган корхонада тўлиқ қувват билан йилига 20 минг тонна кимёвий гранула ишлаб чиқариш режалаштирилган.

@piskenthokimligi
#Инвестиция

Пискент туман ҳокими Шуҳрат Аҳмедов ва Жанубий Кореянинг "Kostan Co LTD" компанияси раҳбари жаноб Лим Юн Со ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Туманда индустрия комплекслари, қурилиш ва ишлаб чиқариш корхоналари барпо этиш, туризмни ривожлантириш сингари истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун мазкур компанияга Пискент ҳудудидан 150 гектар ер майдони ҳамда замонавий гидропоника иссиқхоналари қурилиши учун 40 гектар майдон таклиф этилди. Ушбу мақсадда Жанубий Корея инвесторлари томонидан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш кўзда тутилган.

Ушбу меморандум "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" доирасида Пискент туманида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишларнинг узвий давомидир. Туман ҳокимининг тадбиркор ва ишбилармонлар, кичик бизнес вакилларига йўллаган мурожаати эса соҳа ривожида яна бир муҳим босқич бўлди.

@piskenthokimligi
#инвестиция
Пискентда балиқчилик кластери ташкил этилиши мумкин

Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов вьетнамлик инвестор жаноб Vi Tien Dung билан учрашди


Учрашувда икки томонлама фойдали ҳамкорлик ўрнатиш, Пискент туманининг қулай табиий иқлим шароити ва тадбиркорларга яратилган имкониятлардан, вьетнамлик бизнесменлар томонидан эса инвестиция ва тўпланган тажрибаларини бирлаштириб, туманда 100 гектаргача майдонда замонавий ва сермаҳсул балиқчилик кластери барпо этиш масалалари муҳокама этилди.

Пискент тумани кичик ва ўрта бизнес вакиллари, ҳорижий инвесторлар учун инвестицион жозибадор ва очиқ ҳудудга айланиб бормоқда. Вьетнамлик ҳамкорлар билан бирга ҳудудда кўплаб истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган,-дейди "Ўзбекистон-Вьетнам" дўстлик жамияти раҳбари ўринбосари М.Ҳасанов.

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инвестиция
#бандлик

⚡️Пискент туманида саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳаларни муддатида амалга ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллий бюджетга тушумларини оширишга эришилмоқда.

Туманда 2020 йилнинг 1-чорагида 84 миллиард 200 миллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, экспорт прогнози бажарилди. Карантин вақтида фаолияти қайта йўлга қўйилган корхоналарда мингдан ортиқ иш ўринлари тикланади.

🎥Батафсил O‘ZBEKISTON-24 телеканали лавҳасида

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тадбиркорлик
#инвестиция

❗️Бу йил вилоятда саноат корхоналари ва тадбиркорлик билан боғлиқ 56 та лойиҳани амалиётга тадбиқ қилиш ҳисобига 309 миллион 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвеститциялар ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг биринчи чорагида 52 миллион 500 минг инвеститция жалб қилинган бўлиб, 113 миллион 400 минг доллар қийматидаги маҳсулотлар экспорт қилинди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон24" телеканали лавҳасида

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#инвестиция
#қурилиш

Пискент туманида барпо этилаётган электромагнит мослашувчанлиги лабораториясида олиб борилаётган қурилиш ишлари "Янги Ўзбекистон" газетасининг расмий саҳифасида ўқинг:

"Эндиликда четдан олиб келинадиган  ва ўзимизда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмлари шу ерда синовдан ўтказилади. Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, лойиҳа Марказий Осиёда ягона бўлиб, чехиялик ва германиялик ҳамкорлар билан амалга оширилмоқда".

▶️https://yuz.uz/news/avtomobillar-va-ehtiyot-qismlar-piskentda-sinovdan-otkaziladi